Меню сайта
Категории раздела
Биз ҳақимизда [7]
Таҳририят ходимлари ҳақида
Адабиёт саҳифаси [18]
Назм гулшани
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Блог
Главная » 2017 » Февраль » 5 » Икки мард, икки жасур ўғлон
15:38
Икки мард, икки жасур ўғлон

Икки мард, икки жасур ўғлон

I.Ватан меҳри
Дерлар ширин сўзнинг 
гадолари кўп,
Ёниб турган сўзнинг 
адолари кўп.
Юртлар бор ҳаттоки 
Худолари кўп,
Ватан ягонадир, Ватан 
биттадир.
Ҳа, шоира Ҳосият Бобомуродованинг ўтли сатрларида келтирилганидек Ватан ягонадир, Ватан биттадир. Ҳамма ўз киндик қони тўкилган юртини юрагига сиққанича, вужуди шу меҳр ва сеҳр билан тўлгунича севади. Она Ватанимиз, табаррук заминимиз Оллоҳ томонидан жаннатга аталган ердан бизга эҳсон этилган экан, биз уни нега кўз қорачиғидай асрамайлик. Зеро, инсоннинг кўз очиб кўргани, ягона давлати, бойлиги, умр бўйи топгани-ю, сўнгги нафасда бош қўйгуси ҳам Ватан.
Тасаввур қилинг, ҳали эсини танимаган мурғак болакай ўзига лойдан уйча ясай бошлайди. Унга ўзича меҳр қўяди, безайди. Қани, сиз унинг мўъжаз уйини бузиб кўрингчи, унинг йиғиси дунёни бузади. Негаки, унинг онгида, мурғак юрагида Ватан ўз зарраларини шу лой уйча тимсолида кўрсата бошлайди. Шундан ҳам Ватанга бўлган меҳр илоҳий ва мўъжизавий эканлигини англаш мумкин.
Дунё яралибдики, қаердаки гўзаллик, нафосат бор экан, албатта унинг ёнида тажовузкорлари ҳам бисёр. Шубҳасиз бизнинг мустақил жаннатмакон, бетимсол, ягона, таърифи дунёга достон, олтин тупроқли она Ватанимизнинг ҳам.
II.Улар Ватан учун жон бердилар...
Улар Ватанни тоғча, йўқ осмонча, балки ундан ҳам зиёдроқ севардилар. Лекин улар бирор марта "Биз Ватанни севамиз" демаганлар. Негаки, бу сўзлар уларнинг юрагида, онгида, қонида, жисму жонида эди. Бу сўзларни уларнинг юзларию кўзлари, шахд билан ташлаган излари айтиб турардилар. Гўё улар бу сўзларни айтса оҳорлари тўкиладигандай, оддий сўзлар қаторига қўшилиб қоладигандай туюлармикин?
2000 йил, Сариосиё тумани. Бу сўзлар қанча юракларда жароҳатлар билан қўшилиб, қоришиб кетди. Негаки, Ватанимиз бўйини кўролмаган, қора ниятли қўзғунлар айнан шу ердан ўз қабиҳ ҳаракатларини ваҳшийларча бошладилар. Қанчадан қанча мард, жасур ўғлонларимиз Ватан учун кўксини қалқон қилдилар. Уларнинг кўзига ўша лаҳзаларда жони эмас, ортда турган Ўзбекистон ҳар гиёҳи тоши билан муқаддас кўринарди. Ота-онаси, опа-синглиси, ака-укаси кўринарди. Маҳзун кузатган, ҳали ўзи гул ҳам совға этолмаган, кўнгил изҳорини айтиб улгуролмаган ёри кўринарди. Мусаффо, оппоқ қушлар чарҳ урган осмонни қоп-қора кўргандан кўра улар Ватан ҳимояси учун ўлимни афзал билишарди. ўаним томондан отилган ҳар ўқ вужуд-вужудини илма-тешик қилганда, бу ўқлар Ватан тупроғига тушмагани учун беармон, кўзларида қувонч ёшлари билан бу дунёни тарк этган бўлсалар, не ажаб.
Улар орасида бизнинг тумандошларимиз жомлик лейтенант Сайёр Саъдинов ва оқсойлик катта лейтенант Исматулла Хўжаевлар ҳам бор эди. Улар Ватан учун жон бердилар. 
Онаизор...у шаҳид кетган ўғлининг орзу-ҳавасини кўролмади, ниятлар, тилаклар, умидлар ҳам ўғли билан тўпроққа мангу бош қўйди. Балки бу оппоқ ойдин тилаклар ҳар баҳор оқ гулларга айланиб қабри узра бўй чўзар... Сап-сариқ хазонларни, изларни қор ёмғирлар, ёпар, бекитар, аммо она қалбидаги фарзанд жароҳатига на йиллар, на рангин фасллар малҳам бўла олади. 
Ҳа, она ўз аллалари, оппоқ сути билан бирга фарзандига Ватан меҳрини сингдирди. Бу албатта жон билан чиқиши табиий.
Сайёр ҳам, Исматулла ҳам мағрур тоғлар бағрида улғайишди. Балки улар кўксини қалқон қилишни саратону қаҳратонга бағрини бардош билан тутиб турган тоғлардан ўргангандир. Тоғлардан ўзга жойни ошён этмаган, тишлаган жойидан узгувчи кўзларидан ўт чақнаган бургутлардан ўтганмикан Ватанни севиш туйғуси. Юраклари Ватанни қўриқлашдек, эл осойишталигини кўзлагандек, оппоқ, тиниқ ниятларида ўша тоғ бағридаги тиниқ-оппоқ булоқларнинг қайнаши акс этмаганми?
III.Мардлар ўлмайди
Одамлар бор тиригида
ўликдир,
Одамлар бор ўлигида 
тирикдир.
Ҳа, улар ўлмайдилар, улар абадий яшайдилар. Кимнингки юрагида Ватан ишқи бор, ўша ерда улар ҳам бор. Уларнинг жони эвазига ҳукм сураётган тинчликнинг қадрига етмаслик бу — разолат. Улар ҳамиша уйғоқ инсонлар. Уларга тангри шундай оловюрак ато этганки, охиратгача Ватан, Ватан дея уради. Ватани, халқи улар учун қанча куйса, аммо шундай юрти учун жонини ҳам аямайдиган фарзандлари билан фахрланадилар. Уларнинг номларини зарҳал ҳарфлар билан тарихга битадилар. Мардликларини авлодларга ўрнак қилиб кўрсатадилар.
IV.Она эртаги
Осмонда ой тўлган, юлдузлар чарақлаган, чигирткалар чириллаган сокин мўъжизавий кеча. Қишлоқ ўйқуда. Аммо она бедор алла айтади. Бола ухлолмасдан онасининг эртак айтиб беришини талаб қилади.
Она беихтиёр эртак бошлайди.
— Бир бор экан, бир йўқ экан, қадимдан то ҳозиргача бир жаннатмакон дунёда тенги йўқ бир ўлка бор экан. Унинг подшоси ҳам одил экан. Юрт кўп йиллик бандиликдан озод бўлиб, обод бўла бошлабди. Фозилу донишмандлари, меҳнатсевару меҳмондўст, очиқкўнгил инсонлари билан, бетакрор боғлари-ю бепоён далалари, олтин тўпроғи билан бутун дунёнинг ҳавасини келтира бошлабди. Шунда бу юртнинг ғанимлари кўпайибди. Озод юртни эгаллаш пайида бўлиб, бир гуруҳ ғаламислар бостириб кирмоқчи бўлишибди. Аммо бу юртнинг баҳодирларини ҳеч ким енга олмас экан. Улар жонини бериб бўлса ҳам Ватанини ҳимоя қилишар эканлар. ўанимлар ҳаммаси ер тишлашибди. Тирик қолганлари қилмишларига пушаймон бўлиб, ортга қайтибдилар.
Бу орада эртак тинглаётган бола ғанимларга нафрат, баҳодирларга меҳр ҳисси билан уйқуга кетибди. Тушларида бир жаннатмакон ўлка эмиш. Уни қўлларида қурол кўтарган баҳодирлар қўриқлаб турган эмиш.

БОНУ.

Категория: Адабиёт саҳифаси | Просмотров: 1099 | Добавил: жанубий | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Февраль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz