Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар, янгиликлар [73]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог статей
Главная » Статьи » Мақолалар, янгиликлар

ФУҚАРОЛАР УЧУН ҲУКУМАТ
ФУҚАРОЛАР УЧУН ҲУКУМАТ 
Жанубий Қозоғистон вилояти маркази Шимкентда минтақа раҳбари Ж. Туймебаев иштирокида МДҲ да тенги йўқ давлат хизмати кўрсатиш маркази – "фронт офис" очилди. Тадбирда шунингдек, шаҳар ҳокими Ғ.Абдрахимов ҳамда депутатлар қатнашди. 
Шаҳар ҳокимлиги қошида очилган "фронт офис" МДҲнинг ҳеч бир давлатида йўқ. Энди шаҳарликлар коммунал соҳага тегишли барча масалалар билан бир дарча қоидаси бўйича мурожаат эта олади.
Мутахассисларнинг фикрича, давлат хизматининг ушбу тури бизнес соҳаси вакилларининг давлатга ишончини мустаҳкамлайди.
Марказдаги ишлар билан танишган минтақа раҳбарпи "фронт офис" ходимларига муваффақиятлар тилади.
"Фронт офис" очиш ғояси – яхши ташаббус. Энду унинг фаолияти билан аҳолини таништириш керак. Шу билан бирга, туман ва шаҳар ҳокимликлари мутахассислари махсус ўқув курсларида малакасини ошириб, тажриба алмашишлари керак. Шу тарзда ушбу соҳада хизмат кўрсатиш сифатини ошириб, шаффофликни таъминлашимиз керак, – деди Жансейит Қансеитули.
Ўз навбатида Шимкент ҳокими Ғ.Абдрахимов аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида бу соҳада хизмат кўрсатиш смартфондаги иловалар орқали ҳам амалга оширилиши мумкинлигини, таъкидлади.
"Фронт офис"нинг ўзига хос хусусиятларидан бири – бу ерга мурожаат этган фуқаронинг ҳужжатлари қабул қилингач, унга назорат коди берилади. Рўйхатга олинган ариза ва ҳужжат штрих-код орқали ҳокимликнинг тегишли бўлимига юборилади. Ариза кўриб чиқилади ва "фронт офис"га юборилган жавоб қисқа вақт ичида фуқароларга берилади ёки электрон манзилиги жўнатилади.
Шунингдек, даъвогар идентификация коди орқали ўз аризасининг кўрилиш жараёнини интернет орқали назорат қила олиши мумкин. Бунинг учун "shymkent.gov.kz/frontoffice" сайтига кириш ёки 545-545 телефонига қўнғироқ қилиш мумкин. 
Ушбу лойиҳа қоғозбозликдан холи бўлиб, корррупция билан боғлиқ жиноятлар сонини камайтириш, аҳоли ва ҳокимият ўртасидаги тўсиқларни пасайтириш имконини беради.
Ушбу идорада 25 одам ишлаб, аҳолига 400 дан зиёд давлат хизматлари турларини тақдим этади. Барча мурожаатлар ва аризалар Қозоғистон Республикаси қонунчилдигида белгиланган муддатларда кўриб чиқилади ва даъвогарга жавоб берилади.
"Жанубий-ахборот"
Фото Жанубия Қозоғистона.
 
 
 
Категория: Мақолалар, янгиликлар | Добавил: жанубий (27.10.2016)
Просмотров: 720 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz