Ўтган йили Алишер Навоий қишлоғидаги Ал Форобий номли мактабда иссиқхона қурилиб, фойдаланила бошлади.18,5Х5 ҳажмдаги бу иссиқхонани мактабнинг техник ходимлари директор Мият Шалғинбаев, директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Шодон Нурумбеков бошчилигида ўз кучи билан қуришди.Бугунги кунда бу ерда Холмурод Махаматқулов томонидан етиштирилаётган сабзавот ва кўкатлар мактаб ошхонасида овқатланадиган кам таъминланган оилалар болаларининг дастурхонига юборилмоқда.
—Давлатимиз раҳбари кўплаб иссиқхоналар қуришга кўнгил бўлаётгани қувонарли албатта, —дейди Ш.Нурумбеков.—Чунки, иссиқхоналар тўкинлик ва фаровонлик манбаи.Келажакда бундай иссиқхоналар ҳар бир мактабда бўлса нур устига аъло нур.Келиб тажриб ўрганамиз, дейдаганлар учун эшигимиз ҳамиша очиқ.Лекин бу иш янги бўлгани учун ўзимиз ҳам йилдан йилга тажриб орттириш ниятидамиз.Бу борада бизга Тошкентдаги Шредер номли боғдорчилик институти ёрдам беришга тайёр, улар иссиқхонада бизнинг шароитда сабзавот ва меваларнинг қандай турини етиштириш фойдали эканини аниқлаб айтишади.Бу масаланинг бир тарафи.Иккинчи тарафи—биология ва меҳнат дарсларида болалар бу ерга келиб, сабзавотчилик асосларин ўрганиш имкониятига эга.