Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар, янгиликлар [73]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог статей
Главная » Статьи » Мақолалар, янгиликлар

ЯХШИЛАРДАН СЎЗ ОЧДИК
   МЕҲНАТИ ИЛА БАХТ ТОПГАН ОНАХОН

    
   Бугун шаҳар ва қишлоқларимизда ёши улуғ ва табаррук инсонлар ҳаётимизга кўрк бўлиб умргузаронлик
қилмоқдалар. Орамизда  улар борлигидан
қувонамиз. Чунки ана шу табаррук инсонларнинг ҳаёт йўллари биз учун ибрат,
панду насиҳатлари билан эса ҳаётимиз янада файзли, йўлларимиз равон бўлиши
шубҳасиз.
  Умриой ая Илҳомжонова ана шундай табаррук онахонларимиздан бири.Собиқ
Георгиевка,ҳозирги Кўксаек қишлоғида каттаю -кичик у кишини зиёрат қилишга,
пурмаъно суҳбатларидан баҳраманд бўлишга, дуоларини олишга интилади.
  Дарҳақиқат, сўзлари ҳикмат, юзларидан нур ёғилиб турган содда ва
самимий онахон билан суҳбатлашиб, ҳаётнинг оддий ҳақиқатлари - ҳалол меҳнат,
бағрикенглик ва шукроналик инсонни муродга, эъзозу эҳтиромга етказишини
англагандай бўласиз.


- Умрим меҳнатда ўтди, - дейди онахон. - Узоқ умр кўришлик аввало,
Яратганнинг марҳамати, қолаверса, ҳалол меҳнат, кўнгил хотиржамлиги, бағрикенглик,
одамларга яхшилик қилиш инсон умрини узун ва зийнатли қилади. Мен ўтаётган
умримга шукр қиламан. Шунча йил яшадим, ризқ-насибам кам бўлмади. Фарзандларим
кунимга яраяпти, невара, чевараларим атрофимда парвона, давлатимиз мен каби
кексаларга ҳурмат, эъзоз кўрсатмоқда. Бундан ортиқ бахт йўқ, болам.


Ҳа, Умриой аянинг
тилидан шукроналик тушмайди. Ўтган ҳаётини, бошидан ўтказган қийинчиликларни,
фарзандларини оёққа тургазгунча чеккан азобларини, навқирон пайтларида вақтнин тонг сахардан кеч
оқшомгача колхознинг сут-товар фермасида ўтказганларини эртакдай сўзлайди.


- Болам, не кунларни кўрмадик, - дейди онахон. – Қорамуртда туғилдим.Колхоз
ташкил этилган йилларда тонг сахардан то кун ботгунча тинка мадоримиз қуриб
далада ишлардик. Шундай кунлар бўлганки, инсон, аёл сифатида қадримиз бўлмаган. Болалигимизда, ўттизинчи
йиллардаги очарчилик, қаҳатчиликда не-не қаро кунларни кўрмадик.....Бир бурда
нонга зор бўлиб тинка мадоримиз қуриса ҳам чидадик, сабр қилдик. Энг муҳими,
ҳеч қачон нопок йўл билан топилган луқма еганимиз йўқ, неки топган бўлсак,
меҳнатимиз орқасидан топдик.


Онахонни "Уруш даврлари
қандай кечган эди?" - дея сўроққа тутдик.


- Уруш туфайли халқимиз бошига тушган балою мусибатларни эслашнинг
ўзи қўрқинчли, дея онахоннинг кўзларига ёш инди. –Яқин –ёронларимиз урушдан қайтмади, қайтганлари
ногирон бўлиб қолишди...


Онахоннинг хотираларини тинглаб, ана шундай қийинчиликларни, оғир
кунларни бошидан ўтказган Умриой
ая  каби минглаб  аёларимизнинг иродасига, сабр-бардошига ҳар қанча
таҳсинлар айтса арзийди. Қандай кунларни бошидан ўтказмасин, муҳтарама
аёлларимиз меҳр-оқибатни, халқимизга хос андиша, оилага садоқатни асло унутган
эмаслар.


 Умриой ая  турмуш ўртоғи билан бир қиз, бир
ўғилни тарбиялаб, вояга етказдилар. Узоқ йиллар сидқидилдан меҳнат қилиб,
эл-юрт орасида қадр, ҳурмат топдилар.


  —
Боримизни ошириб, йўғимизни яшириб рўзғоримизни тўкис қилганмиз. Ҳаётда
бир-биримизни ардоқлаб яшадик, яхши-ёмон кунларда бир-биримизга суянч бўлдик.
Фарзанду набираларимга, ёшларга доимо ҳаётда ана шу тарзда яшаш лозимлигини
уқтираман,—дейди онахон турмуш ўртиғини эсга олиб.


Байрамларда  аянинг фарзандлари жам бўлса, ҳовлиси гўё
тўйхонага айланиб кетади,невара-чевара, эвараларининг"қий-чуви"дан
онахон завқ олади.Воҳида, Йўлчивой,Равшанбек,Улуғбек, Рустамбек ва бошқалар
ҳаётда ўз ўринларини топишди.


Меҳнатда, ҳалол-покликда, камтарликда
ўтказган ҳаёти Умриой ая Илҳомжоновани эл ичида табаррук қилди. Онахон "Победа”
деб номланган колхознинг фермаси қурилган кундан бошлаб соғувчилик
қилди.Кўрсаткичлари 5000 литрддан пастга тушган эмас.Шунинг учун давлатимиз
томонидан унинг меҳнати муносиб тақдирланди.Тўрт марта юксак давлат нишонлари
билан тақдирланди, улардан "Октябр революцияси”,"Знак Почета” орденлари онахон
учун қадрлидир.Бир неча бор туман кенгашига депутатликка сайланди, ўнлаб  турли съездларга делегет бўлиб қатнашгани
ҳамон ёдида.Онахон ҳақида ўтган асрнинг турли йилларида ўнлаб мақола ва
очерклар даврий нашрларда босилди.Ҳозирда онахон нафақат фарзандлари,
қариндошлари, балки бутун қишлоқ эъзозида яшаяпти. Бугун аянинг 10 дан ортиқ
набираси, 30 дан ортиқ нафар чевараси, бир-биридан ширин 10дан ортиқ  эвараси атрофида парвона. Қизи Мавлуда
онасининг изидан бориб,Сайрам туманининг Свердлов колхозида  илғор соғувчи бўлган.Яна бир қизи Матлуба
Андижонда истиқомат қилади, ўқитувчи.


Бугун юртимизда табаррук отахону онахонларга алоҳида эътибор ва эҳтиром
кўрсатилмоқда. Шу боис ҳам тўкин ва фаровон, тинчлик ва хотиржамликда ўтаётган
ҳаётимизга, юртимиз ҳурлигига шукрона келтириб, яхшилик ва эзгулик тилаб,
қўллари дуодан тушмаётган ибратли ҳаёт соҳибалари бўлган Умриой ая  сингари нуронийларимиз ҳамиша
эл-юрт ардоғида.Байрам арафасида
туман ўзбек этномаданият маркази онахоннинг хонадонда бўлиб,табриклаб қайтди.
Категория: Мақолалар, янгиликлар | Добавил: жанубий (09.04.2013)
Просмотров: 885 | Теги: жанубий қозоғистон | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz