Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар [39]
Таҳририят ходимлари ижоди
Янги китоблар [1]
Таҳририят ходимларининг китоблари
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог файлов
Главная » Файлы » Мақолалар

Биз – қозоғистонликлармиз!
11.02.2017, 14:06


Биз – қозоғистонликлармиз!

Бу сўзлар замирида чуқур фалсафа ва мазмун бўлиб, давлатимиз тинчликсевар сиёсатининг ифодасидир. Юртимизда қадимдан кўплаб этнос ва элат вакиллари баҳамжиҳат истиқомат қилиб келади. Улар ўртасида асрлар давомида миллий низолар бўлмаганлиги қозоғистонликларнинг азалий бағрикенглигини кўрсатади.
Халқимиз ҳаётида миллатлараро бағрикенглик чуқур тарихий илдизларга эга. Миллий, маданий хайрихоҳлик
қозоғистонликларнинг ўзига хос фазилатига айланган. Бағрикенглик ғояларини қарор топтириш ўта муҳим тамойил бўлиб, бугунги куннинг долзарб масаласи бўлиб қолмоқда.
Ушбу масала доимо Президентимиз Нурсултан Назарбаевнинг эътиборида бўлган. Шунинг учун ўтган йили юртимизда 1 март куни Шукроналик куни деб белгиланди ва илк марта янги байрам нишонланди.
Тўлебий тумани
 ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Ўсмонали Қодиров билан мусоҳабамиз ушбу мавзуга бағишланди.
– Ўсмонали Раҳимбой ўғли, суҳбатимизни Элбошининг 2016 йилнинг 14 январида имзолаган 173-сонли Фармонидан бошласак...
– Дастлаб, Давлатимиз раҳбари Нурсултан Назарбаев Қозоғистон халқ ассамблеясининг 22 - сессиясидаги маърузасида бу
кунни байрам деб белгилаш, ҳар йили 1 мартни Шукроналик куни сифатида нишонлаш таклифини киритган эди. Элбоши шукроналик – бу барча миллат ва элатларнинг ўзаро аҳил-иноқ яшаши эканини қайд этиб, ХХ аср бошларида мамлакатга Россия, Украина ва Беларус давлатларидан 1,15 млн. киши келганини, ўтган асрнинг 30-йилларида собиқ Иттифоқнинг турли мамлакатларидан яна 250 минг деҳқон жўнатилганини айтганди. Сталин бошқаруви вақтида турли халқларга мансуб юз минглаб одам Қозоғистонга сургун этилгани ҳам тилга олинганди.
     – Демак, Шукроналик куни – ўзини Қозоғистон фарзандиман, деб биладиган ҳар бир фуқаро учун умуммиллий байрам...
     – Албатта. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, айрим миллат вакиллари  қўхна қозоқ тупроғини азалдан макон тутганлар. Яъни, ўтган аср ўрталари - бунёдкорлик йиллари Қозоғистонга келганларни қўшсак   бу кун – она заминга, халққа, давлатга, Миллат раҳбарига миннатдорчилик билдириладиган кун сифатида нишон-ланишининг моҳияти янада  тушунарли   бўлиб, аҳамияти  ортади, деб ўйлайман.

"Раҳмат" айтиш куни жаҳоннинг жуда кўп мамлакатларида бор. Шулардан бири – АҚШда ҳар йили ноябрнинг
тўртинчи пайшанбаси (Канадада – октябрнинг иккинчи сешанбаси)да нишонланадиган Thanksgiving Day байрами.

Қозоғистон Улуғ Ватан урушидан аввал ҳам, уруш йилларида ҳам қатағон қурбони бўлиб, депортация қилинган, золим қирғин урушнинг азоб-уқубатларидан нажот излаган халқларга паноҳ бўлди. Шунинг учун, Сталин вафотидан кейин ўз юртига қайтган одамлар ўзи билан бир сиқим тупроқ олиб кетишган. Уларнинг биридан, - Тупроқни нима қиласиз,- деб сўрашганда, "Мен бир сиқим тупроқ эмас, балки, Қозоғистон заминининг ҳароратини ўзим билан олиб кетяпман. Уни қабримга сочиб юборишларини истайман, зеро, бу ҳароратни у ерда ҳам ҳис қилиб туришни хоҳлайман",- деб жавоб берган экан.
Қозоғистон Миллий Бирлик Доктринасида шундай дейилган:                   “ХХI аср бўсағасида Қозоғистоннинг қиёфасини тинчлик ва осойишталик, сиёсий барқарорлик ва миллатлараро тотувлик, диний ҳамда мафкуравий бағрикенглик, маданиятларнинг уйғунлашуви, турли миллат ва элатларнинг жамият ҳаётида тенглик асосида иштирок этиши белгилайди. Инсон ҳуқуқлари ва демократия Қозоғистоннинг миллий ва давлат манфаатларига, халқимизнинг эрксевар миллий тафаккур тарзи ва руҳиятига тўла мос келади”.
Бугунги кунда кўпмиллатли мамлакат ҳисобланган Қозоғистонимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари аҳил-иноқ яшайди.  Шунинг учун, Президентимиз Нурсултан Назарбаев томонидан айтилган “Бу азиз Ватан – барчамизники” деган ғоя тили, дини ва миллатидан қатъи назар, барча юртдошларимизнинг орзу-интилишларини ифодалайди. Чунки, барчамизнинг бахт-саодатимиз мана шу Ватанимизнинг тинчлиги, барқарорлиги, озод ва гуллаб-яшнаши, миллий равнақи билан боғлиқ. Элбошимизнинг "Биз қозоғистонликлармиз ва буни фахр билан айта оламиз", "Биз учун ватанпарвар бўлиш – юрагимизда Қозоғистон билан яшаш", "Бундан буён барчамиз бир отанинг фарзандларидай бўлишимиз керак. Бундан буён барчамизнинг ягона Ватанимиз –Қозоғистон", "Ватанни ардоқлаш – фуқаролик етукликнинг биринчи белгисидир" каби ҳикматли сўзларида ҳам бунинг инъкосини кўрамиз.
– Элбошининг  “Қозоғистоннинг учинчи  замонавийлашуви: дунёвий рақобатбардошлик” номли Мактубида ҳам бу фикрлар ўз тасдиғини топди.                                                                       – Дарҳақиқат, Мактубда "Қозоғистон – навқирон, кўпмиллатли, келажагига ишонган, жадал ривожланаётган мамлакат. Биз 25 йиллик тикланиш давридан ўтдик. Олдиндаги чорак асрда бизни янада юксак марралар кутмоқда. Давлатчилик барпо этишда ғаройиб, бой тажриба тўплаган ҳолда биз янги босқичга қадам қўйдик. Олдимизда қандай қийинчиликлар учрамасин, биз уларни енгиб ўтишимизга ишонаман. Қудратимиз – бирликда. Биз Қозоғистонни авлодларимиз учун энг гуллаб-яшнаган мамлакатга айлантирамиз", дейилган ва Элбошининг бу сўзлари этномаданият бирлашмаларига ҳам юксак масъулият юклайди. Аниқроғи, дастуриламал вазифасини ўтайди.
– Туман этномаданият бирлашмасининг бу борада амалга ошираётган ишларига тўхталсангиз.
– Бирлашма ташкил топган дастлабки ойларданоқ қўлга олган  миллий санъатимиз, байрамлар, анъаналар, урф-одатлар, маросимларни тиклаш, ёшларга ахлоқий тарбия бериш, уларни барча халқлар ва уларнинг маданиятини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, ёшларда фуқаролик масъулиятини шакллантириш борасидаги ишларининг давомийлигини таъминлашда барча қишлоқ ва овул округ этномаданият бирлашмалари кенг қамровли ишлар олиб боришмоқда.  Жамоат ташкилотимизнинг асосий  мақсади – 20 мингга яқин миллатимиз  вакиллари жамоасини ягона марказ остида бирлаштириб, тарих,  тил, миллий маданият,  урф-одат ва анъаналарни сақлаб ривожлантириш билан бирга, омма орасида Элбошимиз Н. Назарбаенинг зтнослараро тинчлик -тотувлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш сиёсатини тарғиб   этиш, туманда фаолият юритаётган 6та этномаданият бирлашмалари билан алоқаларни мустаҳкамлаш.  Бирлашмамиз бу ишларни амалга ошириш йўлида имкониятлар эшигини  очувчи маскан сифатида самарали фаолият юритмоқда. Чунончи, марказ ташкил этилиши билан  шаҳматдан туман фахрийлари орасида ўтадиган турнир, стол теннисидан марказ фидоийларидан бўлган, марҳум Ҳ. Максудов, волейболдан серқирра спортчи бўлган Б. Жўрабеков хотирасига бағишланган   турнирлари  анъанага айланганиб,  турли этнос вакиллари спортчилари орасидаги  дўстликни мустаҳкамловчи улкан омилга айланди."Феруз" рақс гуруҳи  республикада вилоятимиз номидан нуфузли танловларда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритиб келмоқда. Ёш истеъдодлар - қаламкашлар,  рассомлар,  ҳунарманд усталар бирлашма томонидан рағбатлантирилиб  қўллаб-қувватланмоқда.                                     Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ҳақида маълумотлар тўплаб, жангларда ҳалок бўлган ҳамқишлоқларимиз хотирасига ёдгорлик ўрнатишда ҳам бирлашма аъзолари фаоллик кўрсатдилар. Атроф-муҳит, экологияни асраш мақсадида қишлоқларни ободонлаштириш бўйича ҳам тилга олса арзигулик ишлар амалга оширилмоқда. Бу бирлашмамиз амалга ошираётган ишларнинг ҳаммаси эмас албатта. Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбаевнинг давлат ҳокимияти тармоқлари орасида ваколатларни қайта тақсимлаш масалалари бўйича ислоҳоти бошқа муҳим масалалар билан бир қаторда юртимизда вужудга келган халқимизнинг бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги ва тотувлигини янада мустаҳкамлашга йўналтирилган. Бу бебаҳо қадриятларнинг абадий бўлишига барчамиз бир кишидек масъулятли эканимизни ҳар қачонгидин ҳам чуқур ҳис қилишимиз керак. 

                        Б. ДЎСМАТОВА суҳбатлашди.

Категория: Мақолалар | Добавил: жанубий
Просмотров: 964 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz