Меню сайта
Категории раздела
Биз ҳақимизда [7]
Таҳририят ходимлари ҳақида
Адабиёт саҳифаси [18]
Назм гулшани
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Блог
Главная » 2013 » Сентябрь » 2 » ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИГА БАҒИШЛАНДИ
09:21
ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИГА БАҒИШЛАНДИ
ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИГА БАҒИШЛАНДИ
Шимкент шаҳридаги 6506 рақамли ҳарбий қисм вакиллари Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига 

бағишлаб Тўлебий туманидаги 1-мамир болалар уйида катта тадбир ўтказди,тарбияланувчилар учун 

совғалар топширишди. Даврани ҳарбий қисмининг зобит-мухбири Альфия Ахмеджанова олиб борди.
Зобит Арман Ахашев сўзга чиқиб, "Жас буркит" мактабига 5 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларни қабул 

қилаётганини эълон қилди.
— ҚР ички ишлар министрлги шу кунларда "Ички ишлар ҳақиқиқий ўғлонлар учун” деб номланган акция 

ўтказмоқда,—деди у.—Тадбирнинг асосий мақсади— ёшларда Қозоғистон ватанпарварлиги ҳиссини 

шакллантириш,юртимизда ички ишлар ҳарбийларининг обрўсини орттириш,улар сафига ҳақиқиқй 

ватанпарвар ва фидойи ёшларни жалб этиш,ушбу соҳада хизмат қилаётган ёш йигит-қизларда ҳарбий
соҳа учун фахр ҳиссини уйғотиш.Ўтказилаётган акция ички ишлар хизматчилари
мустақил Қозоғистонимизнинг,халқнинг қуролли ҳимоячи ва соқчилари бўлиб,
ўз вазифаларини виждонан бажарадиган инсонлар бўлиб, ўзларининг муқаддас
бурчларига доимо содиқ қолишини исботлайди, Халқнинг бошига мушкул иш тушганда , табиий
офатлар билан курашда ҳам бизнинг ҳарбийларимиз ҳозиру-нозир.”Ҳаётда доим
қаҳрамонликки ўрин топилади” деган қанотли сўзлар ҳарбийларимизнинг
асосий қомусидир.Улар Қозоғистон Республикасининг Конституциясини ва қонунларини муқаддас билиб, 

уларга риоя этишга, ҳарбий низомларни, қўмондонлар ва бошлиқларнинг буйруқларини сўзсиз
бажаришга, ҳарбий интизомга қатъий риоя қилишга, ҳалол, жасур ва сергак жангчи
бўлишга, жонажон юртимизнинг нурли истиқболи учун унинг давлат
манфаатлари ва мустақиллигини ҳимоячиси бўлишга қасамёд қилишган. Сўнгги
нафаслари қолгунча она Ватанимизнинг садоқатли фарзанди бўлиб қолишга, ҳарбий
хизматнинг бутун машаққати ва қийинчиликларини сабот билан енгишга аждодлари
руҳи олдида қасамёд қилишган ва қасамёдига содиқ бўлиб келишмоқда.
Ҳарбий қисмнинг оркестри Латиф Ҳамидий мусиқаларини ижро этди. 20 мусиқачидан қурилган ушбу 

оркестр яқинла республикада ўтган ҳарбий оркестрларнинг танловида учинчи ўринни 

эгаллади."Қалқон" телевидениеси ҳам ушбу тадбирга ҳомийлик қилди.
Ҳарбийлар болалар уйи тарбияланувчиси Ринат Раимкуловни туғилган куни билан табриклашиб,совға 

топширишди.Кутубхоначи Алия Бейсебаевага журналлар ва китоблар топширишди.
Зобир Юрий Григорьевич Бутенко сўзга чиқиб, болалар уйи тарбияланувчилари учун "Жас буркит" 

мактабининг эшиклари доимо очиқлигини таъкидлади.Ушбу мактабнинг ҳозирги табияланувчилари 

даврага чиқиб, ўз мағоратларини намойиш қилишди.
"Шимкентмай" акционерлик жамияти вакиллари ҳам келиб, болалар орасида турли танловлар ўтказиб, 

ғолибларни тақдирлашди.Ҳомийлар болалар уйига телевизор, коптоклар, теннис столи, ширинликлар 

олиб келишди.Қалби дарёдай саҳий инсонларга болалар уйи тарбиячилари ўзлари ясаган буюмлари ни 

ҳадя этишди.
Б.ДЎСМАТОВА.
тасвирларда:тадбирдан лавҳалар.Муаллиф тасвирга олган.
Категория: Адабиёт саҳифаси | Просмотров: 766 | Добавил: жанубий | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz