Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар [39]
Таҳририят ходимлари ижоди
Янги китоблар [1]
Таҳририят ходимларининг китоблари
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог файлов
Главная » Файлы » Мақолалар

Шимкент – Тошкент халқаро автобус йўналишида очилди
05.01.2018, 14:01

 Шимкент – Тошкент халқаро автобус йўналишида очилди

Шимкент – Тошкент халқаро автобус йўналишида шаҳарлараро қулай автобуслар ҳар куни соат сайин тонгги 6 дан 20.00 гача қатнайди. Икки давлат орасида 15 автобус хизматда бўлади. Умуман, йўлга техник бекатларсиз 4 соат вақт сарфланади. Автобуслар, йўловчилар ва уларга тегишли юклар бош текшируви ва чегара назоратидан навбатсиз ўтказилади. Ташувчи компаниялар Қозоғистон томонидан "KazNetworkBus" МЧБ бўлса, Ўзбекистондан ManzaraTourism МЧЖ белгиланди. Шундай қилиб, жорий йилда икки элнинг бошқа шаҳарлари орасида ҳам босқичма-босқич доимий автобус йўналишлари очиш режаланмоқда. Шимкент – Тошкент йўналишида халқаро автобус қатновини очишга рухсат 2017 йил 26 декабрида берилди. Таъкидлаш жоизки, сўнгги 17 йилда Қозоғистон ва Ўзбекистон орасида йўловчилар ташийдиган автобуслар қатнамаганди. Икки мамлакат ўртасидаги тарихий муносабатларни янги даражага кўтариш мақсадида ўтган йили М-39 "Тошкент – Термиз" автомобиль йўли очилди. Шу вақтдан бери «Целинный» ва «Сирдарё» назорат-ўтказиш пунктлари орқали чегерадан 104 минг одам ўтган бўлса, енгил автомашиналар сони 18 мингни ташкил этди. 2017 йилнинг июнь ойида эса «Астана – Самарқанд» темир йўл йўналиши очилди, мана энди Шимкент – Тошкент халқаро автобус йўналиши ишга тушди. Яна бир муҳим воқеа – Элбошининг келишувига асосан 2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили, деб эълон қилинди.

                   М. ЭЛТОЕВА.

С. ИСАМАТОВ сурати.

Категория: Мақолалар | Добавил: жанубий
Просмотров: 885 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz