Меню сайта
Категории раздела
Биз ҳақимизда [7]
Таҳририят ходимлари ҳақида
Адабиёт саҳифаси [18]
Назм гулшани
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Блог
Главная » 2011 » Ноябрь » 1 » ТЎЛЕБИЙДА ШАҲАР КУНИ
09:12
ТЎЛЕБИЙДА ШАҲАР КУНИ
       ТЎЛЕБИЙДА ШАҲАР КУНИ
     Тўлебий тумани маркази Ленгер шаҳри яна бир бор ўз туғилган кунини

нишонлади. Улуғ Ватан уруши ва собиқ мустабид тузум давридаги қатағон

қурбонлари хотираси бир дақиқа сукунат билан ёдга олинди. Туман ва шаҳар

ҳокимлари А.Тургумбеков, М.Усербаев тадбирда иштирок этаётган

тўлебийликларни байрам билан қутлашди, шаҳарнинг 66 йиллик тарихи ҳақида

қисқача гапириб беришди.16 миллат вакиллари аҳил яшаётган бу шаҳардаги

залворли қурилишлар, янгиланиш ва ободонлик ишларини алоҳида қайд

этишди.Шаҳарнинг ўтмиши, бугуни ва эртаси тарозуга солинди.Меҳнат жамоалари

ва мактаб ўқувчилари намойишидан сўнг олтин тўй эгаларига совға-салом

топширилди, Ленгер шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшган

меҳнат зарбдорлари муносиб тақдирланди. 
     Ленгернинг тарихи минг йилларга бориб тақалсада, 1945 йили унга шаҳар

мақоми берилгани учун эндигини 66 ёшга тўлган, деб ҳисобланади.Уруш йиллари

бу ердан фронтга тинимсиз кўмир юбориб турилган, у пайтларда Ленгер ишчилар

поселкаси деб аталарди ва Улуғ Ватан урушидаги Ғалабага баҳоли-қудрат ҳисса

қўшган.Мустақиллик йиллари шаҳарда янги давр бошланди. Тарих учун  йигирма

йил катта  муддат эмас. Бироқ   халқимиз учун бу, энг аввало, мустақил тараққиёт

йўлидан қатъий бориш, кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, миллий

давлатчилигимиз асосларини тиклаш йиллари бўлганлиги учун ўтган давр

ленгерликлар томонидан тинимсиз меҳнат, яратувчилик ва бунёдкорлик билан

кечди. Бугунги кунда ана шундай ижобий жараёнлар маҳсулини ҳар қадамда

кўриш мумкин. Энг муҳими - қисқа муддатда одамларнинг онгу тафаккури, турмуш

тарзи ўзгарди.
    Вилоятимиз  раҳбарлари мустақилликнинг илк кунлариданоқ Ленгер жанубнинг

энг йирик туризм  маркази сифатидаги мақомига ҳар томонлама муносиб бўлиши

учун унинг ривожига алоҳида, эътибор қаратиб келмоқда. Бунинг учун вилоят

ҳокимлиги махсус концепция ишлаб чиққан ва у бугунги кунда муваффақиятли

амалга оширилмоқда.Ҳудудда ўнлаб дам олиш масканлари фаолият юритмоқда.
    Ленгер  йилнинг ҳар қайси мавсумида ҳам кўзни яшнатадиган даражада

ям-яшил бўлиб туриши учун ҳар йили минглаб арча дарахтлари экилмоқда. Туман 

раҳбарининг ташаббуси ҳамда бевосита раҳбарлиги остида шаҳарда яшил

ҳудудларни кўпайтириш дастури ишлаб чиқилди. Бунда асосий эътибор шаҳарнинг

ҳамда унинг ҳар бир майдони архитектурасининг ўзига хослигига қаратилди,

қадимий анъаналар, биноларнинг жойлашуви ҳисобга олинди. Шаҳар майдонининг

20 фоизи қисқа муддатда яшил ҳудудларга айлантирилгани унинг экологияси

сезиларли даражада яхшиланишига кўмаклашди.    Шаҳарни экологик жиҳатдан

тоза ва озода сақлаб туришда унинг ҳудудидан оқиб ўтадиган сув ресурсларининг

аҳамияти беқиёс. Бугунги кунда  шаҳар орқали Ленгер дарёси ўтади ва унинг

тозалига ҳам катта эътибор қаратилмоқда.
  Бугунги кунда шаҳарда 2 та маданият ва истироҳат боғи ишлаб турибди.  Янги

мактаблар, кўплаб кенг йўллар, эстакадалар, кўприклар қурилди, эски иншоотлар

реконструкция қилинди, йўллар тўғирланди, тор кўприклар кенгайтирилди, кўплаб

муаммолар ҳал этилиши билан бирга, ҳаракат хавфсизлиги ҳам таъминланмоқда.

Шаҳарнинг катта қисми газлаштирилди.Ўтган йили шаҳарда 100 дан ортиқ оилага

давлат томонидан уй берилса, жорий йилнинг 8 ойида яна 70 оила уй-жойли

бўлишди.Ленгер шаҳри 150 гектарга кенгайиб, "Олатов" деган мавзе қурилиши

бошланди.Йилдан йилга янги иш ўринлари очилмоқда.Лекин, шунга қарамай,

ленгерликларнинг ярми Чимкендаги корхоналарда ишлашади.Бунинг олдини олиш

учун 20 йил муқаддам қурилиши тўхтаб қолган озиқ-овқат концентратлари

заводини ишга тушириш қўл келарди.Лекин, 80 фоиз қурилиши битган корхона 

ҳам сармоядорларни кутиб турибди.
   Собиқ иттифоқ даврида ишлаб турган корхоналар бинолари сақлаб қолинган,

уларни ишлатиш учун ҳозир шаҳар ҳокимлиги сармоядорларни

изламоқда.Темир-бетон ва ғишт заводлари сармоядорлар ҳисобидан ишлай

бошлади.
    Байрамга келган собиқ шахтерлар Ленгер шахталари асоссиз ёпилганини

айтишди."Фосфор" заводига ишчилар етишмай қолганлиги учун шахтани ёпишган" ,

ҳисоблайди улар.Ҳали ҳам суткасига 3000 тоннада кўмир қазиладиган бўлса, 50

йилга етадиган заҳира бор".
   Байрамнинг бадиий қисмида маданият марказларининг  санъаткорлари ва

мактаб жамоалари ижросида катта концерт намойиш этилди.
Просмотров: 804 | Добавил: жанубий | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz