Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар [39]
Таҳририят ходимлари ижоди
Янги китоблар [1]
Таҳририят ходимларининг китоблари
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог файлов
Главная » Файлы » Мақолалар

Бунёдкорлик ва фаровонлик тинчлик неъмати
27.02.2017, 20:51

Бунёдкорлик ва фаровонлик тинчлик неъмати

Мамлакатимизда кечаётган беқиёс янгиланишлар, шаҳар ва қишлоқлар қиёфасини ўзгартираётган улкан бунёдкорлик ишлари Тўлебий туманида ҳам ўз аксини топмоқда. Бухарбай Парманов ҳокимлик вазифасига тайинланганиги кўп вақт бўлмаса ҳам, залворли ишлар қишлоқлар округлари ва Ленгер шаҳри мисолида кўзга ташланмоқда. Айниқса, туман марказида кундан-кунга йилларга тенг бунёдкорликлар, янгиланишлар амалга оширилмоқда. 
Элбошимизнинг "Қозоғистоннинг учинчи замонавийлашуви: дунёвий рақобатбардошлик" номли Мактуби эса тўлебийликларни янги-янги довонларни забт этишга ундамоқда. Мактубни тарғиб қилиш, кенг оммага тушунтиришда жамоат ташкилотлари турли тадбирлар ўтказиб, фаоллик танитмоқда.
Ушбу тадбирларнинг амалга оширилиши жамоатчиликнинг Ватанимиз мустақиллигининг қадр-қимматини, мустақиллик йилларида Қозоғистон босиб ўтган йўлнинг, кенг қамровли ислоҳотларнинг, фуқароларимизни янги марраларни забт этишга ундайдиган улуғвор муваффақиятларнинг  мазмун-моҳияти ва аҳамиятини чуқур англаб етишида муҳим омил бўлмоқда.
Менинг назаримда, бу ишларнинг бош омили биринчи навбатда, юрт равнақи ва ободлигига, шунингдек, ёшлар тарбияси, таълим тизимига берилаётган катта эътибор, азалий қадриятларимиз қадрланаётгани, халқимиз маънавиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, энг асосийси, ривожланиш, тараққиётнинг тўғри йўли танланганлигидадир.
Давлатимиз раҳбари қишлоқ аҳли ҳеч кимдан кам бўлмай яшашга ҳақли эканини ва бу йўлда амалга оширилаётган ишларни изчил давом эттириш ҳамда мунтазам такомиллаштириб бориш лозимлигини таъкидлади. Бу топшириқ туманда тўлақонли амалга оширилаётгани тақдим этилаётган тасвирларда ўз аксини топган.
Дарҳақиқат, Ленгер шаҳрини томоша қилган кишини бир-биридан кўркам меъморчилик намуналаридан баҳра олади. Амалга оширилган қурилиш ва реконструкция ишлари натижасида қатор кўчалар сўлим сайилгоҳга айланган. Замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, фаввора ва ўриндиқлар бунёд этилиб, аҳолининг ҳордиқ чиқариши учун кенг қулайлик яратилган. 
Вилоят ҳокими кўча қиёфасини янада яхшилаш, биноларга безак беришда ранглар мутаносиблигини  таъминлаш, йўл бўйларини ободонлаштириш бўйича зарур кўрсатмалар берди. Буларнинг барчаси мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг ёрқин ифодаси бўлиб, аҳоли фаровонлигининг янада юксалишига хизмат қилмоқда.қаршилайди. Бу юртимиздаги тинчлик, кўнгил хотиржамлигидан далолатдир. Зеро, хотиржамлик ҳукм сурган юртдагина халқ бунёдкорлик ишларига қодир. Кўкка интилаётган фавворага қараб, юртимизнинг қудрати ҳам шу каби виқор ила юксакликка бўй чўзаётганлигини, унинг улуғворлигини теран ҳис этади киши.
Албатта, туманда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини санасак, адоғи йўқ. Аввал хабар берганимиздай, Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги арафасида туманнинг барча гўшаларида кўплаб иншоотлар, янги корхоналар, замонавий тураржойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Буларнинг  бари жонажон шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тобора ўзгартириб, аҳолимизнинг турмуш даражаси ва сифатини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
                                Ўз мухбиримиз.

Категория: Мақолалар | Добавил: жанубий
Просмотров: 865 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz