Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар [39]
Таҳририят ходимлари ижоди
Янги китоблар [1]
Таҳририят ходимларининг китоблари
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог файлов
Главная » Файлы » Мақолалар

БУГУНГИ ДАБДАБААДАН ЭРТАГА НИМА ҚОЛАДИ?
26.09.2012, 16:34


 ТЎЙЛАР ҲАҚИДА ЎЙЛАР
БУГУНГИ ДАБДАБААДАН ЭРТАГА НИМА ҚОЛАДИ?
Шунча саъй-ҳаракатларга қарамасдан нима учундир

юртимизда тўйлар тобора дабдабали, тобора серхаражат

бўлиб бормоқда. Тўғри, кейинги пайтларда айрим тўй олди ва

тўйдан кейинги маросимлар бирлаштирилди, бироқ бу билан

сарф-харажат ошса ошдики, асло камаймади.
—Одамларнинг бир-биридан ошириб тўй қилишга уриниши

турмуш тарзимизнинг ажралмас қисмига айланиб

улгурди,—дейди филология фанлари номзоди, ҳамюртимиз

султонработлик Бахтиёр Исабеков. —Натижада «Донғи бутун

шаҳарга ( қишлоққа, туманга, вилоятга) етадиган» тўй қилиш

ниятидаги одамлар ўзларини энг зарур кундалик эҳтиёж

молларидан, озиқ-овқатлардан тийиб яшашга мажбур

бўлмоқдалар. Тан олиш керак, бугунги кунда, айниқса,

тадбиркорлар ва ишбилармонлар катта-катта тўйлар қилишга

қурби етадиган даражада маблағ топишмоқда. Аммо бутун

топганини икки-уч соатда ҳавога совуриш қайси мантиққа тўғри

келади?Бу дабдабадан эртага нима қолишини нега ўйлаб

кўришмайди, одамлар?
Яқинда бир қишлоқда тўйида бўлдик. Қирқ беш ёшдан ошган

бу киши ўғлини уйлантирди. Ўзининг айтишича, кейинги ўн беш

йил давомида фақат шу тўйни ўйлаб, дам олиш нима, таътил

нима билмай меҳнат қилган. Шу давр мобайнида мақсад ягона

бўлган: пул тўплаш, қариндош-уруғларнинг,

қўни-қўшниларникидан қолишмайдиган тўй ўтказиш. Ҳа,

танишим орзусига етди: муҳташам ресторанда 500 кишига жой

ҳозирлаб, дабдабали тўй ўтказди. Одатдагидек, ичимлик дарё

бўлиб оқди. Исрофгарчиликни-ку, айтмаса ҳам бўлади.
Хўш, шу билан нима ўзгарди? Ҳеч нима? Тўй эгаси тўйнинг

эртаси куниёқ яна боши билан ишга шўнғиб кетди: ахир у энди

кейинги ўғлини уйлантириши керак.
Тушуниш қийин, наҳотки икки-уч соатда осмонга

совуриладиган каттагина маблағни ўз жойида, болаларнинг

тарбияси ва билим олиши учун сарфлаш яхшироқ самара

беришини тушуниб олиш шунчалик қийин кечаётган бўлса?
Ахир ўзингиз ҳисоблаб кўринг. Бир киши учун ресторанда

ўртача 3000 сарфланади. 500 меҳмон келди дегани, демак,

базмнинг ўзи 1,5 миллион тенгени ўпириб кетди дегани! Бунга

отарчилару, машина, видео харажатларини, келин либосини,

совға-саломларни, албатта пул сарфланадиган турли

расм-русумларни қўшинг. Бир ярим мингга қадар меҳмон

таклиф қилинадиган ошчи? Унча-мунча миллионер чидаш

беролмайди-ку бунга! Халқимиз эса чидаб келмоқда. Пул кетса

кетсин, обрў кетмасин экан-да.
Буни қарангки, тўқликка шўхлик қабилида кейинги пайтлари

вилоятларимизда тўйдан олдин фотиҳа тўйини ўтказиш урфга

кирди. Албатта ресторанда ва 300-500 нафар меҳмон

иштирокида ўтадиган «кичик тўйча»нинг ўзига икки миллионга

яқин харажат кетаркан!
Сарф-харажат ҳақида кўп гапиришимиз бежиз эмас. Ахир

бундан юз йил муқаддам таниқли маърифатпарвар

Маҳмудхўжа Беҳбудий одам йигирма йил меҳнат қилиб, бор

топганини уч кун ичида совуришини алам билан ёзган эди.

Тўйдан кейин эса айримлар ўн-ўн беш йил мобайнида,

бошқалар эса бир умр қарзларини қайтариш ташвишида

юрадилар. Беҳбудий ҳайратга тушади: «Субҳоноллоҳ, қарз

олиб халқға ош бермоқ ақлсизлик эмасми?..»
Шубҳасиз, ақлсизлик, аммо...
—Ўтган асрнинг етмишинчи-саксонинчи йилларидан бошлаб

оммавий ахборот воситаларида тўйлар ҳақида ўйлар мавзуси

узлуксиз равишда ёритиб келинмоқда. Афсуски, бу соҳада

ижобий ўзгариш юз бермади, аксинча, вазият йилдан-йилга

оғирлашиб борди,—дейди яна бир ҳамсуҳбатимиз, Алишер

Навоий қишлоғининг тўбе бийи Маъмуржон Юсупов.—
Баъзилар ўйлаганидек, тўй-маросимлар, маъракаларни

қандай ўтказиш ҳар кимнинг шахсий иши эмас. Бу бутун

жамиятга алоқадор масала. Демак, тўй-ҳашамлар,

маърака-маросимлар ўтказиш тартибини белгилаб берадиган

махсус қонунга эҳтиёж туғилмадими?Бизнинг қишлоқда

тўй-хашамларни ихчамлаштириш ва тартибга солиш режасини

тузиб чиқдик ва қишлоқ ҳокимлигига тавсия қилдик.
Биз жамоатчилик ўртасида кичкина сўров ўтказиш ниятида

шу савол билан юздан ортиқ кишига мурожаат этдик, уларнинг

деярли тенг ярмини институтда малакасини ошираётган

ўқитувчилар ташкил этишди. Қизиғи шундаки, сўралганларнинг

деярли ҳаммаси саволга «ҳа» деб жавоб беришди.

Респондентлар қонунда ҳатто меҳмонларнинг максимал

сонидан тортиб автомобиллар миқдоригача, дастурхонга

тортиладиган таомлар сонидан тортиб тўйнинг давом этиш

муддатигача — ҳамма-ҳаммаси қонунда акс этиши

тарафдорлари эканликларини билдиришди.
Тўйлардаги шовқинли мусиқа ҳам ҳамманинг жонига тегиб

бўлган. Бугунги кунда тўйларнинг бош қаҳрамонлари отарчи

қўшиқчию раққосалар бўлиб қолишган. Уларга ҳамма нарса

учун рухсат берилган. Мусиқа шу қадар баландки, уни бемалол

шаҳарнинг нариги чеккасидан ҳам эшитиш мумкин. Тўйхонага

яқин-атрофдаги маҳаллаларда ҳам ярим тунгача уйқу йўқ

ҳисоби.
Эътибор беринг, 1913 йилиёқ Беҳбудий халқни тўйларни

камтарона ўтказишга, пулни эса болаларни яхши ўқитишга,

жумладан, хорижга юборишга сарфлашга чақирганди. Бизга

буюк маърифатпарварлар, ўзимизнинг шифокорлар, ҳакамлар,

ҳуқуқшунослар, муҳандислар, ўқитувчилар ва бошқа юқори

малакали мутахассислар, депутатлар керак, деб ёзганди

мутафаккир: «Ана энди биз учун тўй ва маърака ва кўпкари

ўринида шул юқоридаги айтулғон ишлар аъмол — идеал —

мурод — тилак — муддао бўлсун. Вало, мунисиз биз кундан кун

йўқ ва забун бўлармиз». Хўш, Беҳбудий орзу қилган вақт қачон

етиб келади?
 


 
Категория: Мақолалар | Добавил: жанубий | Теги: мулохаза
Просмотров: 962 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz