Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар, янгиликлар [73]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог статей
Главная » Статьи » Мақолалар, янгиликлар

КЕЛАЖАК ВОРИСЛАРИГА ҒАМХЎРЛИК

КЕЛАЖАК ВОРИСЛАРИГА ҒАМХЎРЛИК
    Мустақиллик йилларида болалар тарбиясига катта эътибор бериллаётгани, вилоятимизда юзлаб болалар боғчалари очилаётгани ҳақида оммавий ахборот воситаларида ёзилмоқда.Шундай болалар  боғчаларидан бири Тўлебий туманидаги Олатов қишлоқ округида "Куншуақ" юртимиз мустақиллигининг 20 йиллиги арфасида фойдаланишга берилди.Боғчи Юртбошимизнинг "Балапан" дастури бўйича замонавий усулда қурилди.Қишлоқ ҳокимлигининг икки қаватли иморатини болалар боғчсига айлантириш учун бюджетдан 34 миллион тенге ажратилди.Қурилишни "Нурас 79" МЧБ Е.Қўйтанов бошчилигида олиб борди.Бу жорий йилда Тўлебий туманида очилган тўртинчи болалар боғчаси.Муқаддам Маданий, Кўксаек ва Султонработ қишлоғидаги болалар боғчалари ишга туширилган эди.
   Умуман, туман  бўйича 3 ёшдан 6 ёш оралиғидаги болалар сони 11800 бўлса, тумандаги  18 болалар боғчаларида 1775 болакай тарбияланмоқда.Олатовдаги 2072 одамнинг 218 боғча ёшидаги болалари бор, улардан  бугунги кунда бу ерда 75 нафар бола тарбияланади. Ота-оналарнинг кўнгиллари хотиржам, фарзандлари ишончли қўлларда эканлигини таъминлаш учун барча шароитлар яратилган. Тўғри, бозор иқтисодиёти шароитида халқ таълими тизимига қарашли бўлса-да, боғча хизмати бепул эмас.
   -- Таъминот яхши йўлга қўйилган, --деди боғча мудираси Алима Темирбекова.-- Эрталаб сутли овқат, сариёғ, ширин чой, тушликка эса иссиқ овқат, шарбат берилади. Кетиш олдидан ҳам болаларни иссиқ овқат билан таъминланади.100 болани қабул қилиш имкониятига эгамиз.
   Боғчанинг очилиш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими Ауелхан Тургумбеков, туман фахрийлар кенгаши раиси Кенже Жолимбек олатовликларни шодиёна билан қутладилар.Салтанат Парпиева доимий иш билан таъминланганидан қувончини яшира олмаса, жажжигина Абилайхан Сатимбек боғчасига бағишланган шеърини айтиб берди.
   Қишлоқ оқсоқоли Қалмирза Қудайберганов фотиҳа берди.
                                                ўз мухбиримиз.
   Тасвирларда:тадбирдан лавҳалар.
Категория: Мақолалар, янгиликлар | Добавил: жанубий (23.12.2011)
Просмотров: 826 | Теги: янгиликлар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz