Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар [39]
Таҳририят ходимлари ижоди
Янги китоблар [1]
Таҳририят ходимларининг китоблари
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог файлов
Главная » Файлы » Мақолалар

БОШ ҚОМУСИМИЗГА БАҒИШЛАНДИ
02.09.2013, 09:01
                  БОШ
ҚОМУСИМИЗГА БАҒИШЛАНДИ
   Ленгер шаҳридаги Тўлебий туман марказлашган кутубхонасида давлатимизнинг бош қомуси бўлган Қозоғистон Республикаси Коституциясига бағишлаб "Конституция—бахтимиз пойдевори” деб номланган давра суҳбати  ўтди.Тадбир  туман Ёшлар маркази "Нур Отан” ХДПнинг туман
филиалига қарашли "Жас қанат” ёшлар қаноти вакиллари ташаббуси билан ўтказилиб,
унда шаҳардаги мактабларнинг юқори синф ўқувчилари ва туман марказлаштирилган
кутубхонанинг фаол китобхонлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари
иштирок этдилар. иштирок этишди.
    Тадбирда,ёшлар марказининг  маънавият-тарғибот
бўлими ходими  Асан Матов ўз маърузаси
билан иштирок этиб, Қозоғистон Республикаси Конституциясининг мамлакатимизда
ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлидаги тутган муносиб ўрни ва аҳамияти
тўғрисида гапирди. Маърузачи Қозоғистон Республикаси Конституциясининг жаҳон
мамлакатлари Конституцияларидан фарқлари тўғрисида атрофлича тушинтириш берди.
Иштирокчилар саволларига жавоб қайтарди. 
"Конституциямиз – миллий давлатчилигимиз ҳуқуқий асосидир”деб номланган
маъруза билан кутубхона ходими, "Нур Отан” ХДП аъзоси  Мадина Нургалиева сўзга чиқди.


  –"Нур Отан ”  Халқ Демократик Партияси Қозоғистонда қонун
устуворлигини таъминлашни, ҳар бир шахснинг Конституция ва қонунда
кафолатланган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тўлақонли рўёбга
чиқаришни ўзининг энг муҳим вазифаларидан деб билади, —деди у.—Партия инсон
ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш – шахснинг фаровонлиги ҳамда
хавфсизлигини таъминлашга интилаётган демократик ҳуқуқий давлатнинг асосий
мақсади ва энг муҳим воситаси деб ҳисоблайди. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини
ҳимоя қилишга нисбатан партия 
маданий-тарихий анъаналарни, халқ таълими тизимини тиклаш ва
ватанпарварлик тафаккурини тарбиялаш орқали маънавий-аҳлоқий тикланиш нуқтаи
назаридан қарайди.Маърузачилар ўз нутқларида ўтган тарихан қисқа давр мобайнида
Конституциямиз ўз юридик тарихининг кўп асрлик ҳуқуқий анъаналари ва жаҳон
тажрибасининг энг илғор жиҳатларини, энг мақбул принципларини ўзида
мужассамлаштирганлиги ва амалда тўла намоён этаётганлигига алоҳида эътибор
қаратдилар.Конституциявий-ҳуқуқий маданиятни шакллантириш инсон ҳуқуқларидан
ажралмас омил ҳисобланади. Шу боис, тадбирда Конституция ва қонунларда
мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқлар, эркинликлар ва мажбуриятларни тушунтириш,
тарғибот-ташвиқот қилиш ишлари узлуксиз давом эттирилишига алоҳида эътибор
берилди. Давлатимиз бош қомусига бағишлаб юзлаб рисола ва махсус қўлланмалар
нашр этилгани ва бунинг натижасида мамлакатимизда Конституцияни ўрганишнинг
узлуксиз тизими яратилганлиги таъкидланди.Бу борада "Нур Отан” ХДПнинг Тўлебий
туман филиали  томонидан ташкил этиб
келинаётган ўқув-семинарлар, давра суҳбатлари, тадбир ва кўрик-танловлар ҳамда
уларнинг амалдаги самараси ҳақида батафсил тўхталиб ўтдилар.Тадбирда
иштирокчиларга Қозоғистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, унинг
демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги
аҳамияти, Бош қомусимизнинг халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги, шу
билан бирга, ўзига хос жиҳатлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
– Конституция – бу, истиқлол ва мустақил Қозоғистон
рамзи, ғурур-ифтихори, шу заминда истиқомат қилаётган, миллати, дини, тилидан
қатъи назар, барча учун мустаҳкам ҳимоя, у нафақат бугунги куннинг Қомуси,
балки эртанги кунимиз, қураётган фуқаролик жамиятимиз истиқболини аниқлаб
берувчи дастуриламал ҳужжат. Конституция биз орзу қилган демократик ҳуқуқий
давлат қуриш, адолатли, очиқ ва кучли фуқаролик жамиятни шакллантириш учун улуғ
дорулфунун вазифасини ўтамоқда,—деди сўзга чиққан нотиқлардин бири, "жас
қанат”чи Дониёр Бахтибеков.   Тадбир доирасида Конституцияга бағишланган
шеърлар танлови ўтказилиб, унда йигирмадан ортиқ ёш шоирлар қатнашди, ленгерлик
Жансая Рахметова ғолиб деб топилди ва унга "Нур Отан”нинг махсус совғаси
топширилди.  Туманда давлатимиз бош қомусига бағишлаб
ўтказилаётган тадбирлар давом этмоқда 
Категория: Мақолалар | Добавил: жанубий
Просмотров: 817 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz