Меню сайта
Категории раздела
Биз ҳақимизда [7]
Таҳририят ходимлари ҳақида
Адабиёт саҳифаси [18]
Назм гулшани
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Блог
Главная » 2013 » Сентябрь » 2 » ҚИШЛОҚҚА ЭЪТИБОР КУЧАЙМОҚДА
09:06
ҚИШЛОҚҚА ЭЪТИБОР КУЧАЙМОҚДА


                  ҚИШЛОҚҚА ЭЪТИБОР КУЧАЙМОҚДА


   Вилоят ҳокими Асқар Мирзахметов иш сафари
билан Тўлебий  туманида бўлди ва
туманнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ,қишлоқ хщжалиги, тадбиркорлик  ҳамда қурилиш соҳаларидаги ишларнинг бориши
билан танишди.Зертас  қишлоқ
округига  қарашли  Онгар Абдураимовнинг "Жана куш” дехқон
хўжалигининг 25 гектар жойни эгаллаган 
боғига ташриф буюрган вилоят раҳбари икки йилда тадбиркор томонидан
бажарилган ишларга юқори баҳо берди.Бу ерда 12 одам доимий иш топса, 25 одам
мавсумий ишларга чақирилган ва ҳар бири 35 минг тенге маош олмоқда.75 млн.тенге
сармоя жалб қилинган бўлиб, ундан 7 миллион тенге "Толеби насие сериктестиги”
МЧБ томонидан берилган.Бу ерда  асосан
олма, нок ва олхўри етиштирилади.Сариоғочдан келтирилган кўчатлар томчилаб
суғориш усули билан суғорилмоқда.


   Бу ердаги учрашувда  тадбиркор Абдураимов собиқ иттифоқ даврида
эриша олмаган  ютуқларга  мустақиллик йилларида,  аниқроғи Асқар Мирзахметов ҳокимлик қилган
йилларда  эришганини фахр билан тилга
олди ва вилоят раҳбарининг ишларига омад тилади.


    Олатов қишлоқ округида ва туман маркази
Ленгер  шаҳрида вилоят ҳокими  ўнлаб тадбиркорларнинг иши билан
танишди.Вилоят ҳокимлигининг қишлоқ хўжалик бўлими ташкил этган қишлоқ хўжилиги
ходимлариринг семинарида сўзга чиққан вилоят ҳокими  юртимизда аграр сектор ҳар томонлама
қўллаб-қувватланаётганини қайд этди.


    —Бугун  
дехқонларимиз лизинг ва бошқа сервис хизматлари кўрсатиш тизимидан ҳам
самарали фойдаланиб, ер, сув,ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа ресурсларни
тежамоқдалар,—деди у.— Айниқса, ислоҳотлар изчиллиги  тамойилларига қатъий амал қилингани қишлоқда
майда дехқон хўжаликларининг йириклашуви охир-оқибатда ишлаб чиқариш
ширкатларининг  мустаҳкам оёққа туришига
замин бўлди.Давлатимизтомонидан деҳқон ва чорвадорларни моддий
қўллаб-қувватлаш, уларга турли имтиёзлар бериш масалаларига мунтазам эътибор
қаратилмоқда.


   Вилоят ҳокими  деҳқон ўзи етиштирган маҳсулотни ўзи қайта
ишлаши, шу орқали қишлоқда саноатни жадал тараққий эттириши, ишлаб чиқаришнинг
бошқа тармоқларини ривожлантириши, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини йўлга
қўйиши, замонавий агротехнологияларни 
жорий этишини даврнинг ўзи тақозо этаётганини айтиб ўтди..


    Вилоят ҳокимлигининг  қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Қанат
Ўспанбеков ўз нутқида  юртимизда  сувни тежайдиган самарали технологияларни
татбиқ этиш кенг рағбатлантирилаётганини 
алоҳида таъкидлади.


    —Томчилатиб суғориш жорий этилган
майдонлари бор хўжаликларга бериладиган ёрдам ҳам салмоқлидир, —деди у.—Бундай
мақсадлар учун тижорат банклари орқали имтиёзли кредитлар берилади. Обиҳаётдан
унумли фойдаланиш учун еримизда томчилатиб суғоришни кенг жорий этиб
келмоқдамиз.Шуни ҳам таъкидлаш жоизки,”Қозоғистон-2050” стратегияси фақат
хомашё етиштириш билан чекланмай, уни қайта ишлашни ташкил этиш, қишлоққа
саноатни олиб кириш ишларини янада кенгайтиришга ундайди.Бунинг учун барча
имкониятларимиз етарли.Зеро,хўжаликларимизга ҳуқуқий, иқтисодий,


молиявий, агротехник
маслаҳатлар берадиган консалтинг марказлари, чорва учун хизмат кўрсатувчи
ветеринария шохобчаларининг кўпайтирилиши ғоят хайрли иш бўлди.


    Олатов қишлоғидаги Рашкуль Оспаналиеванинг "Мўлдир
тау” ичимлик суви ишлаб чиқариш корхонасининг ишчилари билан суҳбатлашган ҳоким
Киелитас қишлоқ округига қарашли "Дўстик-Шимкент тош йўлининг қайта
таъмирланиши,Султонработ қишлоғидаги Айгерим Амиралиеванинг мол бўрдоқилаш
фермасининг иши,Ленгер шаҳридаги инженерлик коммуникация ва 150 ўринлик
касалхонанинг қурилиши билан танишди.


    Туман фаоллари билан учрашув ўтказган
вилоят раҳбари Тўлебий туманининг бир қатор соҳаларида олиб борилаётган
ишлардан вилоят ҳокими мамнун эканлигини билдирди.

Категория: Адабиёт саҳифаси | Просмотров: 760 | Добавил: жанубий | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz