Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар, янгиликлар [73]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог статей
Главная » Статьи » Мақолалар, янгиликлар

АЛЛА ЭШИТИБ, ОРОМ ОЛАДИ

АЛЛА ЭШИТИБ, ОРОМ ОЛАДИ

 
05.02.2014

меҳрга тўйиб улғаяди

ФАРЗАНДГА тарбия беришда оиланинг ўрни беқиёс. Бироқ бу борада мактабгача таълим муассасаларининг ҳам ўз ўрни бор.  Маълумки, жорий йил Президентимиз томонидан “Соғ­лом бола йили”, деб эълон қилинди. Айни дамда ушбу йилнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, жойларда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Қаттақўрғон тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими раҳбариятининг тавсияси билан ушбу тумандаги 1-мактабгача таълим муассасаси фаолияти билан яқиндан танишганимизда бунга гувоҳ бўлдик. Туш маҳали бўлгани учун ҳамма томон жим-жит, сув қуйгандек эди. Фақатгина, хоналар ичидан тарбиячиларнинг айтаётган алласи қулоққа чалинади. Бундан ҳам ҳайратландик, ҳам ҳавас қилдик. Чунки бундай ҳолатга ҳамма боғчада ҳам гувоҳ бўлавермайсиз. Мазкур даргоҳ ҳовлисидаги турли эртак қаҳрамонларининг ҳайкаллари, чизилган суратлари ҳам болажонларни бефарқ қолдирмайди. Шу орада мазкур муассасанинг мудираси халқ таълими аълочиси Матлуба Дулопова чиқиб келди.

— Ҳозир тарбияланувчиларнинг дам олиш вақти, — дея бизни ичкарига бошлади. — Муассасамиз 140 нафар тарбия­ланувчига мўлжалланган, боғчадаги шарт-шароит кўриб турганингиздек шаҳарникидан қолишмайди. Хоналар кенг, ёруғ, барчаси табиий газ орқали иситилади. Энг муҳими, болаларимиз учун бу ерда барча имкониятлар мавжуд. Махсус мусиқа, спорт анжомлари билан безатилган алоҳида хоналар. Тарбияланувчиларнинг ҳар томонлама иқтидорини намоён қилиш мақсадида ўндан ортиқ тўгараклар фаолият кўрсатади. Албатта, болаларни бу масканга ошно қилиш катта меҳнат ва меҳрни талаб қилади.

Тарбиячи болани ўзига ўргатиш, овутиш, ухлатиши учун том маънода санъаткор бўлиши керак. У болани эртак айтиб, зериктирмаслик билан бир қаторда унга “алла” айтиб, меҳр кўрсатиши керак бўлади. Бошқача айтганда, тарбиячи қўшиқчилик санъатидан ҳам хабардор бўлиши даркор. Бу вазифани эса тарбиячиларимиз уддалаб келмоқда. Бизнинг тарбия муассасамизда барча методик кўрсатмалар бенуқсон амалга оширилади. Шу туфайли ҳам муассасамиз “Соғломжон — полвонжон”, “Болалигим — пошшолигим” каби кўрик-танловларда фахрли ўринларни олишди. Яқинда боғчанинг иш тажрибасини ўрганиш учун вилоятдаги барча мактабгача таълим муассасалари мудиралари учун “Болажон” дастури доирасида семинар бўлиб ўтди. Бу ҳам бизнинг тарбиячиларимизнинг иш фаолиятидаги самарадорлик белгисидир. Тарбиячилар Дилрабо Асриддинова, Феруза Хайруллаева, Тошбуви Рашидова, Гулсанам Эгамбердиевалар болаларга таълим-тарбия беришда жонбозлик кўрсатиб келмоқдалар.

— Мен қарийб ўн километр узоқликда жойлашган ҳудуддан қизимни ана шу боғчага олиб келаман, — дейди Қорадарё қишлоғида яшовчи Шоира Тўраева. — Бунга сабаб, яқин атрофимизда боғча йўқлиги эмас. Фарзандим шу боғчага қатнагандан сўнг унда ижобий ўзгаришларни кузатдим. Айниқса, тарбиячиларнинг болаларга эътибор билан ёндашиши, улар билан муомала қилишда ҳар бирининг феъл-атворини ҳи­собга олишини ўзим бир неча бор кузатдим.

Ҳа, худди шундай, Каттақўр­ғон туманидаги 1-мактабгача таълим муассасасида тарбия­ланувчилар тарбиячиларнинг алласини эшитиб, ором оладилар, меҳридан баҳраманд бўлиб, ҳар куни тонгда бу маскан томон талпинадилар.

Категория: Мақолалар, янгиликлар | Добавил: жанубий (27.09.2015)
Просмотров: 784 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz