Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар [39]
Таҳририят ходимлари ижоди
Янги китоблар [1]
Таҳририят ходимларининг китоблари
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог файлов
Главная » Файлы » Мақолалар

БИР ТАДБИРДАН СЎНГ...
30.10.2016, 20:30

БИР ТАДБИРДАН СЎНГ...

Мендан кўнгил сўраманг
Бир дунё аламим бор.
Гапни чапга бураманг,
Тингланг, ҳақ каломим бор.
Майли бир гапдан қолдим, 
Аммо Худога солдим,
Ким аслида кимлигин,
Баҳонада билволдим.
Мунофиқлар, суллоҳлар,
Таъмагирлар, олчоқлар.
Хайф сизга одамийлик,
Қалби сўқир гумроҳлар.
Эй бунчаям майдасиз,
Бемаза, бефойдасиз.
Гўё мен ердаману
Юрибсизми ойда сиз?
Балки жавоҳирмасдир,
Унчаям нодирмасдир.
Эй мендаям кўнгил бор,
Тошмасдир, темирмасдир?!
Йўқ, бунчаям хормасман –
Меҳрингизга зормасман.
Бир жойда ишласак ҳам
Сиз каби маккормасман.
Айлонволиб овсарга,
Пахта қўйиб раҳбарга.
Тош отасиз, бузғунчи,
Юрак деган гавҳарга.
Иймон нима, билмайсиз.
Виждон нима, билмайсиз.
Инсонман, деб керилманг,
Инсон нима, билмайсиз.
Ҳеч нарса бўлмагандай,
Гапни бураманг энди.
Ярамга туз сепгандай,
Кўнгил сўраманг энди.
Кўнгил сўраб жўрттага.
Гап суқасиз ўртага.
Ҳаёт фақат бугунмас,
Гаплашармиз эртага.
Билдим, ожиз эканман,
Якка-ёлғиз эканман.
Аммо сен ҳам билиб қўй,
Мен ҳам худо деганман.
Мендай ночорлар дардин
Худойимга айтади.
Жавобини кут барин,
Худойимдан қайтади.
Шу гапларим дўқ сенга,
Бошқа гапим йўқ сенга.
Жазойинг ўзинг билан –
Чинқириғинг  ўқ сенга.
Тиғ санчдинг-ку пайт пойлаб,
Кўр, бир, танангга ўйлаб,
Кўнглинг ёришдими айт,
Дилимни хуфтон айлаб?
Йўқ, пушаймон емасман,
Ҳолим забун, демасман.
Кўнглим синдирдинг, аммо
Кўнгли ярим эмасман.
Эй зоти паст, қурама,
Қўрқма олмам ўчимни.
Келма, кўнгил сўрама,
Билолмайсан ичимни.
Ҳасрат айтай, десам, бас,
Дарддошим – қаламим бор.
Тасаввурингга сиғмас
Ўзгача оламим бор.
Осмонга туфласа ким
Шаксиз қайтар юзига.
Шудир охирги гапим
Ким не қилса, ўзига.

Абдулазиз МУБОРАК.

Категория: Мақолалар | Добавил: жанубий
Просмотров: 793 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz