Bek Air самолёти Астана аэропортига авария ҳолатида қўнди
17:16 22-02-2017
"Қизилўрда-Астана" йўналишида учган Bek Air авиакомпаниясининг "Фоккер-100" самолети Астана аэропортига авария ҳолатида қўнди, дея хабар беради Tengrinews.kz воқеанинг гувоҳларига кўра. Ҳодиса 10.30 да юз берган. Қўниш пайтида самолетнинг олдинги шассиси очилмаган. Самолетда 116 йўловчи ва 5 экипаж аъзолари бўлган. Ёнғин хавфи юқори бўлганлиги сабабли, Астана аэропорти учиш-қўниш йўлига кўпик сочган. Учувчиларнинг маҳорати туфайли ҳалокатнинг олди олинди.
Ўз мухбиримиз.
|