Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар [39]
Таҳририят ходимлари ижоди
Янги китоблар [1]
Таҳририят ходимларининг китоблари
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог файлов
Главная » Файлы » Мақолалар

Хўрозқанд
30.01.2017, 12:46
Фото Janubiy KZ.
 

Истиғфор
Хўрозқанд

Назаримда, оналарни нималаргадир қиёс қилганда, барибир кўнгил тўлмайди. Улар аёллиги, оналиги учун қандай бўлса, шундай гўзал, ардоқли.Танамизга зирапча кирса, киприклари билан суғуриб оладиган, ўз фарзандига тикан дардини ҳам раво кўрмайдиган зотларни қандай қилиб тоифага бўлиб оламиз.Унинг оқ сути, алласи билан бирга миттигина жуссага меҳр-оқибат, садоқат, саховат, эзгулик каби улуғ неъматлар жойлашади. Аслида Ватан ҳам онадан бошланмайдими? Оналарнинг қайноқ қучоқлари жаннат боғлари каби ифорли, Ватан сарҳадлари каби кенг, осмон қадар беғубор.
Ҳозир нафақа ёшидаман. Онам ҳаёт, келгуси йили 90 ёшини нишонлайди. Инсон кексайган сари болалиги ёдига тушаверар экан. Ўшанда чамамда, биринчи синфга борган эдим. Эрталаб туриб, онамга хархаша қилдим:
– Ойи, синфимиздаги болалар мактабга хўрозқанд олиб келишяпти. Бугун менга ҳам олиб беринг. Бўлмаса эртага мактабга бормайман...
– Ўғлим, бир неча кун сабр қил, даданг ойлик олсин, уйда ортиқча пул йўқ. Пул бўлса, мен сенга, албатта, хўрозқанд олиб бераман.
– Менга ҳозир керак, ойи, ҳозир олиб берасиз!
Онам ҳеч нарса демай, устига иссиқ кийимини кийиб чиқди. Дўкон уйимизнинг ёнгинасида эди. Шаҳарда бўлгани учунми, доим гавжум бўларди. Онамнинг навбати келиб, хўрозқанд сўради. Сотувчи бу ерда хўрозқанд сотилмаслигини айтди ва ерёнғоққа ўхшаган конфетни кўрсатиб, "мана шундан олақолинг, ширин, арзон", деди.
Онам шу конфетдан ярим кило олиб, сўнги тийинларини санаб берди ва халтачани менинг қўлимга тутқазди. Мен эса дўконни бошимга кўтаргудай бақириб йиғлаб, қўлимдаги конфетларни бетон полга сочиб юбордим. Онам шошиб, нима қилишини билмай, бир муддат қотиб қолди ва тиз чўкиб, конфетларни тера бошлади. Кимдир ёрдамга келиб, тўкилган конфетларни теришга ёрдамлашса, кимдир эътибор ҳам бермасди. Бир пайт одамларнинг оёқлар орасида онамнинг кўзини кўрдим – жиққа ёш эди. Беш-ўн дақиқа ўтиб, онам мени етаклаб олиб кетди. Йўлда ҳам, уйга келганда ҳам ҳеч нарса демади. Бу воқеа менга жуда қаттиқ таъсир қилганди. Шунинг ўзи билан ҳам мени жазолаб бўлганди. Онанинг юрагида тоғдек ғазаб ҳам бир зумда меҳрга айланиши мумкин эканлигига ана ўшанда илк бор гувоҳ бўлганман.
Шу дақиқадан ўзимдан нафратланиб кетдим, ёш бўлсам ҳам онамни қаттиқ 
ранжитганимни ҳис қилдим. Лекин, кечирим сўраш хаёлимга ҳам келмаган экан. Кечқурун аразлаб, кун ботиши билан ўринга ётиб олдим. Бир пайт эшиқ тақиллади. Отам келган экан. Ўрнимдан туриб, бўйинларига осилгим келдию, онам дўкондаги воқеани айтиб берадими, деб қўрқдим ва ўзимни ухлаганга солиб ётавердим. Отам каравотимни ёнига келдию, "Полвон ўғлимга кўп хўрозқанд олиб келдим", деб, ёстиғимнинг тагига халтачага солинган хўрозқандларни қўйиб кетди.
Шу куни туш кўрибман. Тушимда ўша, мен онам билан хўрозқанд сотиб олишга борган дўконда ерга тўкилган конфетларни териб, оғзимга солаётган эканман. Одамлар қўлини бигиз қилиб кўрсатиб, "мана бу ярамас болани қаранглар, онасининг дилини оғритгани етмагандек, айбини бўйнига олмади, отасидан бу воқеани яширди", дейишарди.
Шундан бери конфетни ёмон қўраман.
Яни бир жиҳат ёдимда қолди. Шу куни ёмғир ёғиб турарди. Ёмғирни ҳам ёмон кўриб
 қолганман. Шу куни яна бир нарсани чуқур ҳис қилган эдим. Ер юзидаги энг ёмон камситиш, хўрлаш, ерга уриш, ҳақорат бу яқин, туғишган ва суюкли одамнинг сотқинлиги эканини орадан бир неча йил ўтиб, тушунганман ва шу вақтгача бир марта бўлса ҳам волидаи-муҳтарамамнинг дилини оғритган эмасман. Онажоним, сиз ҳам бу воқеани унутмагандирсиз? Унутиб бўлармиди буни...
Мана, бугун орадан 64 йил ўтиб, сиздан кечирим сўраяпман. Болаликда нодонлик қилган фарзандингизни кечиринг, онажон.
Боймурод отанинг дил сўзларини 
Баҳорой ДЎСМАТОВА оққа туширди.

Категория: Мақолалар | Добавил: жанубий
Просмотров: 706 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz