Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар, янгиликлар [73]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог статей
Главная » Статьи » Мақолалар, янгиликлар

ЯНА БИР ХАЙРЛИ ТАДБИР

 



            ТЎЛЕБИЙДА ЯНА БИР ХАЙРЛИ ТАДБИР


     Ҳафтанинг
бошида Тўлебий туман ўзбек этномаданият маркази яна бир хайрли  тадбир ўтказди.Республика миқёсида
ўтказиладиган "Алтин сапа” танловининг бир неча бор ғолиби, болалар боғчаси
қуришда ва бошқа ўнлаб тадбирларда ҳомийлик қилган "Балмуздақ” МЧБ корхонасига
тумандаги 5 ўзбек мактабининг муносиб деб танланган ўқувчилари, уларнинг
ота-оналари, мактаб директорлари таклиф этилиб, ишлаб чиқариш цехларига саёҳат
уюштирилди ва корхона раҳбари Адахон Турдиевнинг махсус гранти ҳамда махсус
Ёрлиқлар қуйидаги ўқувчиларга топширилди.Улар Тоғойна  ўрта мактабидан Хуршида
Мусаходжаева,Султонработ ўрта мактабидан Сабина Курбанбекова, Ал Форобий ўрта мактабидан
Дилнавоз Рахимбаева, Илонбузган  ўрта
мактабидан Камола Холиқназарова,Хонариқ ўрта мактабидан Покиза Пирназарова.


  Тоғойна  ўрта мактабининг вакили, вилоят матбуотида ўз
ижоди билан шеърият мухлисларига танила бошлаган   Хуршида
Мусаходжаева корхона раҳбари Адахон Турдиевга бағишлаб ёзган шеърини ўқиб берди.Қуйида
ушбу шеърдан парча келтирамиз.


   Саҳоват
юракда гар турса ёниб, 


   Эзгулик йўлида яшнайди дунё,


   Савобли ишларга доим қўл уриб,


  Адахон ада яшар, ҳаёти зиё.


  Иймони қалбида жўш уриб доим,


   Халқини ўйлашдан сира толмайди,


   Барчага эзгулик, ҳомийлик қилиб,


  Қалбларга умиду-қувонч боғлайди.


 Газетхонларимизга эслатиб ўтамиз,"Балмуздақ"МЧБ
директори Адахон Турдиев   бизнеснинг
ижтимоий


жавобгарлик
доирасида 1-мамир қишлоқ округи ҳокимлиги биносини қуриб, фойдаланишга
топширган.Қурилишнинг


умумий баҳоси 21
миллион тенгеге баҳоланган.Ҳақиқатдан ҳам бундай саҳоват қилишга фақат қалби
дарё инсонларгини қодир бўлади.


   А.Турдиев ўзини ишда кўрсатадию, лекин бу
ҳақда гапиришни хуш кўрмайди.


   —Саховат кўрсатиш - савоб иш, —деди Адахон
ака биз билан суҳбатди.— Шу сабабли халқимиз


саховатпешаликни
қадимдан қадрлаб келади. Ҳимматли инсонлар кўп. Биз ҳам ўшалар сафига қўшилган
бўлсак - шукр.Хокимлик мунтазам ўтказиб турадиган хайрия тадбирлариринг
биронтасидан хам четда қолган эмасмиз.Айниқса болалар байрамларида  музқаймоқ тарқатамиз.Ҳар  йили вилоят ўзбек маданият маркази ўтказган
ўзбек халқининг тили ва маданияти кунини ўтказишга ҳам баҳоли қудрат ҳиссамизни
қўшиб келмоқдамиз.Аслида шу юрт учун, шу халқ учун ҳар қанча ҳиммат кўрсатсанг
ҳам кам. Нимага эришган бўлсам, шу эл туфайли эришдим. 


     Яна бир нарсани айтай: инсон бутун
куч-қуввати, билим ва имкониятини халқи, Ватани учун сарфлаши, бундан
ғурурланиши ва фахрланиши керак. Ваҳоланки, юртимизда фаровон яшаш учун ҳамма
имконият бор.


Фақат интилиш,
меҳнат қилиш, фикрлаш, ақлни ишлатиш керак. Марҳамат, қур, ярат, бой бўл.
Бунинг учун мамлакатимизда ҳуқуқий асослар яратилган, тинчлик-тотувлик
таъминланган, фуқароларга катта имкониятлар яратиб берилмоқда. Қолгани ўзимизга
боғлиқ. Бундан ташқари,юртимизда тадбиркорлик,кичик ва урта бизнесни ривожлантиришга
кенг йўл очилган.Президентимиз ташаббуси билан юртимизда кичик ва ўрта бизнес ҳозир
Президент химоясида.Тижоратни танлаган тадбиркорлар бу ғамхўрлик натижасида
каттадан-катта ютуқларга эришмокда.


  Чорак аср муқаддам иш бошлаган бу корхонада
бугун 150 ишчи-ходимлар меҳнат қилиб келмоқда. Ишлаб чиқариш цехлари йилдан
йилга кенгайиб, янги иш ўринлари очилмоқда.Адахон Турдиев  жорий йилнинг 
иккинчи ярмига  вилоятимизнинг ўзбек
тилида чиқадиган бош газетаси бўлган "Жанубий Қозоғистон”га корхона  50 донага обуна бўлишини ҳам таъкидлади.


  Мақолани ёш қаламкаш Хуршидахоннинг қасидаси
билан тугаллаймиз.


  Сиздек мурувватли инсонлар учун,


  Минг тасаннолар, менингча камдек.


  Нигоҳларда бисёр, раҳматлар бу кун,


  Кўпайса дейман,  инсонлар сиздек.


  Камтарлик ярашгай, донолигингиз ҳам,


  Ярашгай кўздаги меҳр нурингиз ҳам,


   Дилларга
хуш ёқар, комиллигингиз,

  Эзгулик уммонин симирганингиз ҳам.


  Сиздек яхшиларга Оллоҳдан бу кун,


   Саодатли умр, соғлик тилайман.


  Оқибат қалбларда доим бўлсин деб,


  Ушбу сатрларни сизга атадим.


  Мурувват
қуёши ҳаётингизни 


   Доимо
ёритсин,асло сўнмасин.


  Сиздайин фидойи оқил инсонни,


   Яратган эгамнинг ўзи қўлласин.
Категория: Мақолалар, янгиликлар | Добавил: жанубий (02.09.2013)
Просмотров: 892 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz