Меню сайта
Категории раздела
Биз ҳақимизда [7]
Таҳририят ходимлари ҳақида
Адабиёт саҳифаси [18]
Назм гулшани
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Блог
Главная » 2012 » Март » 2 » ТАДБИРКОРНИНГ ТУҲФАСИ
21:28
ТАДБИРКОРНИНГ ТУҲФАСИ
ТАДБИРКОРНИНГ ТУҲФАСИ
    Тўлебийлик тадбиркор Адхам Турдиев 6 ой ичида қишлоққа ҳокимлик
биноси қуриб берди.
    Вилоят ва республика танловларида ғолибликни қўлга
киритиб,"Алтин сапа"ни қўлга киритиб келаётган "Балмуздақ"МЧБ директори
Адхам (хужжат бўйича Адахон)Турдиев   бизнеснинг ижтимоий
жавобгарлик доирасида 1-мамир қишлоқ округи ҳокимлиги биносини қуриб,юртимиз мустақиллиги куни арафасида фойдаланишга топширди.Қурилишнинг
умумий баҳоси 21 миллион тенгеге баҳоланган.Қурилиш 16 июн куни бошланган.Фойдаланишга топширилган икки қаватли
иморатда 13 хона мавжуд бўлиб,мажлис зали,иситиш тизими ҳам
бор.Бундай саҳоват қилишга фақат қалби дарё инсонларгини қодир бўлади.Юзида самимият балқиб турган  бу инсон билан суҳбатлашиб,60 ёшга қадам қўяётгани, ўзи асос солган "Балмуздақ"
фирмасига 25 йил умрини бахшида этганини билдик.Фурсатдан фойдаланиб,бир неча
савол билан мурожаат этдик.
   -Эшитишимизча, анча-мунча хайр-эҳсон ҳам кўрсатиб келаётган экансиз.Ўз ҳисобингиздан бир қанча тадбирларни ўтказиб берибсиз.
     -Шу ҳақда гапириш шартми?Ота-боболаримиз хайрия ва садақанинг қандай
берилишини белгилаб,"бир қўлинг берганни иккинчи қўлинг билмасин",деб кетишган.
     -Имконияти бўла туриб кичик бир саховат кўрсатишни ҳам
истамайдиганлар топилади. Улар ибрат олишармиди...

   -Ундай бўлса майли. Саховат кўрсатиш - савоб иш. Шу сабабли халқимиз
саховатпешаликни қадимдан қадрлаб келади. Ҳимматли инсонлар кўп. Биз ҳам ўшалар сафига қўшилган бўлсак - шукр. Кам таъминланган оилалар буни яхши
билишади.Хокимлик мунтазам ўтказиб турадиган хайрия тадбирлариринг биронтасидан
хам четда қолган эмасмиз.Айниқса болалар байрамларида ўз хисобимиздан музқаймоқ тарқатамиз.Жорий йилда вилоят ўзбек маданият маркази ўтказган ўзбек халқининг тили ва маданияти кунини ўтказишга ҳам баҳоли қудрат ҳиссамизни қўшдик.Аслида шу юрт учун, шу халқ учун ҳар қанча ҳиммат кўрсатсанг ҳам кам. Нимага эришган бўлсам, шу эл туфайли эришдим. Бундай халқ, Қозоғистондек Ватан борми дунёда?! Ривоятсимон бир гап юради. Суҳбатимизнинг охирида айтаман. Бундай Ватаннинг қадрига етмоқ, тупроғини кўзга тўтиё қилмоқ керак.
     Яна бир нарсани айтай: инсон бутун куч-қуввати, билим ва имкониятини халқи, Ватани учун сарфлаши, бундан ғурурланиши ва фахрланиши керак. Бунинг ўрнига баъзи бировларкатта даромад илинжида ўзга юртларда, сарсон-саргардон кезмоқдалар, хорлик ва таҳқирларга дучор бўлиб, соғликларидан маҳрум бўлаяптилар. Ваҳоланки, юртимизда фаровон яшаш учун ҳамма имконият бор.
Фақат интилиш, меҳнат қилиш, фикрлаш, ақлни ишлатиш керак. Марҳамат, қур, ярат, бой бўл. Бунинг учун мамлакатимизда ҳуқуқий асослар яратилган, тинчлик-тотувлик таъминланган, фуқароларга катта имкониятлар яратиб берилмоқда. Қолгани
ўзимизга боғлиқ. Бугун қишлоқда ҳатто томорқасидан унумли фойдаланган ёки тўртта молни боқувга ташлаган ҳам яхши яшайди.Бундан ташқари,юртимизда тадбиркорлик,кичик ва урта бизнесни ривожлантиришга кенг йул очилган.Президентимиз ташаббуси билан юртимизда кичик
ва урта бизнес хозир Президент химоясида.Тижоратни танлаган тадбиркорлар бу ғамхўрликнатижасида каттадан-катта ютукларга эришмокда.
 Илоҳим,130 миллатга макон бўлиб келаётган бу юртга ҳеч қачон кўз тегмасин!
    Бинони фойдаланишга бағишланган тантанали маросимда туман ҳокими Ауелхан
Тургумбеков сўзга чиқиб, икки қаватли замонавий бинони қуриб, қишлоқ аҳлининг эзгулигига берган саховатпеша ҳотамтойи билан замондош бўлганидан фахрланишини айтди ва тадбиркор Адхам Турдиевга Миннатдорчилик хати топшириб, урф-одатларимиз бўйича "елкасига чопон ёпди".
  Навбат келгуси тадбиркорларга.
                            Икромжон ХОШИМЖОНОВ.
Категория: Адабиёт саҳифаси | Просмотров: 752 | Добавил: жанубий | Теги: инсон ва замон | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz