Меню сайта
Категории раздела
Биз ҳақимизда [7]
Таҳририят ходимлари ҳақида
Адабиёт саҳифаси [18]
Назм гулшани
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Блог
Главная » 2017 » Февраль » 5 » Ҳаёсизлик ботқоғи ёхуд хиёнат кўчасидаги озорлар
13:30
Ҳаёсизлик ботқоғи ёхуд хиёнат кўчасидаги озорлар
 

Ҳаёсизлик ботқоғи ёхуд хиёнат кўчасидаги озорлар

Қаҳвахонадаги бир эркак ўз қайғусига ботиб, даврада ўйнаётганларни жим кузатиб турибди. Ўртада эса бир аёл ишва қилиб ўйнаяпти. Унинг атрофини ўзига ўхшаган аҳлоқсиз эркаклар қуршаб олган. Аёл хурсанд, гўё ўзини маликадай ҳис қилмоқда. Бу манзара одамни ўйлашга ундайди. Нега? Нега эркак бу қадар иложсиз? Нима учун аёл бу қадар юзсиз?

  «Ортиқ жим туролмайман. Шунчаки энди бунинг иложи йўқ. Қачондир бир аёлга шундай дейишимни ҳеч қачон ўйламагандим. Бироқ Лайло, сенсиз яшолмайман. Гарчи биз биринчи марта учрашмаётган бўлсак-да, мен, барибир, сенга юрагимни очишга журъат этолмайман. Сен мен учун қанчалик қимматли, қадрли эканлигингни билиб қолишингдан қўрқаман. Агар сен қалбимдаги ҳислардан хабар топсанг, юзимга қарамай кетасан, дея хавотирланаман. Модомики сенга шу ҳақда ёзишга қарор қилган эканман, демак, мен ўз ҳадикларимни бошқаришга ҳаракат қиляпман.</p>
  <p><strong>Хотинига кўнгли йўқ эркак ўйлари: «СЕВГИМНИ РАД ЭТМАСАНГ БЎЛДИ
  <p>Сирасини айтганда, бу сатрларни сенинг олдингда бутун кўнгил сирларимни очиб ташлаш учун эмас, юрагимдаги тўлиб кетган туйғуларимни бир зарб билан чиқариб ташлаш учун ёзяпман. Йўқса, сенга бўлган севгимнинг бепоёнлигидан телба бўлиб қолишим мумкин. Хаёлим сен тўғрингдаги фикрлар билан тўла. Бизни узундан-узоқ масофалар ажратиб турган бўлса-да, сен ҳамиша ва ҳар жойда менинг ёнимдасан. Атрофимда диққатимни тортадиган қанчадан-қанча дўстларим, таниш ва нотанишлар бўлишидан қатъи назар менинг майлим, барибир, сенда. Мен ўзимни қандай тутишни ва бошқаришни билмайман. Ўз туйғуларимдан ҳам баланддаман, чунки ёнимда фақатгина сени кўряпман, сени! Сени севаман! Майли, буни ҳамма билсин! Яқин кунларда ёнингга бораман. Шунда нозик қўлларингдан тутиб, сени севишимни баралла айтаман. Бунга оз фурсат қолди, жуда оз. Одамлар мени айблашса ҳам майли.  Эҳтимол, хато қилаётгандирман. Ахир сен энг яқин дўстимнинг хотинисан, лекин нима қилай, бу ҳисларимга тўсиқ бўлолмаяпти. Менинг ҳам оилам бор, лекин хотинимга умуман қарагим келмай қолди. У билан бирга яшагани ўзимда куч тополмасам керак. Икки ўғлим — икки қанотим. Улардан айрилсам, қанотларидан айрилган бургут мисоли юқорига кўтарилолмасман, бироқ сендан айрилсам, мен ҳаётга қизиқишни йўқотаман. Хўш, энди ўзинг айт-чи, қай бири оғирроқ? Қанотидан айрилишми ёки ҳаётидан айрилиш? Онамга кўнглимдагиларни айтгандим, у тушунди, мени йўлдан қайтаргани йўқ. Чунки бир вақтлар мени мажбурлаб уйлантирган, бахтли яшамаётганим учун ўзини айбдор ҳис қиларди. Хотиним ва болаларимга онамнинг ўзи қарайди. Нима бўлганда ҳам, бу шаҳарда унга тенг келадиган жарроҳ йўқ. Онам бор экан, болаларим кўчада қолмайди. Иккимиз ҳам ёмон яшамаймиз. Онам аллақачон дўстлари билан боғланган. Сен рози бўлсанг бўлди. Узоқларга қочиб кетамиз. Бу ерлардан олисларга. У ерда сени ҳеч ким танимайди. Иккимиз тинч ва бехавотир яшашимиз мумкин. Менга ишон, фақат севгимни рад этмасанг бўлгани
  Дунё кўришни истаётган аёл кўнглидаги гаплар: «ТЎРТ ДЕВОР ОРАСИДА 
  СИҚИЛИБ ЯШАЯПМАН»
  «Юр, мен билан, кетайлик. Олиб кетгани келдим сени, дейдими?! Вой, бу одам жинни бўлиб қолибди. Эрим эшитса, уриб ўлдириб қўяди-ку! Ундан ҳазиллашиб, қаёққа, деб сўрасам, луғатларида армон, ҳижрон, айрилиқ, ёмонлик каби сўзлари йўқ маконларга, дейди. Бу сўзларни билмайдиган макон бор эканми дунёда? Гарчи ошиғим эсини еб қўйган бўлса-да, менга ёқяпти. Биров сенга, бахт, висол, қувонч, меҳр билан бирга яшайсан, деса, кўнглинг орзиқиб кетаркан. Эримдан қачон охирги марта шу сўзларни эшитганимни эслолмаяпман ҳам. Бу эркак эса менга дунёни кўрсатмоқчи. Эрим-чи, у бундай хаёллардан олисда. Шу шаҳарда, яқинларининг орасида яшаса бўлди у, ҳатто ресторанга ҳам олиб чиқмайди. Гапирсанг, у ер аёлларнинг жойи эмас, дейди. Тўрт девор орасида сиқилиб кетдим. Билганим фақат шифокорлар. Турмушга чиққанимдан бир йил ўтиб, даволанамиз, лекин ҳеч фарзанд кўролмаяпмиз. Сабабини ҳеч ким билмайди. Сабр қилсанглар бўлади, дейди. Тўғри, эрим индамаяпти, бироқ яқинлари менга ўқрайгани-ўқрайган. Нима қиламан умримни шу кичик шаҳарчада, бировларнинг қош-қовоғига қараб ўтказиб. Яхшиси, мана шу одамга эргашганим яхши эмасми? Ахир дунё кўришни ёшликдан орзу қилардим-ку! Тўғри, Илҳом акани севмайман, бироқ дунё кўриш учун, эркин яшаш учун у билан қочиб кетса бўлади. Агар у билан яшаш ёқмаса-чи? Нимасини ўйлайман. Шартта кечаман. Ёшман, гўзалман, истаган одамим Илҳом акага ўхшаб оёқларим остига тиз чўкади»
  Хотинидан айрилган эркакнинг кечинмалари: «ҚАНИЙДИ, ОРТГА
   ҚАЙТСАЙДИНГ
  «Бир куни тонгда туриб сени тополмадим. Қаёқларга кетиб қолдинг? Наҳот мени ташлаб кетган бўлсанг? Нима учун, бунга фаҳмим етмаяпти? Ахир сени малагим, офтобим, баҳорим, гулим, деб эркалардим. Сени бирор марта бўлсин хафа қилмадим, кўнглингга озор етказмадим. Агар шундай қилган бўлсам, ўзим ҳам билмай қолдимми?  Кулиб турган кўзларингни, юзингга тушган икки тутам кокилингни соғиняпман. Ҳар тонгни ўзгача бир иштиёқ билан кутиб оламан. Сенинг қайтишингни кутаман. Бироқ кеч киравергани сари бу кайфият мени тарк этади. Қаерга нигоҳ ташласам, фақат сени кўряпман. Одамларнинг юзида. Тип-тиниқ самода. Зилол сувда. Ҳатто эндигина куртак отаётган ниҳолларда ҳам сенинг қиёфанг. Ким билан гаплашсам, сенинг овозингни эшитяпман. Ҳар тонг қушларнинг чуғур-чуғур қилиб уйғотишида ҳам овозинг бор. Майин эсган шабодада, шарқираб оққан сувда ҳам товушингни эшитаман. Ёнимдамисан ёки мендан олисда, фарқи йўқ. Ҳар дақиқада, дақиқа нима бўлибди, ҳар бир сонияда сени кўряпман, сени эшитяпман. Қай томонга юрмай, йўллар фақат уйингга элтмоқда. Ҳатто кўкда оппоқ чизиқ тортилиб, ўша томонга йўл кўрсатаётгандай туйилади. Онанг йиғлайвериб, адойи тамом бўлган, ҳатто уларга ҳам айтмагансан қаерга кетаётганингни. Билмадим, билмадим, сенга нимадир бўлган, деб ўйлайвераман! Бу ўй менга тинчлик бермайди. Бу шаҳарда сени изламаган жойим қолмади. Қаерларга кетиб қолганингни ҳеч ким билмайди. Бу ҳақда ҳеч ким эшитмасин, деб дамим ичимда. Яқин оғайниларим эшитиб, устимдан кулиши мумкин. Бундай пайтларда ёнимда бўлиши керак бўлган Илҳом ҳам индамай-нетмай хорижга кетибди. Уни ҳам тушунаман. Хотинига кўнгли йўқ эди. Бечора уйига боролмай, кунда-шунда бизникида эди. Унга қанча таскин бермай, барибир, кўнглига малҳам бўлолмасди. Лекин хотинингга кўнглинг бўлса ҳам қийин экан. Мана, сен кетиб қолган кунингдан буён ўзимни кечиролмаяпман. Яқинларимдан бирортаси сени ранжитган бўлса керак. Боламиз бўлишига ишонардим. Фарзандимиз бўлмаганда ҳам сендай аёл билан яшаш бахт эди-ку! Ортга қайт, азизам!»
  Ҳаётда номутаносибликлар кўп. Кимга хиёнат қиламиз, ўзимизга. Енгил ҳаёт кимларнингдир ҳаётини қурбон қилишга арзийдими?
 

>Шаҳноза РАҲМОНОВА ёзиб олди

"Ҳордиқ" сайтидан

 
Категория: Адабиёт саҳифаси | Просмотров: 725 | Добавил: жанубий | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Февраль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz