Ватанни улуғлаш –
Президент Нурсултан Назарбаев Маданият ва спорт вазири Аристанбек Мухамедиулини қабул қилди
Учрашувда Элбошига Алматида ўтган Жаҳон қишки универсиаданинг ташкил қилиниши тўғрисида ҳисобот берилди.
– Қозоғистон 2017 йилги универсиадани тегишли даржада ўтказди. Бу мусобақаларда бизнинг спортчиларимиз ўз маҳоратларини намойиш этиб, юқори натижаларга эришиб, ўсиб келаётган авлодга намуна бўлди, – таъкидлади Нурсултан Назарбаев.
Маданият ва спорт вазири Қозоғистон Президентига қишки мусобақалар натижалари ва оммавий спортни янада
ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
.– Ҳозир вазирлик Японияда ўтадиган қишки Осиё ўйинлари билан 2018 йили Корея Республикасида ўтадиган олимпия ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда, – деди А. Мухамедиули.
Шунигдек, Давлат раҳбари классик санъатни, кино индустриясини янада ривожлантириш, ёш истеъдодларни қўллаш муҳимлигини айтиб ўтди.
Элбоши учрашув натижаси бўйича қатор ва аниқ топшириқлар берди.
***
Президент Нурсултан Назарбаев Қозоғистон миллий терма жамоасининг Универсиада-2017да муваффақиятли иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллагани муносабати билан табрик эълон қилди. Шунингдек, Давлат раҳбари бу ғалаба барча қозоғистонликларнинг ғалабаси эканлигини таъкидлаб, ташкилотчиларга жаҳон миқёсидаги мусобақаларни олий даражада ўтказгани учун миннатдорчилик билдирди.
Президентнинг матбуот хизмати материаллари асосида тайёрланди.
|