Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар [39]
Таҳририят ходимлари ижоди
Янги китоблар [1]
Таҳририят ходимларининг китоблари
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог файлов
Главная » Файлы » Мақолалар

ТЎЛЕ БИЙНИНГ 350 ЙИЛЛИГИГА ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАНДИ
02.09.2013, 09:02
ТЎЛЕ БИЙНИНГ 350 ЙИЛЛИГИГА ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАНДИ


Тўлебий
туманида ўтган фахрийлар кенгашининг навбатдаги йиғилишида бир неча муҳим
масалалар қаралиб, улардан асосийси Тўле бийнинг 350 йиллигини кенг нишонлашга
тайёргарлик ва ўтган муддат оралиғида туманда бажарилган ишларга баҳо бериш,
Иккинчи жаҳон урушидаги Буюк Ғалабанинг 70 йиллигига тайёргарлик масалалари
бўлди.Йиғилишни туман фахрийлар кенгаши раиси Жўлимбек Кенже очиб, олиб борди.Тўле
бий номи билан аталадиган туманнинг фаоллари мустақаллик йилларидан бошлаб туманнинг
собиқ биринчи котиби, туман маслаҳати котиби ва туман фахрийлар кенгаши раиси
лавозимида ишлаган Абдукарим Бектаев бошчилигида Тошкентдаги Қалдирғоч бий мақбарасини
таъмирлаган. Афсоналарга кўра, жунгор ҳокимиятига қарши
ҳаракатларни Тошкентнинг ўша пайтдаги ҳукмдори, шоир ва нотиқ Тўлабий Алибекули
раҳбарлик қилган экан. Тошкентнинг тарихий марказида сақланиб қолган
Қалдирғочбий мақбараси ҳозирги кунгача қозоқлар томонидан муқаддас қадамжо
ўлароқ қадрланади.Бу ҳақда тарихий далиллар мавжуд бўлиб, Россия, Ўзбекистон ва
Қозоғистоннинг ўнлаб музейларида сақланган.Шу далиллирга асосланиб, тарихчи
Асет Кембаев бир неча китоблар ёзган.Йиғилашда сўзга чиққан А.Кембаев Тўле
бийнинг 350 йиллигига бағишлаб тайёрланаётган янги китобидан лавҳа ҳам ўқб
берди, унда жумладан қуйидаги сўзлар битилган.”Ажнабий босқинчиларга қарши
кураш тимсоли бўлган Қалдирғочбийни улуғлаш Тошкентда Юнусхўжа ҳукмронлиги
пайтида ривожланган. Жунгорлар ҳокимиятидан халос бўлингач, шаҳарда Европадаги
ўрта аср тижорат республикаларини эслатувчи ўзига хос бошқарув шакли жорий
қилинган, унда тўрт даҳа - Шайхантоҳур, Кўкча, Бешёғоч ва Себзордан сайланган
ҳокимлар шаҳарни идора этганлар. Аммо 1784 йилда оқсоқоллар қурултойи шайх
Хованд Тоҳурнинг авлоди, Шайхантоҳур ҳокими Юнусхўжани Тошкент ҳукмдори этиб
тайинлаганидан кейин бунга чек қўйилган.Юнусхўжа даврида Тошкент мустақил
шаҳар-давлатга айланган.1808 йили Тошкент Қўқон хони Олимхон томонидан босиб
олинган. Аммо орадан бир йил ўтмай, хон фитна сабаб ҳалок бўлган. Кейин Бухоро
амири Насрулло Қўқон хони Мадалини динбузар деб эълон қилиб, унинг кўпгина
ерларини, жумладан, 1842 йилда Тошкентни ҳам босиб олган. Шаҳар яна йигирма йил
мобайнида қўқонликлар ва бухороликлар томонидан навбатма-навбат ишғол этиб
турилган, уларга қарши шаҳарликлар томонидан бир неча бор исён уюштирилган.1865
йилда 14 июндан 15 июнга ўтар кечаси генерал Черняев қўшинлари томонидан
қилинган иккинчи ҳужумдан сўнг Тошкент Россия Империяси таркибига киритилган ва
бир йилдан кейин Туркистон генерал-губернаторлигининг расмий пойтахтига
айлантирилган. Ўшандан бери гувала деворли маҳаллалар "Эски шаҳар” номини
олган, Анҳорнинг чап қирғоғида эса бузилган Ўрда ўрнида янги шаҳар қурилиши
бошланган”.


   Тарихий манбааларда Тўле бийнинг  1663 йили Жамбул вилоятинтнг Жайсан яйловида туғилиб,
1756 йили Чимкент вилояти, Ленгер туманидаги Ақбурхан ўрдасида вафот этгани
ёзилган.”Жети жарғи” деб номланган даштнинг биринчи қомусини яратган буюк
шахслардан бири деб тан олинган.Шунинг учун ёшларни ватанпарварлик руҳида
тарбиялашди тарих муҳим ўрин эгаллаши, тарихни борича, бузмасдан кўрсатиш  даркорлиги нотиқлар томонидан қайд этилди.


    Йиғилишда сўзга чиққан туман маслаҳати
котиби Атирхан Шингисбаев кенг нишонланадиган байрамга вилоят, республика ва
қўшни давлатлардан меҳмонлар чақирилиши, шу сабабли тайёргарлик маромида бўлиши
кераклигини таъкидлади, бир гуруҳ қишлоқ оқсоқоллари байрамни юқори даражада ўтказишни
ташкил қилиш ҳақидаги фикрларини айтишди.Жумладан, бу санага бағишлаб вилоятда
миллий спорт турлари бўйича чемпионтлар ўтказилидиган бўлди.


   Туманда Иккинчи жаҳон урушида қатнашган 46
фахрий ҳаёт.Маслаҳат котиби уларга коммунал хизмат ва моддий ёрдам  кўрсатишни яхшилаш мақсадида бюджетдан маблағ
ажратилиши, уларнинг соғлиги ҳақида ғамхўрлик қилиш,Бургулик, Манкент,
Сариоғочдаги зиё масканларига йўлланима бериш зарурлиги айтилди.Туманда 7 киши
Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига эга бўлган, лекин улардан 5 киши собиқ
иттифоқ даврида чет элларга кетиб қолишган.Икки киши туманда яшаб ўтишган,шу
сабабли уларнинг номини абадийлаштириш масаласи ҳам кун тартибида бўлди.


   Йиғилиш сўнггида туманда ажелер алқаси қуриш
ҳақидаги таклиф кўтарилди ва маъқулланди.Туман тарихида биринчи бор ажелер
алқаси қурилиб, унинг раиси бўлиб туман фаолларидан бири К.Мумбаева сайланди.Бу
янги, ўзига хос кенгаш қизлар  тарбияси,
келинларга йўл йўриқ ва маслаҳатлар бериш, фарзанд тарбиясига бағишланган кўрик
ва танловлар ташкил қилиб,халқнинг урф-одатларини тарғиб қилишни ўз олдига
мақсад қилиб қўйган.


   
Йиғилиш қатнашчилари яқинда вафот этган фахрийлар кенгашининг собиқ
раиси Абдикарим Бектаевни ва фаолларидан бири бўлган Зетбек Тошевни бир дақиқа
сукут билан ёдга олишди.
Категория: Мақолалар | Добавил: жанубий
Просмотров: 914 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz