Меню сайта
Категории раздела
Биз ҳақимизда [7]
Таҳририят ходимлари ҳақида
Адабиёт саҳифаси [18]
Назм гулшани
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Блог
Главная » 2013 » Апрель » 9 » БАЙРАМ МУБОРАК, ОНАХОНЛАР!
10:45
БАЙРАМ МУБОРАК, ОНАХОНЛАР!
Муҳтарама онахонлар! Қадрли опа-сингиллар, дилбар қизлар!



Гўзал диёримизга барчамиз соғиниб кутган баҳор нафаси
кириб келаётган мана шу нурафшон кунларда сиз, азизларни, сизларнинг
тимсолингизда  вилоятимиз онахонлари ва барча опа-сингиллвримизни  8 март байрами билан қизғин табриклаб,
сизларга ўзимнинг самимий туйғу ва тилакларимни изҳор этишдан бахтиёрман.

Барчамизга аёнки, оналарни, аёл зотини эъзозлаш
эл-юртимиз учун азал-азалдан эзгу қадрият бўлиб келган. Бунинг тасдиғини
тарихимизда, ҳаётимизда, мумтоз адабиётимизда кўплаб мисолларда яққол кўриш,
кузатиш мумкин. Бу ҳақда сўз юритар эканмиз, буюк мутафаккир бобомиз Алишер
Навоийнинг "Аёллар – фаришталарнинг опа-сингилларидир” деган сўзлари
замирида нақадар чуқур ҳаётий фалсафа мужассам эканини англаш қийин эмас, деб
ўйлайман.
Биз меҳр-муҳаббат ва одамийликнинг илк сабоқларини азиз
оналаримиздан, уларнинг бешигимиз узра парвона бўлиб айтган алла оҳангларидан
оламиз. Қалбимизда неки олижаноб туйғулар бўлса, уларнинг барчаси аввало
оналаримиздандир. Дунёда муқаддас деган сўзга энг муносиб зот ҳам – Онадир. Шу
боис токи ҳаёт бор экан, инсон мўтабар Она сиймоси олдида доимо бош эгиб,
таъзим қилади.
Азиз опа-сингиллар!
 Қадрдон диёримизда яшаётган барча
аёлларни дунёдаги энг гўзал ва меҳрибон аёллар деб, Яратганнинг тенгсиз
мўъжизаси, деб, доимо чин қалбдан, юракдан билдирадиган самимий сўзларимни
юртимиз ўғлонларининг фикри сифатида, аёл зотига бўлган ҳурмат-эҳтиром  сифатида қабул қилишингизни истардим.


                   Ҳамидулла МАДАЛИЕВ,


          Тўлебий тумани, Тоғойна қишлоқ ўзбек  миллий маданият маркази раиси.
Категория: Адабиёт саҳифаси | Просмотров: 879 | Добавил: жанубий | Теги: жанубий қозоғистон | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz