Таълим жараёнида маданият ва маърифат
"Султонработ" мактаби вилоятдаги илғор таълим муассасаларидан бири. Шу сабабли бўлса керак, бу ерда вилоят миқёсидаги тадбирлар мунтазам ўтказиб турилади. Услубиятчи-устоз М. Мусаева ташкил этган "Бошланғич синфлар ҳамда ўзбек тили ва адабиётини ўқитишда мезоний баҳолаш малакаларини шакллантириш" мавзуидаги вилоят семинар-кенгши шулар жумласидандир.
Семинарда сўзга чиққан мактаб директори Шуҳрат Ҳасанов иштирокчиларни мактаб тарихи билан таништириб, жорий ўқув йилида жамоанинг эришган ютуқлари ҳақида гапириб берди. Тадбирда мактабимиз ўқитувчилари очиқ дарслар ўтказиб, иш тажрибаси билан ўртоқлашдилар. Ўзбек тили ва адабиёти
ўқитувчиларидан, камина, М.Мақсудова 6 синфда "Афандининг қирқ бир пашшаси" асари, Д. Мақсудова 10 синфда "
Кўчирма гап", Н.Норбекова 7 синфда "Муҳаммад Юсуф шеърлари" мавзуида ўтказган дарслар семинар иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.
Шунингдек, тадбирда Шимкент шаҳридаги 42-сонли мактаб ўқитувчиси Х. Мадалиева ҳам маҳорат дарси ўтказиб, иш тажрибаси билан ўртоқлашди.
Тадбирда сўзга чиққан вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси аъзоси, фахрий устоз Бегмат Турдиқулов янги дарсликлар ҳақида гапириб берди.
Тадбир ўқувчилар томонидан технологик жараёнлар ҳар қандай қудратли бўлмасин, Элбошимиз Нурсултан Назарбаев "Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш" мақоласида таъкидлаганларидай,ҳаётни олға бошлайдиган, унга маъно-мазмун бахш этадиган куч барибир маданият ва маънавият бўлиб қолаверади, деган фикр-мулоҳаза илгари сурилгани билан ҳам аҳамиятли бўлди.
М.МАҚСУДОВА,
"Султонработ" мактабининг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.
Тўлебий тумани.
|