Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар [39]
Таҳририят ходимлари ижоди
Янги китоблар [1]
Таҳририят ходимларининг китоблари
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог файлов
Главная » Файлы » Мақолалар

Халқ билан ҳамнафаслик масъулияти
11.06.2017, 18:28

                 Халқ билан ҳамнафаслик масъулияти           
 "Нур Отан" партиясининг  Тўлебий туман филиали ташкил қилган  Жамоат  қабулхонаси қисқа фурсатда эл оғзига тушди.  Аҳоли билан ўзаро ҳаракатнинг самарадорлигини орттириш, тушунтириш ишларини кучайтириш, шунингдек, фуқароларнинг турли муаммоларини ҳал қилишни мақсад тутган қабулхонага келиб тушаётган мурожаатларнинг тезкор ўрганилиб, муаммолар ҳал этилаётгани туфайли халқнинг мазкур идорага ишончи ортиб бораётгани ҳам сир эмас.  
Навбатдаги сайёр жамоат қабули Киелитас қишлоқ округида   ўтди.
– Таъкидлаш жоизки, туман Жамоат қабулхонасига келиб тушаётган
мурожаатларнинг аксарияти асосли бўлганлиги учун улар қабул чоғидаёқ ижобий ҳал қилинмоқда, – деди  тадбирда "Нур Отан" партияси туман филиали раиси  Қ. Қансеитов. – Фуқароларнинг ариза, шикоят, мурожаатларини мазмун-моҳиятига қараб тезда ҳал қилиш мақсадида тегишли ташкилот раҳбарлари, мутасадди
идора ходимларининг иштироки таъминланмоқда. Мурожаатлари асоссиз фуқароларга қонуний асосда тушунчалар берилмоқда. 
Ленгер шаҳрининг янги мавзесида  яшовчи бир гуруҳ фуқаролар маҳалладаги носоз трансформатор туфайли электр энергияси узилганлиги ҳақида мурожаат қилишган. Масалани ўрганиш учун туман электр таъминоти корхонасига хат юборилиб, уч кун ичида муаммо ижобий ҳал этилгани, яъни трансформатор
таъмирланиб, мавзе электр энергияси билан таъминланганлиги тўғрисида жавоб хати олинди. 
Жамоат  қабулхонасига ариза ва шикоятлардан ташқари, ҳудуд ободлигини таъминлаш, яратилиши зарур шарт-шароитлар бўйича таклифлар ҳам келиб тушмоқда. Жумладан, 1- мамир қишлоқ округида  яшовчи аҳоли вакиллари туман марказидаги  бозорга борадиган йўлга эътибор қаратиш тўғрисида таклиф билан чиқишди. 
Ушбу таклифдан келиб чиқиб, фуқароларга туман ҳокимининг қарори билан бозор жойлашган ҳудудда транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатини тартибга солиш туман йўл қурилиши бўлими ва туман ИИБ ЙПга юклатилди.
Аҳолининг таклифларига кўра, янги мавзелардаги  бинолар яқинида болалар майдончаси ташкил этиш, вилоят ҳокими Ж. Туймебаевнинг ташаббуси билан қўлга олинган "Шатқал" дастури бўйича хиёбонлар барпо этиш таклифлари ҳам туманнинг 2017-2020 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий режасига
киритилгани айтилди. 
 – Давлат органларининг масъул ходимлари билан биргаликда  жойларда ўтказилаётган сайёр Жамоат қабулхонаси қабулларида  200 нафардан ортиқ фуқаронинг  мурожаати тингланиб, тегишли тавсиялар берилди. Бундай сайёр  қабулларда фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича тушунтириш ишлари
ҳам олиб борилади, – деди Тўлебий туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Н. Суеубаев. – Биз аҳолининг қонунчилик бўйича саволларига жавоб бериб, уларни қийнаётган муаммоларни қонуний асосда бартараф этиш чораларини кўрамиз. 
Жамоат қабулида  ер, банкдан кредит олиш масаласи, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун бўш бино ажратилиши ва почта хизмати, таълим, соғликни сақлаш  масалаларида фуқароларнинг мурожаати тингланиб, улар бўйича мутасаддилар – туман таълим бўлими бош мутахассиси А. Қипшаков, маъморчилик ва қурилиш бўлимининг бош мутахассиси Е. Сапарбаев, бандлик ва ижтимоий дастурлар бўлимининг бош мутахассиси Б. Сахов, ер-кадастр бўлими бошлиғи Е. Жумабаев, адлия бошқармасининг бош мутахассиси Н.Ажибаев, «Оңтүстік Жарық» МЧБнинг туман тарқатиш бўлими бошлиғи
М.Машаев ва бошқаларга топшириқлар берилди.
                                            Б. ДЎСМАТОВА.

Категория: Мақолалар | Добавил: жанубий
Просмотров: 681 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz