Меню сайта
Категории раздела
Биз ҳақимизда [7]
Таҳририят ходимлари ҳақида
Адабиёт саҳифаси [18]
Назм гулшани
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Блог
Главная » 2012 » Сентябрь » 26 » ХАЛҚ МАНФААТИ ЙЎЛИДА
16:30
ХАЛҚ МАНФААТИ ЙЎЛИДА
ДЕПУТАТ МИНБАРИ 
ХАЛҚ МАНФААТИ ЙЎЛИДА
Қуашбаев Саттар Ибатбайули Жанубий Қозоғистон вилояти маслаҳатининг №

45 сайлов округи(Тўлебий тумани)дан сайланган депутати.
24.05.1955 йили туғилган.
Маълумоти олий, касби иқтисодчи, хуқуқшунос.
Илмий даражаси:иқтисод фанлари доктори, профессор
«Нур Отан» Халқ Демократия партиясининг аъзоси
«Нур Отан» Халқ Демократия партиясининг Шимкент шаҳар Ал Форобий

тумани филиали раиси.
Иш телефони: (87252) 22-14-14
Вилоят маслаҳатининг ижтимоий ривожланиш бўйича доимий комиссиянинг

раиси.
Давримиз сиёсий партиялардан фаоллик ва ташаббускорликни талаб қилади
Мамлакатимиз Конституцияси маъно ва моҳият жиҳатидан
умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқий меъёрлар талабига тўла-тўкис мос
келиши билан биргаликда ўзида халқимизнинг бой тажрибаси, эзгу
анъаналарини ҳам мужассам этганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Йилдан йилга равнақ топаётган юртимиз тарихига кўз югуртирадиган бўлсак,

мустақиллик шарофати билан иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг, маданий ва

маънавий янгиланишнинг кенг истиқболлари очилганига гувоҳ бўламиз.
Янгиланишга эса Президентимиз Н.Назарбаевнинг "Қозоғистон 2030"

стратегияси орқали кенг йўл очиб берди.Бу йўлни амалга оширишга,

иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилишга бешта муҳим ва машҳур тамойил асос

қилиб олинди ҳамда ўтиш даври сиёсатида ана шу тамойилларга таянилди.

Улардан бири — кучли ижтимоий ҳимоя бўлиб, аҳолининг мавжуд турмуш

даражасини ҳисобга олган ҳолда, бозор муносабатларига ўтиш билан бирга

одамларни ижтимоий ҳимоялаш соҳасида кучли чора-тадбирлар амалга

оширилди.
Ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий тараққиёт муаммоларининг ҳал қилиш
андозаларидан бири-мураккаб ўтиш даврида қашшоқликка, оммавий
ишсизлик жараёнлари авж олишига йўл қўймаслик бўлди. Мақсад — ижтимоий

йўналтирилган бозор иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли

демократик ҳуқуқий давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этиш деб

белгиланди. Уларнинг ҳуқуқий негизини яртиш юзасидан қатор муҳим

йўналишларда ислоҳий одимлар ташланди. Улардан бири, яъни, энг муҳими —

инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, ижтимоий кафолатларни ва

аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлайдиган қонунларни ишлаб

чиқариш вазифаси бўлди. Хусусан, инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини,

виждон ва диний эркинлигини тартибга солувчи асосий қонунларнинг

тайёрланиши, муҳокама этилиши ва қабул қилиниши қонун чиқариш

фаолиятида мутлоқ янгилик бўлди.
Иш билан бандлик тўғрисида, ногиронларни ижтимоий ҳимоялаш
тўғрисида, фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида, таълим
тўғрисида, ёшларга доир давлат сиёсатининг асослари тўғрисида виждон
эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида қонунлар қабул қилинди. Бу
қонунлар бозорга ўтишнинг мураккаб шароитларида аҳолининг энг муҳтож
табақалари манфаатларини қонун кучи билан ҳимоя қилишгагина эмас, балки
одамларнинг маънавий, ижодий имкониятларини намоён қилишга, ислоҳотлар

учун мустаҳкам ижтимоий замин яратишга ҳам имкон берди.
Буларнинг ҳаммасида мустақил Қозоғистоннинг илк Конституцияси —
давлат ва жамият ҳаётининг Асосий қонуни қабул қилингани қонун чиқариш
фаолиятининг гултожи бўлди.
Давр ижтимоий соҳанинг ҳуқуқий асосларини тобора такомиллаштириб
бориш вазифасини ҳам қўя бошлади. Бу ҳол Қозоғистонда таркиб топган
мавжуд сиёсий кучлар — сиёсий партиялар олдига ҳам масъулиятли талаблар
қўйди.
Жумладан, «Нур ОТАН» ХДП мамлакатда амалга оширилаётган «Ислоҳот
ислоҳот учун эмас, авваламбор инсон учун» тамойилига риоя қилган ҳолда,
кучли ижтимоий сиёсатни қўллаб-қувватлаш орқали давлат ижтимоий
дастурларини бажаришда фаол иштирок эта бошлади. Ижтимоий адолат
тамойилларини мустаҳкамлаш, аҳолининг энг муҳтож қатламларини
ижтимоий ҳимоялашнинг кучли воситасини яратишда мамлакат
раҳбариятининг стратегик йўлини қўллаб-қувватлади ва бу йўлда унга яқин
кўмакдошлик қилди. Хусусан, ижтимоий ёрдамни унга муҳтож бўлган
шахсларга бериш, бундай ёрдамнинг аниқ мақсадга йўналтирилганлигини
кучайтириш, нафақалар ва бошқа тўловлар тизимини аҳолининг реал
даромадлари билан боғлаган ҳолда уйғунлаштириш ҳисобига ижтимоий
ёрдамнинг таъсирчанлигини ошириш ташаббускорларидан бўлди.
Аҳоли турмуш сифати кўрсаткичларини янада яхшилашга
қаратилган аниқ саъй-ҳаракатларни амалга ошириш — партиянинг асосий
вазифасига айланди. Бир сўз билан айтганда, «Нур ОТАН» ХДП ўзини

анъанавий халқ демократиясининг ижтимоий адолат тамойили ва кенг кўламли
ижтимоий дастурларнинг амалпа оширилишини таъминлайдиган кучли
давлат ғояларини қўллаб-қувватлашга қодир куч деб билди ва бугунги кунда
ҳам у айни шу позицияда турибди.
Аҳоли даромадлари ва халқ фаровонлигини узлуксиз ошириб бориш,
кенг миқёсдаги ижтимоий дастурларни муваффақиятли амалга ошириш
масалалари «Нур ОТАН» ХДПнинг доимий диққат марказида бўлиб келмоқда.
Шу сабабли Президентимиз Н.Назарбаевнинг "Қозоғистоннинг ижтимоий

янгиланиши:умумий меҳнат жамияти сари йигирма қадам" деб номланган

баёнотидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга оширишга биринчилардан

бўлиб киришди.Айни кезда, партия — ижтимоий-иқтисодий масалаларни фақат

давлат ҳокимияти органларининг самарали хатти-ҳаракатлари билангина ҳал

этиб бўлмаслигини яхши билади. Шу сабабли, «Нур ОТАН» ХДП меҳнаткашлар

ва иш берувчилар ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатларини
мустаҳкамлаш, мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналарда
ишчиларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, бизнес тузилмаларнинг
ижтимоий масъулиятини янада ошириш ва бу борада қонунчилик базасини

такомиллаштиришни муҳим вазифа деб ҳисоблайди. Баёнотда ялпи ижтимоий

ҳимоялаш тизимидан ишончли ижтимоий кафолатлар ва аҳолини итимоий

қўллаб-қувватлаш тизимига изчиллик билан ўтиш масаласи ҳам долзарблигини

йўқотмаган.
Бугунги кунда асос қилиб олинган айни шу — янгиланган ижтимоий
сиёсат ижтимоий соҳанинг асосларини ташкил этмоқда дейишга том маънода
асосимиз бор. Хўш, бу асослар нималарда кўринади? Бу асослар
ислоҳотларнинг, хусусан, ижтимоий соҳанинг ҳуқуқий асосларини
мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш йўлида олиб борилаётган қонун
ижодкорлигида ёрқинроқ кўриниб турибди, десак янглишмаган бўламиз.
Президентимиз баёнотида берилган 2-топшириқ Ҳукумат, Парламент ва "Нур

Отан" ХДП билан ҳамкорликда 2012 йилнинг охиригача ижтимоий соҳадаги

миллий қонунчилигмизни инвентаризация қилиш, яъни қайта кўриб чиқиш,

Концепциянинг янги лойиҳасини ишлаб чиқишга бағишланган.Бу ишга барча

барча давлат органлари,ҳудудлар ҳокимлари ҳам қонун устуворлигини

таъминлаш бўйича ўз таклифларини киритиши айтилган.Ёшлар , миллий

кадрларни тайёрлаш масалалари ҳам назардан қолмаган.
Партия бугунги кунда Президентимизнинг ана шу йўл-йўриқларига асосланиб,

вилоят маслаҳатида ўзининг янги таркиби билаи қонун ижодкорлиги ва

назорат-таҳлил фаолйятида қисқа ҳамда ўрта муддатли стратегик

вазифаларни белгилаб олган.
Дарҳақиқат, давлат ўз фуқаролари олдида қанчалик масъул бўлса, шунга

монанд равишда фуқаро ҳам унинг равнақи ва мустаҳкамлиги йўлида хизмат

қилишга бурчли ҳисобланади. Бу эса кўп жиҳатдан фуқароларнинг

Конституциямизнинг моҳияти, унинг демократик давлат қуриш ва фуқаролик

жамиятини ривожлантириш жараёнида тутган ўрнини қай даражада англаши,

бир сўз билан айтганда ҳуқуқий онги, сиёсий маданияти даражасига боғлиқ.
Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштиришнинг асосий
шартларидан бири, бу - ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд
ҳокимиятига бўлиниши конституциявий принципининг ҳаётга қай йўсин ва
шаклда татбиқ этишдан иборат. Бу эса, табиийки, босқичма-босқич амалга
ошириладиган жараён.
Нега аввал қонун қабул қилиниб, кейин улар қайта қаралиши керак, деган

саволнинг туғилиши ҳам табиий.Маълумки,мустақилликнинг илк даврида янги

давлатчиликнинг барча муносабатларини тартибга соладиган қонунларни

тезлик билан қабул қилиш зарурияти пайдо бўлади. Амалиётда бу қонун қандай

ишлайди, буни вақт кўрсатади, шунга асосланиб, ўзгаришлар киритилади, ижро

ҳокимиятида суст бўғиннинг бўлмаслини таъминлайди. Бу эса ўз навбатида юрт

ва халқ манфаатлари учун тинимсиз ишлаш, ишлаганда ҳам самарали ишлаш

механизмини вужудга келтиради. Бу каби бир қатор янгиланишлар
мамлакатимизни ислоҳ этиш ва демократлаштиришнинг янги босқичини
бошлаб беради. Бу, албатта, осон ёхуд ўз-ўзича амалга ошадиган жараён эмас.
Юртбошимиз таъкидлаганларидек, бу аввало, кўп жиҳатдан сиёсий
партияларнинг етуклик даражасига, уларнинг шу жараёнга қанчалик тайёрлиги
ёхуд муносиб эканлигига боғлиқ.
Юртимизда амалга оширилаётган бу каби ислоҳотлар ўз навбатида сиёсий
майдонда миллий манфаатларнинг ҳимоячиси сифатида фаолият юритишни
ўзининг асосий мақсади, деб билган "Нур Отан" халқ демократик партияси,

шунингдек, парламентдаги партиямиз фракцияси аъзолари зиммасига жуда

катта масъулият юклайди. Масалага айнан шу нуқтаи назардан ёндашганимизда

ҳар биримизнинг олдимизда жуда катта масъулият ва вазифалар турганлигини

ҳис қилиш қийин эмас.
Президентимизнинг сиёсий партиялар фаолиятига нисбатан билдирган

танқидий фикр ва эътирозларига асосланиб айтиш жоизки, сиёсий
партиялар вакиллари мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли

ислоҳотларни фақат қўллаб-қувватлаш билан чекланиб қолмасдан бугун дунё
миқёсида кечаётган минтақавий ва глобал муаммоларга оммавий ахборот
воситалари орқали партиянинг нуқтаи назарини, кенг жамоатчиликка таъсир
қиладиган ўз мулоҳаза ва муносабатларимизни ҳам билдириб боришимиз

зарур.
Мухтасаргина айтадиган бўлсак, партиямизнинг белгилаб олган яқин
ва ўрта муддатли стратегик режаларидан бири бўлган ижтимоий соҳанинг
ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари — мамлакатимизда
кечаётган социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий. соҳалардаги ислоҳотлар
билан ва Президентимиз Н.Назарбаевнинг "Қозоғистоннинг ижтимоий

янгиланиши:умумий меҳнат жамияти сари йигирма қадам" деб номланган

баёнотидан келиб чиқадиган вазифаларни бажаришги қаратилган кенг кўламли

ишлар билан ҳамоҳангдир.
Саттар Қуашбаев,
Жанубий Қозоғистон вилояти маслаҳатининг № 45 сайлов

округи(Тўлебий тумани)дан сайланган депутати,«Нур Отан» Халқ Демократия

партиясининг Шимкент шаҳар Ал Форобий тумани филиали раиси.
Категория: Адабиёт саҳифаси | Просмотров: 822 | Добавил: жанубий | Теги: сиёсат | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz