Элчин Сафарли – озарбайжон ёзувчиси. Унинг "Бахт андазаси" номли китобидан иқтибослар келтирамиз ва уни топиб ўқишни маслаҳат берамиз.
1. Ўз ўтмишингиздан рози бўлиб, уни борлигича қабул қилинг, акс ҳолда у сизнинг келажагингизни барбод этиши мумкин.
2. Шошилманг. Вақт деярли барча нарсани даволайди. Сабр-тоқат бу улуғ фазилатдир. Сизларда мавжуд бўлган ижобий ҳислатларга ҳаёт баҳш этинг ва албатта уларнинг роҳатини кўрасиз.
3. Ўз ҳаётингизни ўзгаларники билан солиштирманг. Ҳар бир инсоннинг ўз тақдир йўли бор ва унда нималар содир бўлаётганидан сиз бехабарсиз.
4. Ўзгалар орқангиздан нималар гапириши билан ишингиз бўлмасин. Бунга ўз куч-ғайратингиз ва вақтингизни сарфламанг.
5. Бахтингиз манбаи кимдадир ёки нимададир эмас, балки ўзингиздадир. Шу онда, қалбингиздадир.
6. Шукроналик ҳисси билан уйғонинг ва уйқуга кетинг. Барча ҳам сизчалик омадли эмас”.
|