Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар, янгиликлар [73]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог статей
Главная » Статьи » Мақолалар, янгиликлар

МЕҲРДА ТЕНГСИЗ, ИЛМИ ЧЕКСИЗ УСТОЗ
     МЕҲРДА ТЕНГСИЗ, ИЛМИ ЧЕКСИЗ УСТОЗ




   Ҳаётимизда
эришган хар қандай ютуқ ва мувафақиятларимиз учун устозларимиздан қарздормиз ва
бунинг учун абадий миннатдор бўлишимиз лозим. Зеро, "Устоз отангдек
улуғ" . Ушбу шарафли ва масъулиятли, миллат келажаги учун  қайғурадиган касб эгалари ҳар йил баҳорнингсўнгги ойида йиллик ишига якун ясаб,бир йилда илм чўққисига бир поғона
кўтарилган ўқувчилари билан хайрлашадилар.Бу кун кўплаб ўқувчилар учун ёзги таътилнинг
бошланиши бўлса, битрувчилар учун мактаб билан хайрлашув куни. Шундай
кунларнинг бирида хонариқлик фахрий устоз Махсуда Шоазимова билан учрашдик ва у
хақда лавҳа тайёрлашга киришдик.


Махсуда Шоазимова Забадамда Муқимий мактабини
тугатди.1975-1980 йилари Низомий номли педагогика институтининг география
факультетида таҳсил олди.


  1978 йил
Махсуданинг ёдидан чиқмайди.У Ленгер туманидаги Хонариқ қишлоғида истиқомат
қиладиган  Шокиржон деган йигитга турмушга
чиқди.Йигит фермада ҳайдовчи бўлиб ишларди.Келин бўлиб тушган хонадон катта
оила эди,9 жон.Қишлоқ ҳаётидан бехабар қиз аввалиги анча қийинчиликларни
бошидан кечирди.Лекин қайнонаси Ашуржон ая қишлоқ келинлари билиўи зарур бўлган
барча ишларни астойдил ўргатди,сигир ва бия соғишни ҳам, нон ёпишни ҳам..Қайнотаси
Тўйчибой ота  уруш қатнашчиси эди.


   —Йигитни танимасдим,
сиртқи бўлимнинг сессияси пайтида қуда қилиб қўйишибди, —дея эслайди устоз
ўтган кунларни.—.1979 йили Хонариқ мактабига география ўқитувчиси бўлиб кирдим.Меҳнатим
қадланди.Туман, вилоят ва Республика грамоталари ва Фахрий Ёрлиқларини олдим.8
синф ўқувчиси Тўйчибоев Ширинбек республикада танловда ғолиб бўлиб,устози
сифатида мен ҳам тақдирландим.Ширинбек ҳозир Тошкентда маориф вазирлигида
ишлайди.Битирувчи ёшларни иш билан таъминлаш бошқармасида.Яна бир ўқувчим Собиржон
Тўламетов Тошкентда, САМПИда болалар жарроҳлиги бўйича дарс беради,ҳам ўз
мутахассислиги бўйича ишлайди.Ўқувчиларимдан Қаҳрамон Дўмбоқов фельдшер,
Санобар Раҳимова ҳамшира.


    Устозлик йўлидаги биринчи қадамлари ҳам осон
бўлмаган экан. Ёшларга мукаммал билим бериш, тарбия ва ахлоқ ўргатиш йўлидаги
захматларини енгишда ёрдамини аямаган Тўйчибоев Шокаримни ўзининг устози деб
билади. 


  40 йил
муқаддам мактабни тугатган устоз мактаб йиллари, у ердаги устозлар, синфдошлари
ва қадрдон мактабини хотиралайди.


  —26 ўқувчи
эдик, шулардан 7 ўқувчи  ўқитувчи касбини
танлаганмиз.Меҳнат ўқитувимиз Қутбиниса Анарқулованинг сўзлари ҳамон ёдимда.У
бизга тикиш сирларини ўргатган.”Қиз бола уй бекаси билиши лозим бўлган ҳамма
ишларни уддалай олиши керак.Бешта дипломинг бўлсаю, бекалик илминг бўлмаса,
қадринг бир тийинлик, ўзинг ҳам бир тийинликсан”, деган эди.Шу сабабли
қизларимни ҳам шу доно ўгитга асосланиб тарбияладим.


  Устоз 2010
йили нафақага чиққан, 5 фарзанди бор.Дилрабо, ҳамшира, Чимкентда.Дилрабонинг
ўғли Билол,яъни 3 синфда ўқийдиган невараси, аълочи.Дилдора Хонариқда, информатика
ўқитувчиси.Фарҳодбек география ўқитувчиси.Камолиддин, физика-математикадан
лаборант.Адҳам яқинда фельдшерликни битириб келди.Шундай қилиб Махсуда
Шоазимова Хонариқ қишлоғида устозлик сулоласиги асос солди.


     Хонариқдаги мактабда бўлиб, сўнгги қўнғироққа
бағишланган тадбирда иштирок этдик.Мактаб ҳовлиси махсус тайёрланган.Ўқувчилар,
устозлар ва тадбирда иштирок этаётган ота-оналарнинг гулгун чеҳралари ва
самимий тилаклари,битирувчи синфнинг хайрлашув онлари, барчаси тарих
саҳифаларига муҳрланади.Ҳатто мактабнинг эскириб, тўзиғи чиқиб кетган биноси
ҳам.Умр ўтмоқда.Вақти келиб, бу қишлоқда ҳам янги мактаб қурилса, ажаб эмас.


   Мактаб
директори Юсуфжон Қўрғонбоев тадбирда сўзга чиқиб, утозларга миннатдорчилик
билдирди.


  —Ўқитувчиликдек
оғир, масъулиятли ва шарафли касб бўлмаса керак. Сабаби, барча буюк, улуғ
зотларнинг ҳам қалб қўри ва кўз нури билан ҳарф ўргатган, таълим берган
устозлари бўлган. Устозлар фақат ўзлари дунёга келтирган болаларини эмас, балки
билим даргоҳидаги барча йигит-қизларни фарзандларидай билиб, уларга қучоқ
очадилар. Шунинг учун ҳам биз уларни "бағри кенг", "қалби
қайноқ" деб таърифлаймиз. Ҳар гал уларнинг сабр-матонат, мустаҳкам ирода
ва садоқатларига қойил қоламиз. Токи, улар бор экан, дунё янгиланишдан,
яшаришдан тўхтамайди. Шундай экан, ўрганган ҳар қандай илмимиз учун меҳрда
тенгсиз, илми чексиз зотларга чин дилдан раҳмат айтамиз.  Бу сўзлар Махсуда Шоазимова каби умрини маорифга, ушбу мактабга бағишлаган устозларга
ҳам тегишли албатта.


   —Шу кундаги
маорифга қандай таъриф берасиз?—сўраймиз лавҳамиз қағрамонидан.


   —Соҳада олиб
борилаётган ислоҳотлар самара бермоқда, жаҳон андозалари даражасидаги таълим
муассасаларини барпо этиш, уларни энг замонавий ўқув-услубий жиҳозлар, компютер
техникаси билан таъминлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан кенг қамровли
ишлар амалга оширилаётганини матбуотда ўқияпмиз.Ўқитувчиларнинг меҳнатини
эъзозлаш ва қадрлаш, моддий ва маънавий рағбатлантириш, улар учун муносиб
меҳнат шароитини яратишга оид ибратли саъй-ҳаракатлар педагогларни янада фидойи
бўлишга, ўз устида изланишга, ишга ижодий ёндашишга даъват этмоқда.Элбошимиз
Нурсултан Назарбаев таъкидлаганидек, вақти келиб,устоз жамиятимизда энг қадрли
касбга айланади.
Категория: Мақолалар, янгиликлар | Добавил: жанубий (02.09.2013)
Просмотров: 891 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz