Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар [39]
Таҳририят ходимлари ижоди
Янги китоблар [1]
Таҳририят ходимларининг китоблари
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог файлов
Главная » Файлы » Мақолалар

“Дадажон, сизни қаттиқ соғиндим!”
30.01.2017, 12:41

*Турмуш чорраҳаларида
“Дадажон, сизни қаттиқ соғиндим!”

Фото Janubiy KZ.

Бу воқеага 32 йил бўлди. 1985 йили қизимнинг турмуши бузилиб, қайтиб келди. Орадан бир ой ўтиб, дугонаси Бойқўнғирга ишга чақирди. Бир куни ундан хат олдим. Қизим олис шаҳардаги ошхоналарнинг бирида ошпаз бўлиб ишлаётганини, қизи Саидани соғинганини ёзибди. Мен ҳали бир ёшга тўлмаган гўдакни олиб, Бойқўнғир, қаёқдасан, деб йўлга чиқдим. 
Қизимнинг иши, ётоқхонасини кўриб, хотиржам уйга қайтдим. Неварам гапирадиган бўлиб, ойимни кўрдим, дадам қани, деб сўрайдиган бўлди. Мен нима деб жавоб беришимни билмай, "Даданг ҳарбий хизматда, бир куни келади, шунда кўрасан", деб қўя қолдим. 
Ҳаш-паш дегунча, Саида беш ёшга тўлса ҳамки, эрталаб туриб, дадасини сўрайверарди. Шундай кунларнинг бирида қизимдан хат олдим. Орада фарзанд бўлмай, ажрашган, ҳарбий хизматдаги бир йигитга турмушга чиқаётганини, тўй бир ҳафтанинг ичида ўтишини ёзибди. Маълум бўлишича, қизим ҳам бўлғуси ёрига орада фарзанд бўлмай ажрашиб кетганмиз, деб ёлғон гапирган экан. Шунинг учун Саидани бу муҳим учрашувга "тайёрлаб" келишимни сўраган эди.
Хатда кўрсатилган манзил бўйича тўй бўладиган жойга етиб келдик. Сал кечиккан эканмиз, одамлар ўринларига жойлашиб ўтирииб олишган экан. Бизни қуда тарафдагилар ўраб олишди, қизим эса куёви билан келиб саломлашди. Куёвбола эса Саидага яқин келиб "Бу жажжи қизалоқ қаердан келиб қолди?", деб сўради? Шу пайт нима бўлди денг? Саида "Дада, дадажон!" деб унинг бўйнидан қучоқлаб олди. Кўзлари ёшга тўлиб, "Нега шунча узоқ қолиб кетдингиз, сизни қаттиқ соғиндим", деб йиғлашдан тўхтамасди. Менинг ҳам, меҳмонларнинг ҳам кўзи намланди. Тўйга келганлар куёвбола нима дер экан, деб кутиб туришарди. Йигит бир муддат нима дейишини билмай турди ва ўзини қўлга олиб, "Ҳарбий хизматда эдим, мана, келдимку, қизим", деди.
Орадан беш-олти йил ўтиб, қизимнинг куёвини Шимкентдаги ҳарбий қисмларнинг бирига ўтказишди ва мен уларникига тез-тез бориб турадиган бўлдим. 
Ҳозир Саиданинг ёши 32да. Оила сирини у паспорт олаётганида билди. Анчагача ўзига келолмай юрди, кечқурун отаси ишдан келганда "Дадажон, ер юзида сиздек яхши ота йўқ" деб анча вақтгача кўз ёшини тўхтата олмади..
Саида Шимкенда олий ўқув юртини қизил дипломга битириб, шу ерда ишлаяпти. Оила қуриб, икки ўғил ва икки қизга она бўлди, Икки ука ва икки синглиси бор, бир-бирига меҳрибон.
Собира АҲМЕДОВАнинг дил сўзларини Баҳорой ДЎСМАТОВА оққа туширди.

Категория: Мақолалар | Добавил: жанубий
Просмотров: 788 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz