Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар [39]
Таҳририят ходимлари ижоди
Янги китоблар [1]
Таҳририят ходимларининг китоблари
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог файлов
Главная » Файлы » Мақолалар

Қозоғистон – Ватаним маним!
11.06.2017, 10:59

      Қозоғистон – Ватаним маним!

Тўлебий туманининг Биркўлик дарасида ЭКСПО-2017 Халқаро кўргазмасини тарғиб қилиш ва  "Туғилган юрт" дастурини ҳаётга татбиқ этиш доирасида вилоят туристик станциялари тўгараклари иштирокчилари орасида "Хуш келдинг ёз" слети ўтди.

Унда юртимизнинг барча вилоятларидан келган 160 ёш альпинист иштирок этди. Улар уч кун мобайнида "Она юртим сўқмоқлари" лойиҳаси бўйича тузилган ишланмаларини ҳимоя қилишди.

Тадбирнинг очилиш маросимида унинг  ташкилотчилари – вилоят ёш ўлкашуносар станцияси слетнинг мақсади болалар ва ўсмирлар туризмини ривожлантириш, турли этнос вакиллари болалари ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш эканини таъкидлашди.

Ғолиблар махсус Дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Слётнинг барча иштирокчиларига махсус сертификатлар топширилди.

                   ***

  Биркўлик дарасидаги “Барс” туристик лагерида "Туғилган юрт" дастури доирасида  “Алатау жасыны” сайёҳлик-спорт мусобақалари ниҳоясига етди. Унда Тўлебий туманидаги мактабларнинг 5-8 синф ўқувчилари иштирок этиб, тоғ туризми, қутқарув-қидирув ишлари,  тўсиқлардан ўтиш, белгиланган вақтда чодир ёйиш каби амалий ишлар ёш сайёҳчилар томонидан кўрсатиб берилди. Шунингдек тадбир иштирокчилари “Экологик жарчи” леворий газетаси чиқариш бўйича ҳамда “Қуш уйи”, “Ёш ошпаз”, “Заковат”  танловларида ҳам иштирок этишди.

 

  • Туризмнинг замонавий мазмуни ва талқини қандай бўлишидан қатъиназар, у спорт сайёҳлик юришларини ташкилий ҳуқуқий асослари ва усулларини ўргатувчи фандир. У жисмонан ва маънан ҳордиқ чиқариш, ўқувчи организмини чиниқтириш, Ватан ва унинг табиати ҳақидаги билимларни кенгайтириш, ўзликни англаш ва ўлкашунослик ғояларини тарғиботчисидир, – деди вилоят ёш сайёҳлар станцияси директори Сауле Ўмирбекова тадбирнинг  ёпилиш маросимида. –  Шу муносабат билан, ёзги таътил кунларида ёш  сайёҳлар мусобақаларини ўтказиш вилоятимизда анъанага айланган. Ўлкашуносликнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ва  баркамол авлодни тарбиялашдаги ўрни беқиёс.  У ўқувчиларда ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қараш ҳиссини ривожлантиради.

Ғолибликни қўлга киритган ва турли номинацияларни енгиб олган 35 ўқувчига Тўлебий тумани ҳокимининг Кубоги,  дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.

***

Шимкент шаҳри мактаблари ўқувчилари орасида ўтган „Барыс-2017„ туристик мусобақада биринчи ўринни 55-сонли мактаб ўқувчилари эгаллади.

Иккинчи ўрин 30-сонли мактабга насиб қилса, учинчи ўринни 12-сонли мактаб жамоаси эгаллади. Ғолибларга дипломлар, эсдалик совғалари топширилди. Кузда улар „Ұлы Дала Ұландары„ вилоят мусобақасида иштирок этишади.

                 Б. ДЎСМАТОВА.

Категория: Мақолалар | Добавил: жанубий
Просмотров: 1083 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz