Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар, янгиликлар [73]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог статей
Главная » Статьи » Мақолалар, янгиликлар

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, БОЗОР ТЎЛА ЎҒРИ!

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, БОЗОР ТЎЛА ЎҒРИ!

Бундай ёзувни сиз Шимкентдаги «Самал» бозори дарвозаси олдида учратишингиз мумкин. Бозорга кираверишда ўнлаб ўғриларнинг (уларнинг асосий қисми чўнтаккесарлар) фотосурати ёпиштирилган катта стенд бор.
– Бозорга келган харидорлар катта миқдордаги пул ё буюмларини йўқотаверганидан кейин биз ушбу янги усулни қўллашни бошладик, – дейди «Қасиет» кузатув агентлигининг бош директори Жанабил Сабаев. – Шаҳар ички ишлар бўлимлари базасидан барча ўғриларнинг фотосуратини олиб, стенд ясадик. Бу эса ўз натижасини бера бошлади. Ўтган йили бир неча ўғрини одамлар ушлаб олиб келишди ва биз уларни ички ишлар бўлими ходимларига топширдик. Афсуски, полициянинг ишидан кўнглимиз тўлмади. Ушлаб топширилган ўғрилар орадан бир неча кун ўтиб, яна бозорда пайдо бўлишди. Шундан кейин биз ушбу усулни ўйлаб топдик.
Ўтган ҳафтада икки ўғри аёлнинг фотосуратини олиб ташлашга мажбур бўлдик. Чунки, уларнинг олий ўқув юртида ўқийдиган қизлари илтимос қилишди. Оналарининг фотосурати ўғрилар тўдаси стендида илиниб тургани учун олийгоғда бош кўтариб юролмай қолишибди. Қизлари оналари энди ўғирлик қилмаслигини айтишди. Қарасангиз, суратларда «Тоня», «Зарипа» деган лақабли икки аёл бор. Улар «Ворошиловка» қишлоғидан. Бу икки аёл фотосуратга тушираётганда тасвирчини мазах қилиб «Менга деса фотосуратимизни Кремлга илиб қўймайсанми» деб тикка қараб туришди. Демак, ўғрилар полициядан ҳам қўрқишмайди. Кузатиш агентлигининг раҳбарлари ўғриларни ўз қанотига олган «коттаконлар» борлигини ҳам яширишмайди. Чунки, бир ўғрини ушласа, дарҳол кузатувчининг қўл телефонига смс келиб, ўғрини қўйиб юборишни талаб қилишар экан.
Стенд пайдо бўлгандан бери бозорда ўғирлик камайди, шуниси қувонарли ҳол, албатта.
Сизларнинг газетангизни кўплар ўқишини биламан, дейди раҳбар. Шунинг учун, фурсатдан фойдаланиб, айтмоқчиманки, бизда кўплаб ўғрилардан мусодара қилинган буюм ва ҳужжатлар бор. Нарса йўқотганлар келиб, бизнинг идорадан буни суриштириб билсин. Ҳамён ўғирлаган ўғри ҳужжатларини яқин жойга ташлаб юборади. Бизда шу ҳужжатларнинг анчаси бор, улар орасидан жабрдийдалар ўзиникини топиб олиб кетсин.

"Жанубий-ахборот".

Категория: Мақолалар, янгиликлар | Добавил: жанубий (27.10.2016)
Просмотров: 648 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz