Меню сайта
Категории раздела
Биз ҳақимизда [7]
Таҳририят ходимлари ҳақида
Адабиёт саҳифаси [18]
Назм гулшани
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Блог
Главная » 2017 » Февраль » 5 » “Шум тақдир қурбонлари”
15:36
“Шум тақдир қурбонлари”

“Шум тақдир қурбонлари”



54-умумтаълим мактабда шу номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди

Ушбу китоб шуниси билан аҳамиятлики, унинг муаллифи шундоққина ёнимиздан, маҳалладошимиз, иқтидорли ижодкор Ҳасан Чориев. Қолаверса, асар қаҳрамони Турдигул момо ҳам бизга бегона эмас. Момо (охирати обод бўлсин!) қишлоғимизда пирубадавлат кексаларимиздан эди. У кишининг қатағон қурбони бўлиб, узоқ юртларга сургун бўлиб кетиб, йиллар ўтиб, яхши одамлар кўмагида юртимизга минг азоб ичра қочиб келганлигини элас-элас эшитгандек. Лекин китоб муаллифи Ҳасан Чориев момо билан узоқ суҳбатлашиб, йиллар давомида изланиб, юзлаб оқ қоғозни қоралаб "Шум тақдир қурбонлари"номли асар ёзди ва энг қувонарлиси уни пойтахтдаги "Нарўз" нашриёти томонидан минг нусхада китоб ҳолда нашр эттирди.
Китобни нафақат биз, катта ёшлилар, балки маҳаламиз ёшлари ҳам катта қизиқиш билан мутолаа қилишди. Айниқса, ёшлар "наҳотки Кавказ момомиз (китоб қаҳрамони Турдигул момо Кавказдан қочиб келганлиги учун қишлоқ аҳли момони "Кавказ момо" деб аташарди") шунча қийинчиликни бошдан кечирган бўлса. Ахир ҳар доим юзлари кулиб турарди. Тилидан ҳамиша шукрона тушмаслиги, бу фаровон, тинч замоннинг қадрига етинг" дея тинмай такрорлаши шундан эканда" дейишди.
Муаллиф ушбу асари орқали Турдигул момо тимсолида қатағон йилларини, миллатимиз бошига тушган азобли кунларни моҳирона тасвирлаган.
Турдигул момонинг аянчли қисмати тасвирланган саҳифалар беихтиёр сизни бугунги тинч-осуда замон қадрига етишга ундайди. 
Тадбирда юқори синф ўқувчилари томонидан асар асосида тайёрланган саҳнавий кўринишлар моҳирлик билан ижро этилди. Айниқса, ўқувчилар асар юзасидан муаллифга саволлар беришиб, жавоб олишди.
— Бу асарни бундан анча йиллар олдин, Турдигул момо ҳаёт пайтлари бошлаган эдим, — деди муаллиф. — Момонинг уйига тез-тез бориб, саволларга кўмиб ташлашимга кўникиб ҳам қолган эди. Гоҳида кун бўйи суҳбат қурардик. Хотираларини катта қизиқиш билан тинглардим, ёзиб олардим. "Сизни китоб қилиб ёзаман" десам момо, "Майли болам, бошинг омон бўлсин. Сен мени ёзасанми, йўқми билмайман. Лекин тинчлик, тўқлик замонимизни ёзгин. Ҳурликка, озодликка эришган давлатимизни, одил подшомизни ёзгин" дерди. Китобни бугунги ёшлар ўқиб, кеча ким эдигу бугун ким бўлганимизни, нақадар бахту-саодатли замонда яшаётганимизни англаса, кечаги кун билан бугунги кунни солиштириб, қалбларида ғурур, ифтихор, шукрона туйғулари жўш урса мен ўзимни мақсадга етган деб ҳисоблайман.
Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга муаллиф "Шум тақдир қурбонлари" китобини ўз дастхати билан совға қилди.
Ҳамро 
ПАРДАЕВ,
Категория: Адабиёт саҳифаси | Просмотров: 672 | Добавил: жанубий | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Февраль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz