Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар [39]
Таҳририят ходимлари ижоди
Янги китоблар [1]
Таҳририят ходимларининг китоблари
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог файлов
Главная » Файлы » Мақолалар

ОНА –МЕҲР ТИМСОЛИ
13.02.2017, 14:42

 

 Кўнгил кечинмалари

ОНА –МЕҲР ТИМСОЛИ

Фото Мухтабар Усмановой.

Она...Аёл... Ҳар бир киши учун ундан мўътабар, ундан азиз сиймо йўқ.  Бу улуғ зот бизга ҳаёт бахш этади, илк қадам ташлаб юрганимиздан бошлаб, атрофимизда парвона бўлади.

Заррача озорни раво кўрмай, гулдай эъзозлаб катта қилади. Дунёда онадан ортиқ азоб чеккан инсон бўлмаса керак. Шафқатсиз тақдир уларнинг нозик юракларига азал-азалдан ниш ургани урган... Аммо Онадан қудратли, Онадан иродали инсон ҳам бўлмаса керак. У азобларга мардона дош беришга, дил ярасини яширишга ўзида куч топа олади.

... Ушбу воқеага бир неча йиллар бўлди. Бир куни кутилмаганда дугонам Манзура уйга келди. У  кўзида ёш билан ойисини жуда соғинганини  тўлиб-тошиб гапира бошлади ва бирдан мени маҳкам қучоқлаб, кечир дугонажон, сенинг юрагингга ниш уриб қўйдим, деди.

– Ҳеч қиси йўқ.  Тақдирга тан беришимиз керак. Яратганнинг буюрганидан ортиғи бўлмайди. Нима гап, тинчликми, ойингга нима бўлди, –дея Манзурага қарадим.

–Ойим дам олиш учун санаторийга кетганига ўн кун бўлди. Аммо мен учун ўн йилдай. Уйга боргим келмайди, ўринлари билиниб, уй ҳувиллаб қолгандек, – деди у маъюс. – Укам Умиджон, келин Санобарлар ҳам худди бир нарсаларини йўқотиб қўйгандек.

Асли дугонамнинг онаси Ихлимбуви ая эридан жуда ёш бева қолди. Ҳам ота, ҳам она бўлиб, тўрт қиз, икки ўғилни тарбиялаб, ҳаммасини жой-жойига қўйди. Невараларнинг суюкли момоси. Фарзандлари ҳаммаси йиғилиб, уни дам олишга кузатиб қўйибдилар.

Орадан кўп ўтмай, ишдан қайтаётсам, қўл телефоним жиринглаб,  у томонда Манзуранинг қувноқ овози эшитилди.

– Ўртоқжон, ойим дам олишдан келибдилар. Уйга кетяпман, сени ҳам кутяптилар – деди у қувноқ оҳангда.

Биргалашиб, дарвозадан кириб борганимизда қий-чув, неваралар, фарзандлар қувончи устидан чиқдик. Кўзларида қувонч ёшлари билан юзларидан хотиржамлик нури уфуриб турган ая бизга пешвоз чиқди. Манзура ўзини онасининг бағрига отди-ю, маҳкам қучоқлаб, йиғлай бошлади...

Онамни эрта йўқотган менинг ҳам бутун вужудимга оғриқли титроқ турди. Бўғзимга нимадир тиқилгандай..., кўзларимдан ихтиёрсиз ёш оқа бошлади. Ая мени ҳам бағрига босиб омонлашдилар...Мен ўзимни бир лаҳза онам қучоғидаман, деб ҳис этдим, ёқимли бир туйғудан ҳаяжонландим. Она-да,  менинг ҳолатимни жуда яхши тушуниб туриб, шундай деди:

– Хафа бўлманг, Мухтабар, ойингизнинг руҳлари шод бўлсин, жаннати аёл эдилар. Оллоҳнинг иродаси шу экан. Унинг қолган умрини сизларга берсин, – дея тасалли бериб, қўлларини фотиҳага очдилар.

Ҳа, қадрдонларим. Мен тилга олган Ихлимбуви аянинг ҳам ҳаётдан ўтганига анча йиллар бўлди. Ўғил-қизлари ҳам унинг йўқлигига кўникдилар.

Азизлар, сизларга насиҳат беришдан йироқман. Токи волидаю падари бузрукворларимиз бор эканлар уларнинг хизматида бўлишдан бош тортиб, ранжитиб, дилларига озор бермангки,  эртага пушаймонингиз беадад бўлади. Волидангиз тиригида қўлингиздан келган барча яхшиликни қилинг. Қалб саховатига, меҳр гиёсига сиз ҳам жавоб бера олинг. Уларни ҳеч бир нарсага қиёслай олмайман.

Биласизми, улар гўзал ва иффатлидирлар. Она бош қўйган ёстиққа фаришталар сажда қиларкан, у қадам қўйган эшикка авлиёлар чироқ ёқаркан, оналар айтган алладан Яратганнинг ўзи оят тўқиркан...

Она! Гўё бутун олам ташвиши унинг бошида. Фароғатли, осойишта хонадонидан кўнгли тўқ бўлганда ҳам, арзандаларининг бирортаси бетинч бўлса, у доим ҳамдам, ҳамдард. Меҳригиё онажонларимиз табаррук умрининг қолган қисмида ўз фарзандлик бурчингизни адо этинг, беқиёс меҳрига ўн чандон ортиқ меҳр-муҳаббат, садоқат билан жавоб беринг. Бу вазифани адо этиш – барчамизнинг бурчимиз!

 

Мухтабар УСМОНОВА.

Категория: Мақолалар | Добавил: жанубий
Просмотров: 794 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz