Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар [39]
Таҳририят ходимлари ижоди
Янги китоблар [1]
Таҳририят ходимларининг китоблари
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог файлов
Главная » Файлы » Мақолалар

«ХОТИНИМНИНГ ЭРКАК ДЎСТИ»
03.05.2017, 14:34

 

«Бизни нотўғри тушунишяпти…» «… Ташкилотимизга янги ходим ишга олинди. Мутахассислигимиз бир бўлгани учун раҳбаримиз янги жамоадошимизни менинг хонамга жойлаштирди. Иш жараёнида биз у билан дўстлашиб қолдик. У билан дунёқарашимиз, ҳаётга муносабатларимиз мутаносиб бўлгани учунми, бир-биримизни яхши тушунамиз. Лекин айрим ғаламис жамоадошларимиз буни нотўғри тушунишяпти. Муносабатларимизни гап-сўз қилишга ҳам улгуришибди. Бу гаплар эримнинг қулоғига етса, оиламнинг тинчи бузилади. Турган гапки, эрим ҳам бизни тўғри тушунмайди…» Гулҳаё, Бухоро шаҳри «Унда ўзимни кўрганман…» «…Нега бизнинг одамлар йигит билан қизнинг, эркак ва аёлнинг дўстлигини нотўғри тушунишади? Менинг қиз бола дўстим бор. Унда ўзимни кўрганман. Дунёқарашимиз, фикрларимиз ўхшашлигиданми, бир-биримизни сўзсиз ҳам тушунамиз. Аммо буни хотиним нотўғри тушуняпти. Эркак дўстларим бор, лекин ўзим истаган нарсани улардан тополмаганим учун ҳам қиз бола дўстимга кўпроқ боғланганман. Эркак билан аёлнинг дўстлиги фожиами?» Анвар, Сурхондарё Эркак ва аёл дўстлиги… Бу жумлага кўзи тушганда айримларнинг энсаси қотиб, ғаши келиши тайин. Ҳар кимнинг ўз қараши, тафаккури бор. Ким учундир эркак ва аёлнинг дўстлиги эриш туюлса, кимдир қарама-қарши жинс вакилларининг самимий муносабатини қабул қилолмайди. Эркак билан аёл дўст бўлиши мумкинми? Умуман олганда, қарама — қарши жинс вакилларининг ўзаро яқин муносабатда бўлишига одамлар, атрофдагилар қандай қарайди? Бугунги мунозара шу ҳақда. Нодир, 33 ёш, муҳандис, Фарғона вилояти: - Эркак билан аёлнинг дўстлигини умуман қабул қилолмайман. Бу ўзбекчиликка, шарқона одоб-ахлоқ қоидаларига мутлақо тўғри келмайди. Хафа бўлманг-у, саволни эшитибоқ асабим бузилди. Бунақа мавзуларни ёритиш бизга ярашмайди. Ўзимизнинг нашрлар одоб-ахлоқ, аёллик андишаси ва ҳаёси ҳақида ёзишсин. Танлаган мавзуингиз бўйича фикрларимни билмоқчи экансиз, майли гапирайин. Умуман олганда, эркак ва аёлнинг дўстлиги — зинога тортилган ниқоб! Бошқача бўлиши мумкин эмас! Аммо чуқурроқ ёндошадиган бўлсак, ҳозир айрим эркакларнинг аёли ўзини ўта «маданият»ли кўрсатиб, «дўст»лари билан очиқчасига муносабат қилаётгани ҳам кўзга ташланяпти. Хорижий сериаллар таъсирида баъзи аёллар ўзига «дўст» топиб олишяпти. Жамоадоши, ҳамкасби ёки бошқа бирорта таниши билан апоқ-чапоқ бўлиб юрган аёлларнинг эрида ҳамма гап. Ўзига инсоф берсин, бўлмаса… Хуршидахон, 25 ёш, ўқитувчи: -Эркак ва аёлнинг дўстлигини қандай тўғри тушуниш мумкин?! Аёл учун шу жумлани ишлатишнинг ўзи иснод эмасми? Қиз бола билан йигитнинг дўстлиги — муҳаббатга қўйилган биринчи қадам. Бу дўстликнинг интиҳоси шубҳасиз севги. Лекин, оилали аёл ва оилали эркакнинг дўстлиги-чи? Унинг охирги манзили қаер?.. Оилали аёл ва эркак минг самимий дўстлашишга уринишмасин, барибир ўртада шайтон бор. Ана шу ўртадаги шайтон икки кишига жуфтларини солиштириш васвасасини уйғотади. Истаса-истамаса оилали аёл эрини эркак дўсти билан таққослайди. Шунингдек, оилали эркак ҳам хотинини аёл дўсти билан солиштиради. Кўриб турибсизки, шунинг ўзиёқ хиёнатга қўйилган дастлабки қадам бўлади. Шунда ҳам эркак ва аёлнинг дўстлигини тўғри қабул қилиб бўлармиди?.. Лайло, 27 ёш: - Эркак ва аёл бемалол дўстлашишса бўлади. Ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Кўнгли кир одам эркак билан аёл дўстлашолмайди, деб ҳисоблайди. Киши ўзига гард юқтирмай, самимий муносабатда бўлса, бўлади-ку. Дўстлик бошқа, зино бошқа. Аввало ниятни тўғри қилиш керак. Тўғри, турмуш ўртоқ кишининг бир умрлик дўсти, энг яқин инсони. Лекин баъзида турмуш ўртоғингга ҳам айтолмайдиган гапларинг бўлади. Барибир дўстнинг бори яхши. Дугона ҳамма вақт ҳам дўст бўлолмайди. Аёл киши сир сақлашни ҳар доим ҳам уддалай олмайди. Умидулла, 35 ёш: - Хотинимнинг эркак дўсти… Бу ҳақида ҳатто ўйлашнинг ўзи эркакман, деган одам учун оғир. Аммо шундайлар ҳам бор. Тўғрироғи, аёл киши бегона эркак билан дўстлашса, эрига у ҳақида умуман оғиз очмайди. Шунингдек, эркак ҳам аёл дўст топса, уйига билдирмасликка уринади. Шунинг ўзи эркак ва аёл орасидаги дўстликнинг яхшиликка эмаслигидан далолат эмасми?.. Гулноза, 28 ёш, руҳшунос: - Дўстлик туйғуси ўзи нима? Дунёқарашинг, ўй-хаёлларинг, орзу-истакларингнинг бошқа бир кишининг айни шу туйғулари билан ўхшашлигидан келиб чиқадиган руҳий яқинликни биз дўстлик деб атаймиз. Қарама-қарши жинс вакилларининг руҳий яқинлиги кўп ҳолларда муҳаббатга айланади. Ёш йигит-қизнинг муносабатларига эътибор берсак, ёшлар бир-бирига муҳаббат қўйишдан аввал дўстлашган бўлишади. Дўстлик замирида кишиларнинг ўзаро меҳр-муҳаббати, эътибори туради. Бу нарсалар эса ўз-ўзидан одамларни бир-бирига яқинлаштиради. Бизнинг миллий менталитетимиз ва шарқона одоб-ахлоқ ўлчовларига оилали эркак ва аёлнинг дўстлиги сиғмайди. Инсон миллий қадриятлар, ён-атрофидаги одамларнинг дунёқараши билан ҳам ҳисоблашиши шарт. Ўзбекларда оила муқаддас ҳисобланади. Демак, бизда оилали кишилар ҳар қандай ҳолатда ҳам оила манфаатини ўз манфаатларидан устун қўйишлари шарт. Глобаллашув даври кишилари дунёқараши ўзгаргани сайин ҳаётимизга ҳар турфа янгича одатлар ва қарашлар кириб келмоқда. Яқин-яқингача биз эркак ва аёл муносабатлари деганда фақат қарама-қарши жинс вакилларининг турмуш қуриб, бир оила бўлиб яшашини тушунардик. Бугунга келиб эса, нозик жинс вакилалари ва кучли жинс вакилларининг дўстлиги, ҳамкорлиги ва ҳоказоларга дуч келганимизда оддий ҳолдек қабул қиляпмиз… Бизнингча, кишилар ҳар қандай ҳолатда ўзлигини йўқотмаса, ўзгаришлар уларнинг дунёқараши ва шаънига салбий таъсир кўрсатмайди… ХУРМАТЛИ ГРУППАДОШ! БУ ХАКДА СИЗ НИМА ДЕЙСИЗ?

Категория: Мақолалар | Добавил: жанубий
Просмотров: 1261 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz