Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар [39]
Таҳририят ходимлари ижоди
Янги китоблар [1]
Таҳририят ходимларининг китоблари
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог файлов
Главная » Файлы » Мақолалар

ҚОНУН УСТУВОР БЎЛМОҒИ КЕРАК
30.04.2013, 18:12
                                БИЗНИНГ МУСОҲАБА

ҚОНУНЧИЛИГИМИЗДАГИ ЎЗГАРИШЛАР — ИСЛОҲОТЛАР МЕЗОНИ


    Кейинги йилларда юртимизда ҳуқуқий
давлатнинг муҳим таркибий қисми бўлган том маънодаги суд-ҳуқуқ тизими
шакллантирилди. Мустақил суд ҳокимияти ушбу жараёнда алоҳида аҳамият касб
этмоқда.
  Давлатимиз раҳбари томонидан судьяларнинг 3 съездида қабул қилинган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да
таъкидланганидек, суд ҳокимиятини босқичма-босқич мустаҳкамлаб бориш, унинг
мустақиллигини таъминлаш, собиқ тузум даврида бўлгани каби судларни жазоловчи
орган эмас, балки инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоялашга хизмат
қиладиган мустақил институтга айлантиришга қаратилган кенг кўламли
чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда.

  Шуни айтиш керакки, суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан,
сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда фаолият
юритади. Судьяларнинг фақат қонунга бўйсуниши, уларнинг одил судловни амалга
ошириш билан боғлиқ фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмаслиги ва
бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши Бош Қомусимизда
ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланган.

Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш,
қонунчилик ва ижтимоий адолатни қарор топтиришда судларнинг роли ошиб
бораётганлиги эътиборга моликдир. Мустақиллик йилларида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ
тизимида изчил амалга оширилган ислоҳотлар, энг аввало, суд ҳокимияти
мустақиллигини мустаҳкамлашга, суд ҳимоясининг самарадорлигини оширишга
қаратилди. Суд қарорларини ижро этишнинг самарали тизимини яратиш ушбу
ислоҳотларнинг асосий тамойилларидан биридир. Бу ҳақда суҳбатдошимиз Тўлебий туман суди раиси БЕКИМБЕТОВ Тугел Бекбаевич билан бўлган мусоҳабани эътиборингизга ҳавола этамиз.
—Халқимиз тарихнинг мамлакат тақдирида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган қисқа
фурсатларида даврнинг мураккаб синовларидан муваффақиятли ўтиб, ўз олий мақсадлари
сари дадил интилмоқда. "Қозоғистон-2050” стратегиясида Президентимиз таъкидлаганидек, босиб ўтилган мустақил тараққиёт йўли давлатимиз учун сиёсий соҳада, давлат ва жамият қурилиши,
иқтисодиёт, ижтимоий ҳаёт ва маънавият, суд-ҳуқуқ тизими, ташқи сиёсат ва
хавфсизликни таъминлаш борасида ривожланиш ва юксалиш, жаҳон ҳамжамиятидан
муносиб ўрин эгаллаш даври бўлди. Юртимизда
сўнгги йилларда суд тизимига катта эътибор қататилаётганининг гувоҳи
бўляпмиз.Туман судининг фаолиятида бу эътибор қай даражада акс этмоқда? Юксак
ҳуқуқий маданиятга эришишда туман сиз бошқараётган туман суди нечоғлик ҳисса
қўшиб келмоқда?

—Дархақиқат,мустақиллик йилларида Элбошимиз
раҳнамолигида эришган барча ютуқларимиз, йилдан-йилга мустақиллигимизнинг
мустаҳкамланиши, аввало, юртимизда инсон ва унинг манфаатлари устувор этиб белгилангани
билан боғлиқ, десак янглишмаймиз. Хусусан, амалга оширилган суд-ҳуқуқ
тизимидаги ислоҳотларнинг туб моҳиятида ҳам инсон, унинг ҳуқуқ ва
эркинликлари олий қадриятдир, деган қоиданинг мазмуни акс этган.

Энг
муҳими, ушбу ҳуқуқ тизими халқаро ҳуқуқнинг муҳим тамойилларига, ривожланган
мамлакатларнинг илғор анъаналарига, турмушда ўзини оқлаган меъёрларга асосланади ва уларни ўзида
мужассамлаштиради. Шубҳасиз, миллий ҳуқуқ тизимимизнинг асосини Бош Қомусимиз
— Конституциямиз эгаллайди. Конституция инсонни энг катта бойлик сифатида
алоҳида кўрсатгани ҳолда фуқаро, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро
муносабатларни оқилона ҳуқуқий ҳал этишни сиёсий жиҳатдан расмийлаштиради.
Конституция бўйича, инсон ва унинг ҳақ-ҳуқуқлари Қозоғистон Республикасида
олий қадрият ҳисобланади. Зеро, давлатни жамиятсиз, жамиятни инсонларсиз
тасаввур қилиб бўлмайди.

"Мамлакатда
адолат тамойиллари амал қилиши, барқарорлик ҳукм суриши учун уч субъектнинг,
яъни давлат, жамият ва фуқароларнинг ўзаро муносабатларидаги қонунийлик асос
бўлади. Бошқача айтганда, ана шу уч субъект — давлат, жамият ва инсон
муносабатларида уйғунликка, уларнинг манфаатлари бир-бирига мос келишига
эришилсагина, ота-боболаримиз орзу қилган адолатли жамият барпо бўлади”, — дейди
Президентимиз Н.Назарбаев.. Бундай олий мақсадга эришишимизнинг асосий омили
ҳар бир фуқаронинг мустақил ҳуқуқий тафаккурга эга бўлиши, демократик
ўзгаришларни, ислоҳотларни қалбан ҳис қилиши ва унда бевосита иштирок этиши,
пировардида ҳуқуқ уларнинг кундалик амалларига айланиб кетиши билан
изоҳланади. Айнан ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг умумий тамойили
ҳам қонунларга қатъиян риоя этиш: бунда аввало, давлат органлари ва мансабдор
шахсларнинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинларини ҳимоя қилишни таъминлаш бўлса,
иккинчидан, фуқароларнинг ўзлари томонидан қонун ҳужжатларига қатъиян риоя
қилишларидир. Қабул қилинаётган қонунлар, унда мустаҳкамланаётган ҳуқуқ ва
эркинликлар, бурчларни ҳар бир фуқаро мустақил тарзда амалга ошира олсин ва
ислоҳотларда фаол иштирок этсин. Ана шундагина, юксак ҳуқуқий маданиятга
эришилади. Туман суди фаолиятига келадиган
бўлсак,тизимга қаратилаётган эътибор соҳада ишлаётган ҳар биримизнинг
масъулиятимизни оширади.Бош мезонимиз Элбоши таъкидлаганидай, суьялар ҳукм
чиқаришда қонун ва диёнатига суяниши керак.





—Қозоғистон
мустақилликнинг илк кунлариданоқ келажаги буюк ҳуқуқий демократик, эркин
фуқаролик жамияти, адолатли давлат қуришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.
Зеро, қабул қилинган қонунлар, Фармон ва қарорлар моҳиятига ҳам айнан ана шу
тамойил сингдирилди. Ҳуқуқий демократик давлат сари ташланган ҳар бир қадам
ҳар бир фуқаронинг, ҳар бир оиланинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш,
ҳуқуқий тарбиянинг қандай олиб борилиши билан бевосита боғлиқ, албатта.
Ҳозирги пайтда мамлакатимизда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар, қонунчилик
жараёнларининг жадал кечаётганлигини назарда тутиб, аҳолини юридик
маълумотлардан етарли даражада хабардор қилиб бориш муҳимлиги ҳам назардан
четда қолмаётган бўлса керак?

—Албатта.Айниқса,
ўқув муассасалари, корхона ва ташкилотларда ҳуқуқий билимлар куни белгиланиб,
бу кунда давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар ўтказиб бориш, аҳолини, хусусан ёш
авлодни ҳуқуқий қўлланмалар билан таъминлаш учун ҳуқуқий кутубхоналар ташкил
қилишни режалаштирмоқдамиз. Ҳуқуқий саводхонлик ва маданиятнинг юксалиши
ҳуқуқий демократик, адолатли фуқаролик жамиятини барпо этишнинг муҳим омили
эканлиги маълум. Давлатимиз халқнинг эрки-иродасини қонун даражасига кўтариб,
унда фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари доирасини белгилайди. Бундан эса, мазкур
жамиятнинг аъзолари ҳуқуқнинг субъектлари сифатида баҳраманд бўлишмоқда.

Дарҳақиқат,
юксак ҳуқуқий маданият — демократик жамият пойдевори ҳамда ҳуқуқий тизим
етуклигининг ифодасидир. У жамиятдаги турли хил ҳаётий жараёнларга фаол
таъсир кўрсатувчи, фуқароларнинг, барча ижтимоий гуруҳларнинг жипслашувига
кўмаклашувчи, жамиятнинг яхлитлиги ҳамда батартиблигини таъминловчи ва
мустаҳкамловчи омилдир. Қонунни ҳурмат қилиш ҳуқуқий жамиятнинг, сиёсий ва
ҳуқуқий тизимлар самарали фаолият кўрсатишининг асосий талабларидан бири
ҳисобланади.

Мамлакатимизда
давлат қурилиши, сиёсат, иқтисодиёт, маънавият соҳаларида олиб борилаётган
ислоҳотлар эркин фуқаролик жамиятини барпо этишдек эзгу мақсадни рўёбга
чиқаришга қаратилгандир. Бу олий мақсадни амалга оширишда демократик
тамойилларнинг кишилар онгига теран сингиб бориши муҳим аҳамият касб этади.
Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида бошланган туб ўзгариш ва ислоҳотлар
моҳияти, аввало инсон манфаатларига қаратилгандир. Ўз ўрнида ҳуқуқий
демократик давлатнинг фуқаролари ҳуқуқий билимлардан хабардор бўлмоғи зарур.
Айниқса, мамлакатда қонунийликни таъминлаш ҳуқуқий маданият билан бевосита
боғлиқ. Мустақиллик йилларида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш,
ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратила
бошланди.

Комиллик
калити юксак ҳуқуқий маданиятга эришувимиздадир. Мамлакатимизда ёшларни
илмли, юксак маънавиятли комил инсонлар қилиб тарбиялашга катта эътибор
каратилаётганлиги бежизга эмас. Юртимизда юксак ҳуқуқий маданиятли кишилар
қанчалик кўп бўлса, қонун устуворлигига эришиш шунчалик осон бўлади.





Элбоши таъкидлаганидек, аввaлo, суд ҳoкимиятини бoсқичмa-бoсқич
мустaҳкaмлaб бoриш, суднинг мустaқиллигини тaъминлaш, уни сoбиқ тузумдa бўлгaни
кaби қaтaғoн қурoли вa жaзoлaш идoрaси сифaтидaги oргaн эмaс, бaлки инсoн вa
фуқaрo ҳуқуқ вa эркинликлaрини ишoнчли ҳимoя вa муҳoфaзa этишгa xизмaт
қилaдигaн тoм мaънoдaги мустaқил дaвлaт институтигa aйлaнтиришгa қaрaтилгaн
кeнг кўлaмли тaшкилий-ҳуқуқий чoрa-тaдбирлaр aмaлгa oширилмоқда.Суд ҳужжатлари
ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини мажбурий ижро механизми орқали таъминлаш
албатта суднинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Лекин, aҳoлининг ҳуқуқий
oнги вa мaдaниятини юксaлиши жамиятимизда мажбурий ижро этиш механизмининг
тобора камайиб боришига, айни пайтда ихтиёрий ижро этиш механизмининг
шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.Бу механизм асасан қарздорларга тегишли. Бу
борада амалга оширилаётган ишлар, ҳусусан мажбурий ижро механизмининг
такомиллаштириш билан бирга ихтиёрий ижро механизмининг шакллантирилиши
албатта, ижро самарадорлигини ошишига, фуқароларимизнинг қонун билан
қўриқланадиган ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга, уларнинг одил судлов тизимига
бўлган ишончини кучайтиришга хизмат қилади.




Аҳолининг хуқуқий саводхонлигини ошириш борасида ўтган йили маҳаллий
оммавий ахборот воситаларида 87 мақола эълон қилдик,учрашувлар ва давра
суҳбитлари ўтказдик.ҚР "Медиация ҳақидаги” қонунни тушунтириш мақсадида туман тўбе
бийлари,ҚР Президентининг Мактуби бўйича туман прокуратураси, туман қонун
кенгаши вакиллари билан, туман юстиция бошқармаси ва туман ички ишлар бўлими
вакиллари билан давра суҳбати ўтказдик.ҚР қонунчилиги бўйича 9 марта лекция
ўқилган, 2 марта телевидение орқали суҳбат берилган. Шу билан бирга,
фуқароларнинг Суд департаменти фаолияти билан яқиндан танишиши, уларнинг
ҳуқуқий онгини ошириш ва бузилган ҳуқуқларини тиклашга ёрдам бериш ҳамда
жисмоний ва юридик шахслар билан мулоқотга киришишнинг янги шаклларини
амалиётга татбиқ этиш мақсадида 2011 йили "Адил” деб номланган газета очилди,унда суд тизимидаги ислоҳотлар,
ўзгаришлар ва янгиликлар мунтазам бериб борилади, бу газета ҳам туманда ўз
мухлисларига эга бўлмоқда.


—Таржимаи-ҳолингиз билан газетхонларни
таништирсангиз.


—1963 йилнинг 8 мартида Ўзбекистоннинг
Тахиятошида таваллуд топдим.В.И.Ленин номли Тошкент давлат университетининг
юридик факультетини 1990 йили тугатдим.2008 йили юридик фанлар номзоди бўлдим.Нимзодлик
диссертациямнинг мавзуси "Кредит қарздорлигини олдини олиш муаммолари”.Суд
соҳасига тегишли ўнлаб мақолаларим оммавий ахборот воситаларида эълон
қилинди.Қозоқ, рус ва ўзбек тилларини мукаммал биламан.Соҳада иш фаолиятимни
1990 йили вилоятимиздаги Қизилқум туманида прокурор ёрдамчиси бўлиб
бошлаганман.Кейинчалик Келес, Сариоғоч туманларида прокурор ёрдамчиси,
прокурорнинг катта ёрдамчиси лавозимларида, 1998 йили Кентов шаҳар судида судья
бўлиб ишладим.2002 йилдан бошлаб
туманлараро махсуслаштирилган иқтисодий судида судья бўлиб, 2007 йилдан —Кентов
шаҳар суди раиси лавозимларида ишладим.2009 йилнинг декабридан бошлаб Тўлебий
туман судига раислик қиляпман.


«70 лет
Вооруженных Сил СССР» (1988), «Воину-интернационалисту от благодарного
афганского народа» (1989), «Ветерану-интернационалисту» (2004), «Ветерану
войны», «Ветерану войны в Афганистане» (икки марта), «В память
15-летия вывода советских войск из Афганистана», «Қазақстан Конституциясына 10
жыл» (2005), «Ветеран боевых действий» (2006), «Батыр шапағаты» (2007),
«Астананың 10 жылдығы» (2008) медаллари билан тақдирланганман.


Уйланганман, рафиқам Жолшыбекова Нуржамал
Ермантаевна тадбиркор.Қизларим Асел ва
Айгерим ва ўғлим Ахан олийгоҳ талабалари.


—Мазмунли суҳбат учун ташаккур.

Категория: Мақолалар | Добавил: жанубий
Просмотров: 948 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz