Меню сайта
Категории раздела
Биз ҳақимизда [7]
Таҳририят ходимлари ҳақида
Адабиёт саҳифаси [18]
Назм гулшани
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Блог
Главная » 2013 » Январь » 23 » ТУМАННИНГ 80 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ШАНБАЛИК
09:58
ТУМАННИНГ 80 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ШАНБАЛИК

ТУМАННИНГ 80 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ШАНБАЛИК
Вилоятимиз ва Тўлебий тумани 80 ёшни қарши олиш

арафасида.Бу улкан санани муносиб нишонлаш

мақсадида Тўлебий туманида кенг кўламли ишлар

амалга оширилмоқда.Шулардан бири —умумий

шанбаликда 22953 одам қатнашиб, 61 аҳоли

пунктларида тозалик ишлари юритилди, унга 78 техника

жалб этилди.Натижада 277 кўча, яъни 462 чақирим йўл

бўйи тозаланди.375 тонна ахлар чиқарилди.
— Халқимизда "Тозаланадиганжойни тоза деб

бўлмайди, ифлосланмайдиган ерни тоза дейиш мумкин"

деган нақл бор, — деди шанбаликда фаол иштирок этган

ташкилот —"Сайрам-Угам" нодавлат ташкилоти раҳбари

А.Абдешов.— Буюк алломалардан бири "Табиат инсонга

гўзаллик берар экан, уни эъзозламаслик нонкўрликдир", -

дейди. Бу сўзларни кенг ва тор маънода тушуниш

мумкин.Нима бўлганда ҳам она табиат тушунчасини

тўғри англаган инсон атроф-муҳитга, табиат

неъматларига оқилона муносабатда бўлади.

Имон-инсофли, тарбияли инсонда экологик маданият ҳам

юксак даражада шаклланган бўлади. Кўча-кўйда кетар

эканмиз дарахт шохларини синдираётган, пишмаган, хом

меваларни узиб, увол қилаётган, конфет қоғозлари,

озиқ-овқат маҳсулотлари қутиларини дуч келган

жойларга ташлаб кетаётган ёки уларни ариқларга

ташлаб кетилаётган ҳолатларга кўзимиз тушади.
Сокин табиатнинг гулдек юзига доғ тушираётган

кимсалар борлигига ачинамиз. Ўша чиқиндиларни махсус

жойларга, қутиларга ташлаб ўтилса ҳам бўлади-ку? Биз

бундай номақбул ишларимиз билан табиатга зарар

етказаётганимизни наҳотки англаб етмаётган бўлсак?

Ахир, ўз шахсий манфаатларимизни деб табиатга зиён

етказиш кўрнамаклик-ку? Табиатнинг тили йўқ бўлиб, ўз

оғриқлари, дардларини бизларга ошкор этолмайди. Аммо

бу унинг устидан ҳукмронлик қилиш мумкин дегани эмас.

Аслида, гўзал табиатнинг мусаффо ва сўлим қўйнида

дам олишликка, унинг мафтункорлигидан баҳра олишга

нима етсин.Табиатни асраб-авайлаш, уни келажак

авлодларга безавол ва обод етказиш ўз қўлимизда.

Шундай қилсак келажак авлодларимиз биздан

миннатдор, соғлом ва бахтиёр бўладилар.
Шанбаликда фаол қатнашган жамоалар муносиб

тақдирланди, уларга туман ҳокими А.Тургумбеков

ташаккурномалар топширди.
Шанбалик натижаси бўйича тақдирланганлар—
Кемеқалған, Киелітас ва Қаратўбе қишлоқ ҳокимлари,

«Ленгер су» ташкилоти, №2 «Қарлығаш» болалар

боғчаси жамоаси, туман шифохонаси. Ташкилот

раҳбарларидан Мурат Пиялиев , Айтбек Абдрахманов,

Ералы Омаров ва бошқалар, мктаблардан Б.Түлкиев

номли, Жыланбузған ва Жанажол умумий ўрта

мактаблари,ўқувчилардан Оқушыларға тоқтала кетсек:

Төребек Темірбек Пернеева Жансая, Егемберді Мерей,

шаҳар ва қишлоқ аҳлидан Сташкеевич Нина

Александровна,Үйсімбаева Эльмира , Көлбаева

Гүлжамал тақдирланиб, Кенесариқ, Хонариқ, Маданий

намунали қишлоқ деб тан олинди.
Б.ДЎСМАТОВА.

ЁШЛАР—КЕЛАЖАГИМИЗ
Ёшлар ҳар бир юрт ва миллатнинг бойлиги, салоҳияти

ҳамда куч-қудрат манбаи экан, тараққиётга интилаётган

жамият у ҳақда ғамхўрлик қилишни биринчи галдаги

вазифаси деб билиши табиий. Бинобарин, ёшларга

ғамхўрлик кўрсатиш юрт ва миллат келажаги тўғрисида

қайғурмоқ демакдир.
Шу мақсадда Тўлебий туманининг Ёшлар маркази туман

ички сиёсат бўлими билан ҳамкорликда "Мустақил юрт

ёшлари – келажагимиз таянчи” мавзусида давра суҳбати

ташкил этди.Тадбирда "Нур Отан" партиясининг Тўлебий

тумани филиали вакиллари ҳамда партиянинг "Ёшлар

қаноти” фаоллари иштирок этишди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад туман ёшларини

ҳар томонлама билимли қилиб тарбиялаш, интеллектуал

салоҳиятларини аниқлаш ва уларга кўмаклашиш ҳамда

"Нур Отан" халқ демократик партиясининг жамиятда

амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиланишларда фаол

иштирок этаётганлигини кенг жамоатчиликка етказишдан

иборат бўлди.
Тадбирда сўзга чиққанлар истиқлол туфайли юртимиз

ёшларининг илм-фан, адабиёт ва спорт соҳаларида

эришаётган ютуқлари, ёшларда бугунги кун сиёсий

жараёнларига нисбатан дахлдорлик ҳиссини уйғотиш,

миллий урф-одатларимиз, қадриятлар ва

анъаналаримизни эъзозлаш, шунингдек, юртимизда

истиқомат қилаётган барча миллат ва элатларнинг тили,

урф-одатлари ва анъаналарига ҳурмат билан қараш

руҳида тарбиялаш зарурлигини таъкидлаб ўтишди.
– Шунингдек, бугун биз тадбир иштирокчилари билан

партия туман Кенгаши "Ёшлар қаноти” томонидан

Президентимиз Н.Назарбаевнинг олий ўқув юртлари

талабаларига бағишланган маърузасида ёшлар

масаласи юзасидан белгиланган устувор вазифаларни

амалга ошириш, хусусан "Ёшлар қаноти” етакчиларининг

сиёсий билимини янада ошириш, етакчилик маҳоратини

шакллантириш, партия ғоясини тарғиб қилишда ёшлар

билан ишлашнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш,

ўзаро тажриба алмашишнинг янги усулларидан

фойдаланиш ҳамда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий

жараёнларда фаол иштирок этиши, фидойи,

интеллектуал салоҳияти юқори йигит-қизларнинг давлат

бошқарувидаги вазифаларни эгаллашлари учун

шарт-шароит яратишга кўмаклашиш мақсадида амалга

оширган ишлари билан ҳам ўртоқлашдик, - деди туман

Ёшлар маркази раиси Қайрат Қипшақов.
Категория: Биз ҳақимизда | Просмотров: 761 | Добавил: жанубий | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz