|
Статистика |
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 |
|
Каталог статей |
ШЕЪРИЯТ БЎСТОНИ
Ўйларимга боғландим... Сурта туриб манглайдан, Оқаётган теримни, Ёзмоқчи бўлдим букун, Ушбу қайноқ шеъримни... Чулғаб турли хаёллар, Ўйларга боғланибман, Дардларингиз олсам деб, Сиз томон чоғланибман. "Дунё”миз ҳақда ўйлаб, Пойига етолмасман, Армонлар қуршовидан, Қутулиб кетолмасман. Бебаҳо умримизда, Кўпдир истак, ўйимиз, Етолмаган армонлар, Ясолмаган тўйимиз.. Истардимки муродга Барчамиз етсак дея, "Боқий”га йўл олганда, Армонсиз кетсак дея. Насиб этса бизларга, Ҳудо эркин яшашни, Шайтонни ҳамроҳ этмай, Улоқтириб ташлашни. Тинчлигин бериб Оллоҳ, Оромимиз олмаса, Бошимизга кулфатлар, Мусибатлар солмаса... Соғликларин бериб "Ҳақ”, Ҳеч ким касал бўлмаса, Бахтли яшаб инсонлар, Сира бевақт ўлмаса.... Инсофлардан мўл бўлиб, Динимизни ўйласак, Яратганни ризолаш, Йўлларидан сўйласак... Қаноат қилиб озга, Бўйин бурсак намозга, "Фарз”ларни биз бажарсак, Қолдирмай уни ёзга. Ҳидоят сари юриб, Жаннатдан жой сўролсак,... Оллоҳимнинг карамин, Кенглигини кўролсак... Яхшию ёмонликни , Бергувчи”Эгам”масми?!, Охирин ўйламаган, "Кофир”бир беғаммасми?!..
Анормат ЛОЧИН.
|
Категория: Мақолалар, янгиликлар | Добавил: жанубий (22.02.2013)
|
Просмотров: 892
| Теги: жанубий қозоғистон
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|
|
|
|