Меню сайта
Категории раздела
Биз ҳақимизда [7]
Таҳририят ходимлари ҳақида
Адабиёт саҳифаси [18]
Назм гулшани
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Блог
Главная » 2011 » Ноябрь » 1 » "ҚУЛАГЕР" ФЕСТИВАЛИ ТЎЛЕБИЙДА
09:09
"ҚУЛАГЕР" ФЕСТИВАЛИ ТЎЛЕБИЙДА
 "ҚУЛАГЕР" ФЕСТИВАЛИ  ТЎЛЕБИЙДА
Вилоят маданият бошқармаси,вилоят туризм ва спорт бошқармаси ва Тўлебий туман ҳокимлиги ўтказган "Қулагер" ҳудудий бойчиборлар фестивали бу сафар Қозоғистон мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланди.Тадбирни ўтказишдан мақсад--миллий урф-одатларни ташвиқот ва тарғибот қилиш,ёшларнимиллий маданиятга бўлган қизиқишини шакллантириш,соғлом турмушга бўлган интилишига кенг йўл очиш, тарбиялаш, от спортини ривожлантириш, отчопарларнинг довруғини тиклаш.
  От спорти ҳақида гап кетса, кўпчилик улоқ-кўпкарини кўз олдига келтиради. Тўғри, бу спорт тури асрлар давомида шаклланган ва аждодлардан мерос қадриятларимиздан бири ҳисобланади. Лекин от спорти фақат бу билан кифояланмайди. Бугун унинг бир неча турлари мавжуд. Масалан, тўсиқлардан ошиб ўтиш, от йўрттириш, уч кураш, от гимнастикаси чопқир от устида қилинадиган чавандозлик машқлари айниқса, жуда машҳур.От спортининг мана шу турларини тарғибот қилиш ҳам фестиваль доирасига киради ва ҳар йили вилоятимизнинг туманларида ўтказилади.
   Тўлебий тумани азалдан донгдор чавандозлари, полвонлари билан довруғ қозониб келган. Шунданми фақат улоқ-кўпкари бўйича мусобақаларда иштирок этаётган вилоятимиз спортчилари яхши натижаларга эришганлар.Тўғри, турли мусобақаларда чавандозларимиз муваффақиятли чиқишлари билан кўзга ташланмоқда.Бироқ замонавий от спортида ҳам мақтанарли натижаларимиз бор, дея олмаймиз.Фестиваль мана шу камчиликларнинг ўрнини тўлдиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
   Фурсат ғанимат, деб биз от спорти мутасаддиларидан бирини суҳбатга чорладик.
 - От спортининг ўз қонун-қоидалари, талаблари бор, - дейди Тўлебий туман от спорти федерацияси президенти З.Жеткеров,  – От йўрттириш каби мусобақаларда тоза қонли, шу спорт турига мос ганновер, тракин, дон деган зотли отлар кўпроқ қўл келади. Уларнинг бўйи, кучи бизнинг отларникидан юқори туради. Шунинг учун ҳам от спорти алоҳида эътиборни талаб қилади.Бу эътибор аввало зотли отларни келтириш ва кўпайтириш, уларни бошқара билиш малакасига эга спортчиларни тарбиялаш, мутахассисларни ишга жалб этиш, отхоналарни ҳозирлаш билан боғлиқ кўплаб масалаларни қамраб олади. З.Жеткеров  бу борада бир неча лойиҳаларни ҳам тузган.
  Яна бир гап. От спорти фақат от келтириш ва ёшларни бу спортга қизиқтириш билан ривожланиб қолмайди. Аввало зотли, от спортига мўлжалланган отларни харид қилиш катта маблағ талаб этади. Қолаверса, отлар ва спорт иншоотларини сақлаш, ем-хашак билан таъминлаш, спортчиларнинг кийим-бошлари, отларнинг эгар-жабдуқлари, сув ва электр энергияси таъминоти, озиқабоп экинлар етиштириш учун ер майдонлари ажратиш кабиларнинг ўзи бўлмайди.
  --Бугун ҳам туманимизда от спортига қизиқувчи, истеъдодли ёшлар кўп,--давом этади З.Жнткеров.-- Бунинг учун уларнинг талабларига жавоб бера оладиган спорт иншоотлари ва спорт отларига эга бўлишимиз керак, чамамда. Ҳали ҳам кеч эмас. Зеро эзгу ишлар учун ҳамиша фурсат топилади.
    Фестивальда қатнашиш учун ариза берган ҳар бир иштирокчи мақсадига эришди, зеро уларнинг миллатига эътибор берилмади.Тадбирда қўшни Жамбул вилоятидан келган чавандозлар ҳам қатнашишди.Бу сафар фестиваль тўрт номинация бўйича мусобақаларни ўз ичига олди, улар от спорти санъатини намойиш қилиш, "аудариспақ", "тенге илу" деб номланган турлари , ва қиз қувиш мусобақаси.Фестивальда Шимкент шаҳри,вилоятимизнинг Арис, Байдибек,Тулкибош, Чордара, Сайрам ва бошқа туманлардан келган чавандозлар ва от спорти усталари қатнашишди.Ғолибликни  жамоа ҳисобида тўлебийликлар қўлга киритишди.Шахсий ҳисобда турли номинациялар бўйича ғолиб бўлган спортчиларга махсус диплом ва қимматбаҳо соқғалар топширилди.
Просмотров: 956 | Добавил: жанубий | Теги: янгиликлар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz