Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар, янгиликлар [73]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог статей
Главная » Статьи » Мақолалар, янгиликлар

Меҳмон отангдан улуғми?
Савол: Биз  вилоятдан пойтахтга келиб яшаймиз. Меҳмон жуда кўп келади. Эркак меҳмонларнинг 3-4 кунлаб турадигани ҳам бор. Кундузи ҳаммамиз ишда бўламиз. Уйда эса ёш келинимизнинг ўзи қолади. Миллий удумларимиз бўйича бу жуда ўнғайсиз ҳолат. Биз ўзимизни қандай тутайлик?  
Саволга воиза онахонимиз Турсуной Содиқова жавоб беради.
Жавоб: Хатингизни ўқиб, хунобим ошди. Эркаклардаги иймон сустлигини ҳеч кечириб бўлмайди, деб ўйлайман. Ҳа деб аёлларга писанда қилавермайлик, аслида эркакларимиздан ҳаё анча қочди. Уйларидан аёллари, сингиллари, қизлари ҳамма ёғи очиқ, баданларига ёпишган, айрим ориятли европаликлар ҳам киймайдиган кийимларда чиқиб кетса, томошабин бўлиб турадиган ота, ака, эрлар йўқми? Зиёфатларда эркаклар қаторида ўз аёлига ўзи ароқ қуйиб берадиганлар-чи? «Сен яхши бозор қиласан» шиори остида ўзи уйда қолиб, хотини бозор қиладиган эркаклар сон мингта! Бозорларни аёл босиб кетган!
Таомилимизга кўра, дарвоза тақилласа, албатта, эркак очиши керак. Бировникига борган эркак, албатта, ўша уйнинг эркагининг отини айтиб чақириши керак. Ёши катта эркаги бўлмаса, мактабга энди борган бўлса-да, шу хонадоннинг ўғил боласининг отини атаб чақирмоқ одобдан. Шарқ ўз аёлини тилининг тагидаги гавҳари, енг ичига яширган кабутари, орият пардасига ўраган энг қимматбаҳо бойлиги тарзида авайлаган. Бу рашк, қизғониш маъносида эмас,унинг тани-жонини ёмон кўзлардан, ёмон сўзлардан асраш мақсадида шундай эъзозлаган.
Абдухалил ака деган ҳофиз акамиз бўлар эди, Аллоҳ уни раҳматига олган бўлсин, бу одамнинг оиласи ва ўзи билан қуюқ борди-келдимиз бўларди. Овози беназир эди, раҳматли Фаттоҳхон Мамадалиев унга устозлик қилардилар. Абдухалил ака ўзи ва яқин дўстлари билан бизникига келиб туришарди, шеърхонлик қилардик, янги қўшиқлар тинглардик. Хуллас, жуда яқин ва самимий дўстлар эдик. Шу инсоннинг бир жиҳатига қойил қолардим. Агар у киши келганда (дарвоқе, ҳар доим «Турдиали!» деб чақириб келардилар) турмуш ўртоғим уйда йўқ бўлса, ҳаргиз кирмасдилар. Тугунчакларини бериб, «Турдиали борида бошқа келаман» деб, кўчадан нари кетардилар. Бу энди билсам, олижаноблик эмас, балки миллий ғурур, миллий орият экан, бизнинг миллий феълимиз шуни тақозо этар экан.
Ҳурматли ўқувчим, сизнинг оилангизда ҳам шундай қоида бўлиши шарт. Агар уйингизда эркак зоти бўлмаса, эркак меҳмон на фақат тунагани, балки бирпас ўтиргани ҳам тортиниб туриши керак экан. Айниқса, кўп қаватли уйларда эркак меҳмон тунаб қолгудай бўлса, бу хонадоннинг аёллари албатта, бирор жойга кетиб туриши керак бўлади. Бу эса мезбонларга жабр! Бунга меҳмоннинг фаросати етавермаса, унинг юзига тортинмай «шароитни кўриб турибсиз, бу ёғи ўзбекчилик, сиздан ноилож кечирим сўрайман, уйда келин-кертаклар бор, сизни тунаб қолгани таклиф қилолмаймиз, меҳмондорчиликдан сўнг атрофдаги меҳмонхоналарни кўрсатиб қўямиз» деяверасиз. Аллоҳ розилиги учун шундай дейсиз. Унинг оти эркак, бирор толнинг тагида ухлаб қолса ҳам айб бўлмайди. Қолаверса, уйингизда ёлғиз келинингиз қолишини била туриб ҳам ҳафталаб ётиб олаётган бўлса, у косов олиб ҳайдаса бўлаверадиган ҳафтафаҳм меҳмон экан! У иймони сустнинг кўнглини' оламан, деб сиз ҳам диндан чиқиб кетмайсиз-ку, ахир! Азиз муштарийлар, агар сизнинг ҳам Турсуной Содиқовага саволингиз бўлса, +99890-284-20-77 телефон рақамига смс тарзида йўлланг. Қўнғироқлар қабул қилинмайди.

----------------

    Дўстларни яхши кунлари билан муборакбод этмоқ даркор, албатта. Шодлик айёмида. чунончи, фарзанд туғилса ёки узоқ сафардан қайтиб келганда яқинларимизни муборакбод этиш, уларнинг шодлигига шодлик қўшади.Муборакбод этгани борганда хурсандлигингизни изҳор этинг, ғамгин ва малоллик қиёфада кўринманг, маърака эгасини табриклаб, узоқ умр ва хуррам ҳаёт тилаб дуо қилинг. Агар келин тушган бўлса, хайру барака, оқилу доно фарзандлар тиланг.
Узоқ ўтирманг, уй эгаси қўймай қистаса, бир муддат ўтириб, кўнгилочар гаплардан гапириб, уй эгасининг кайфиятини хушнуд этинг. Имкониятга қараб, туҳфа-тортиқ қилиб боринг.
Касал одамни бориб кўришнинг кўп савоби ва фазилати бор.
Бемор ётган уйга кирганда кулиш, йиғлаш ўринсизлигини унутманг.Қайғу-изтиробда бўлган хастани сўз ва ҳар хил муносабатлар билан хафа қилишдан қўрқиш, Аллохдан шифо тилаб, хайрлашиш лозим.
Касалга мулойим сўзлар айтиб, тасалли беринг.
Категория: Мақолалар, янгиликлар | Добавил: жанубий (05.02.2013)
Просмотров: 761 | Теги: жанубий қозоғистон | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz