Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар, янгиликлар [73]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог статей
Главная » Статьи » Мақолалар, янгиликлар

БОЛАЛАР ИЖОДИДАН

ДУНЁНИНГ ИШЛАРИ ҚИЗИҚ ЭКАН-ДА!
Дунёнинг ишлари қизиқ экан-да,
Одамизот дунёга келар экан-да,
Бу дунёга инсон меҳмон экан-да,
Қачон келадию, қачон кетади,
Бу Оллоҳга аён экан-да...
Чақалоқ дунёга жар солиб келса,
Она бағрида ниҳолдек кўкарар,
Дунёнинг ишлари қизиқ экан-да,
Бу ҳаёт инсонга синов экан-да,
Бу синовдан ўтиш-чун, балки,
Тоғдек сабр керак экан-да.
Дунёнинг ишлари қизиқ экан-да,
Дунёга келади, яхшию-ёмон,
Ёмондан асрасин, бизни Оллоҳим,
Яхшилар кўпайсин, доим, илоҳим.
Гўзал Раҳимбаева,
М.Анартаев номли 62-асосий
ўрта мактабнинг 5 "А"синф ўқувчиси.


УСТОЗИМ МЕНИНГ, УСТОЗИМ
Устозм Фарида опага бағишланади
Қалб тўридасиз,меҳрибон устозим,
Сизга айлай минг бора таъзим.
Жонкуяри ўзингиз, дунёда борим,
Меҳри офтобдай, ягона баҳорим.
Синфимизда қандай муаммолар бор,
Мактабда ҳам мураккаб масалалар бор.
У ерда одобли, одобсизлар бор,
Барчасини ҳал қилувчи устозларим бор.
Бизни ўқишга чорлаган ҳам ўша,
Бизни дея ғамларни ютган ҳам ўша,
Бизни дея душманларин суйган ҳам ўша,
Бизни дея оловларда куйган ҳам ўша.
Тўғри йўлни кўрсатган,ўзингиз устоз,
Тугамасин ширин сўзингиз устоз,
Умрингиз беҳисоб бўлсин-да, устоз,
Қалбингиз шодликка тўлсин-да, устоз!
Сабоҳат МИРСАЛИХОВА,
№101 мактабнинг 9 "А" синф
ўқувчиси.

Бобожоним, сизни соғиндим!
Беш ой ўтиб кетди тезда мана,
Бобожон жуда соғиндим сизни яна.
Кўз ёшларим тиёлмайман ҳеч,
 Биламан! Бу йиғлашим бўлди жуда кеч…
Оллоҳим ҳам саралаб кераклисин оларкан.
 Бандалар иложсиз йиғлаб ортда қоларкан.
Бобожоним соғиндим жуда сизни,
 Ташлаб кетдинғиз нега бизни?
Кулганингиз эсимда бари,
 Эмасдингиз ҳали ҳеч қари,
 Ошгандингиз энди етмишдан.
 Розимиз, бобожоним биз сиздан.
Бобожоним, энди сиз қалбимизда яшайсиз,
 Сизға доим худодан жаннат жойин сўраймиз.
                  Санам Пайзиханова,
                 "Чипон" умумий ўрта мактабининғ 7 - "Б" синф
                                          ўқувчиси.
---------------------------------------
Бувижон!
Қўлга олиб қоғоз ва қалам,
Сизга ёздим ушбу хатимни.
Бу дунёда энг азизам —
   бувижоним-бувижоним,
Бу дунёда сиздек ғамхўр
Менинг учун асло топилмас,
Бошим силаб ардоқловчи .
Сирдош дилдош топилмас,
Сизга деган пок ниятлар.
Бўлсин ҳар вақт ижобат,
Барчамизга парвонасиз.
Ақл ичра дурдонасиз,
Менинг учун ягонасиз.
Жонажоним бувижоним!
Мовлуда ЭРГАШОВА.

-------------------------------------
Мақтанчоқ қуён!
Қадим замонда бир қуёнча бўлибди. Унинг уйи жуда чиройли экан.Унга ҳамма ҳайвонларнинг ҳаваси келар экан. Ёзда ҳамма ҳайвонлар меҳнат қилса,Қуёнча ўйнаб юраверибди. У қишга
озиқ -овқат ғамламабди.Кунлар совиб ёғингарчилик бошланибди. Қаттиқ шамол эсибди ва қор ёға бошлабди.Қуёнчанинг қорни очиб, совуқ ебди. Шунда у на озиқ-овқат, на ўтин ғамламагани эсига тушибди.Нима қилишини билмай, дўсти Типратиканга борибди. Ундан озгина ўтин ва бир неча қўзиқорин беришини сўрабди. Типратикан дўстининг аянчли аҳволини кўриб, унга ёрдам берибди.Афсуски бу нарсалар тез кунда тугабди. Шунда қуёнча англабдики, мехнатсиз роҳат бўлмас экан.Яхшиямки Қуёнчанинг меҳрибон дўстлари бор.У
энди ҳашаматли уйи билан мақтанмайдиган бўлибди.Келаси қиш фаслида Қуёнча уйига дўстларини чақирибди.Дастурхонга эса ёзда меҳнат қилиб терган нарсаларни қўйибди.Ҳар одам қилган меҳнати билан гўзалдир.
Зилола Абиддинова . 3-"А"синф.

--------------------------------------
Табиат манзаралари
Қуёш кулиб қараса,
 Тоғлар гулларга тўлса,
 Манзарамиз ўзгарса
Бу табиат ҳодисаси.
 Қиш келиб қорлар ёғса,
 Кун жуда совуқ бўлса,
 Сувлар қотиб муз булса ,
Бу табиат ходисаси.
Япроқлар гар сарғайса,
 Ёмғирлар ёғиб турса,
 Осмон булутга тўлса—
 Бу табиат ҳодисаси .
Қушлар тинмай сайраса,
 Гулга капалак қўнса,
Дарахтлар куртак очса—
 Бу Оллоҳнинг каромати.
 Сарвиноз Аминжанова,
 5- А синф.

Категория: Мақолалар, янгиликлар | Добавил: жанубий (30.04.2013)
Просмотров: 850 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz