Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар [39]
Таҳририят ходимлари ижоди
Янги китоблар [1]
Таҳририят ходимларининг китоблари
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог файлов
Главная » Файлы » Мақолалар

ЗАМОНАВИЙЛАШУВ: РАҚОБАТБАРДОШЛИК ВА ЮКСАЛИШ ТАМОЙИЛЛАРИ
05.02.2017, 18:58

                                                                       Бизнинг мусоҳаба

 ЗАМОНАВИЙЛАШУВ: 

РАҚОБАТБАРДОШЛИК  ВА  ЮКСАЛИШ                                             ТАМОЙИЛЛАРИ

Картинки по запросу қаратаев фахриддин

 

  Шу кунларда халқимиз томонидан қизғин қўллаб-қувватланётган Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаевнинг "Қозоғистоннинг учинчи замонавийлашуви: дунёвий рақобатбардошлик" номли   Мактуби ва сиёсий ислоҳотларни минтақа аҳлига тарғиб қилиш мақсадида вилоятимизга махсус хизмат сафари билан келган ҚР Парламенти Мажлиси депутати Фахриддин Қоратоев билан ташкил этилган мусоҳабамизни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

– Фахриддин Абдунаби ўғли,  биз бугун халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечираётган, ўз кучи ва имкониятларига таяниб, тадрижий равишда демократик давлат ва фуқаролик жамияти  қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган бир замонда яшаяпмиз. Дунёвий таҳдидлар  туфайли  31 январь куни Президентимиз Нурсултан Абишулининг   Қозоғистон халқига  Мактуби эълон қилиниб, беш асосий устувор ва муҳим мажмуавий учта вазифа белгиланди...

– Мазкур замонавийлашув  дунёвий таҳдидларга қарши кураш режаси эмас, балки, "Қозоғистон-2050" Стратегиясида белгиланган мақсадларга етишда кўприк вазифасини ўтовчи қадамдир. Маълумки,  юқорида қайд этилган  муҳим ҳужжатда узоқ муддатли стратегик мақсадларга эришиш, яъни, замонавий ривожланган  30 давлат қаторига кириш, иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш, ҳаёт сифатини тубдан яхшилаш ва жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш, давлатимиз ва жамиятимиз ҳаётида демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришнинг энг муҳим ва устувор вазифалари белгилаб берилган. Уларни ҳаётга татбиқ этишда Элбошимизнинг  "Қозоғистоннинг учинчи замонавийлашуви: дунёвий рақобатбардошлик" номли   Мактуби мустаҳкам назарий асос бўлиб хизмат қилиши,   шубҳасиз.

– Биринчи асосий устувор –  иқтисодиётнинг жадаллаштирилган технологиявий янгиланишига, яъни, модернизациялаш масаласига  тўхталсангиз. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганлардай, бу борада Қозоғистоннинг ўз модели қандай бўлади?

– Биз рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда яратилаётган янги саноатни ёйишимиз лозим. Бу муҳим мажмуавий вазифа. Мамлакатда, шу жумладан, соғликни

сақлаш, таълим ва бошқа истиқболли соҳаларда, 3D принтинг, онлайн савдо, мобил банкинг, рақамли хизматларни ривожлантиришимиз шарт. Бу саноати ривожланган мамлакатларнинг иқтисодиёти тузилмасини ўзгартириб ташлади ва анъанавий тармоқларга янгича сифат берди.

Шу муносабат билан Элбоши Ҳукуматга алоҳида “Рақамли Қозоғистон” дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишни топширди.

Қонунчилигимизни янги воқеликка мослаштириш зарур.

Шунингдек, коммуникацияларни ривожлантириш, ҳамма ерда оптик толали

инфратузилмаларга уланиш имкониятини таъминлаш ҳам муҳим. Рақамли саноатнинг ривожланиши бошқа барча соҳаларнинг ўсишига туртки беради. Шунинг учун, деди Президент, Ҳукумат IT-соҳасини ривожлантириш масаласини алоҳида назарда тутиши лозим. Янги саноатнинг юксалишида инновацияларни қувватлаш ва уларни ишлаб чиқаришга жадал жорий этиш ҳам муҳим шартлардан ҳисобланади.

Мактубда белгиланган иккинчи мажмуавий вазифа –янги индустрияни яратиш билан бир вақтда анъанавий асосий тармоқларимизнинг ривожланишига туртки беришимиз зарур.Булар саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, қурилиш шўъбаси ва бошқалардир.

– Бизнес-муҳитни тубдан яхшилаш ва кенгайтириш масаласи ҳам беш асосий устуворнинг бири...

– Бизнинг стратегик мақсадларимиздан бири – 2050 йилга бориб мамлакатнинг ички ялпи маҳсулотидаги кичик ва ўрта бизнес улушининг камида 50 фоизга етказилишини таъминлаш.

Бу – ўта буюк мақсад, бироқ унга эришиш мумкин. Уни ҳал этиш учун ҳозирги босқичда қуйидагиларни бажариш лозим.

 Элбошининг  топшириғига кўра, Ҳукумат жорий йилдан бошлаб Самарали бандлик ва оммавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурини бажаришга киришиб кетди.

Эндиликда Қозоғистон фуқаролари ўз бизнесини юритиш учун қишлоқда ҳам, шаҳарда ҳам 16 миллион тенгегача кичик насия ола олади. Кичик насия бериш доирасини кенгайтириш, тадбиркорларга кафолат бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш дастакларидан унумли фойдаланиш муҳимдир. Мазкур чоралар бизнесга ва молиявий саводхонликка ўргатиш ишини ташкил этиш билан бир вақтда бажарилиши керак.

Оммавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастакларини янада такомиллаштирмоқ зарур, – дейди Элбоши ўз Мактубида Қозоғистоннинг ҳар бир минтақаси оммавий, шу жумладан, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир мажмуавий тадбирларни таклиф этиши зарур. Давлат-хусусий ҳамкорлиги инфратузилмани, шу жумладан, ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришнинг асосий омили бўлмоғи лозим. Уй-жой-коммунал хўжалиги объектларини замонавийлаштириш учун уларни босқичма-босқич, хусусийлаштириш имкониятларини инобатга олган ҳолда, бошқарувга ёки концессияга топшириш лозим. Ушбу йўналишда фаоллашув керак – баҳо ва тариф бўйича тил бириктиришга йўл қўймаслик муҳимдир. Элбоши Ҳукуматга “Атамекен” ТМП билан биргаликда рақобатга тўғаноқ бўлувчи меъёрларни аниқлашга оид барча қонунларни тафтиш қилишни топширди.

– Одам капитали сифатини яхшилаш масаласига  ҳам Элбошининг  Мактубида катта эътибор қаратилган...

– Биринчи галда таълим тизимининг роли ўзгариши керак. Олдимизда турган  вазифа – таълимни иқтисодий ўсиш янги моделининг марказий бўғинига айлантириш. Ўқув дастурлари танқидий фикрлаш қобилиятини ва ахборотни мустақил излаш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилиши лозим.

Шу билан бир қаторда IT билимни, молиявий саводхонликни шакллантиришга ва ёшларда ватанпарварликни тарбиялашга катта эътибор қаратиш даркор. Жорий йилдан Элбошининг ташаббусига кўра “Ҳамма учун бепул ҳунар-техника таълими”

лойиҳасини амалга ошириш бошланади.

Бепул таълим биринчи навбатда ишсиз ва ўзини-ўзи банд қилган ёшлар, шунингдек, касбий таълимга эга бўлмаган меҳнатга лаёқатли ёшдаги одамларни қамраб олиши керак.

Белгиланган иқтисодиёт доирасида янги ишлаб чиқариш мутахассисларини тайёрлаш учун касбий таълим тизимини ривожлантиришга туртки бериш зарур. Шу мақсадда меҳнат бозори талабларига ҳамда ишлаб чиқаришга ўргатишнинг илғор

жаҳон тажрибасига мувофиқ равишда касбий андазаларни янгилаш лозим.

Шу билан бир қаторда олий таълим тизими сифатига алоҳида эътибор қаратилади. Олий ўқув юртлари кадрлар таркиби, моддий-техника таъминоти ва таълим дастурлари даражасига нисбатан назорат ва талаб кучайтириладиган бўлди.

– Ва ниҳоят, бешинчи устувор – институционал ислоҳотлар, хавфсизлик ҳамда уюшган жиноятчиликка қарши кураш...

– Элбоши таъкидлаганлардай,  "фақатгина келажакдаги  таҳдидларига тайёр турадиган халқларгина муваффақиятга эришади". Жаҳонда навбатдаги, тўртинчи саноат инқилоби бошланмоқда. Иқтисодиётнинг барча тармоқларини рақамлаштириш эгаллади. Бу аввалги соҳаларнинг йўқ бўлиши ва  янгилари пайдо бўлиши билан амалга ошмоқда.

Учинчи замонавийлашув доирасида Ҳукумат Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг энг яхши амалиётлари ва тавсияларини ўзимизга мослаштириш бўйича иш олиб борилади. Мамлакатимизда хусусий мулкни ҳимоялаш, ҳуқуқ устуворлиги ва қонун олдида ҳамманинг тенглигини таъминлашга  йўналтирилган ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу ишлар  давом эттирилади.

Шунингдек, маъмурий ва жиноий қонунчиликни инсонпарварлаштиришга эътибор қаратилади. Маъмурий жарималар адолатли ва содир этилган ҳуқуқбузарликка мувофиқ бўлиши даркор, – дейилади Мактубда.

 

Тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жазо чораларини енгиллатиш бўйича ишларни давом эттириш керак. Катта ижтимоий хавф туғдирмайдиган иқтисодий ҳуқуқбузарликлар учун жиноий жавобгарликни бошқа чораларга алмаштириш ҳам кўзда тутилмоқда.

Суд тизимига ҳар қандай шаклда ноқонуний таъсир ўтказишга эндилиикда чек қўйилади.

Учинчи. Хавфсизлик даражаси кучли ва рисоладагидек давлат мезонларидан бири ҳисобланади.

Замонавий шароитларда инсоният терроризмнинг ўсиши билан тўқнашди. Бунда қўпорувчи кучларни молиялаштириш ва уларнинг хориждаги террорчилик ташкилотлари билан курашиш масалалари асосийларидир.

Диний экстремизм тарғиботининг, шу жумладан, интернет ва ижтимоий тармоқлар

 

орқали, олдини олиш бўйича иш юритиш зарур. Жамиятда радикал кўринишлар (айниқса, диний муносабатларда), билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятга муросасизликни қарор

топтириш ҳам Мактубда алоҳида таъкидлаб кўрсатилган. Ўйлайманки, ушбу муҳим ҳужжатда баён этилган вазифалар оддий фуқародан тортиб, энг юқори лавозимдаги шахсга  – ҳар бир қозоғистонлик учун кундалик фаолиятида дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

– Қизиқарли ва мазмунли суҳбат учун миннатдорчилик билдирамиз.

       Авазхон АБДУФАТТОҲ ўғли суҳбатлашди.

Категория: Мақолалар | Добавил: жанубий
Просмотров: 1039 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz