Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар, янгиликлар [73]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог статей
Главная » Статьи » Мақолалар, янгиликлар

ШЕЪРИЯТГА ШАЙДО КЎНГИЛ

Ҳар бир ижодкорнинг ўз севган мавзуси, яхши кўрган услуби бўлади. Кимдир оналар ҳақида шеър ёзиб машҳур бўлса, кимдир муҳаббат куйчиси сифатида ном қозонади, яна бирови она юртни мадҳ этиб шуҳрат топади. Хумора Мирзарасулова ҳам адабиёт шайдоси, Тўлебий туманининг Тоғойна қишлоғидаги "Тоғойна" оз комплектли умумий ўрта мактабининг 10 синф ўқувчиси.Унинг шеърлари матбуотда ёритилиб бормоқда,келгусида шеърият билан умрини боғлашга қарор қилган ёш қаламкашнинг ижодига баркамоллик тилаб, қуйида икки шеърини эътиборингизга ҳавола қоламиз.

       ОТАЖОНИМ, СИЗНИ СОҒИНДИМ
                 Отажоним Сарвар Мирзарасуловнинг ёрқин хотирасига бағишлайман.
         Кўзимда ёш, қалбимда армон,отажоним кўрмадим бир он,
         Меҳрингизга бўламан муштоқ,отажоним, соғиндим ёмон.
         Дўст излаб мен орттирдим душман,бахтни излаб топдим қайғуни,
        Меҳр излаб топмадим бироқ,  соғиндим мен отажонимни.
         Онажоним йиғлар,бошимни силаб,ўксиб йиғлар бувижоним ҳам
        Бугун барча йиғилди, бироқ,орамизди сиз йўқсиз, отам...
        Онам дейди:"болам, бу тақдир",бувим берар яна тасалли,
        Отажоним соғиндим ёмон,кўзимда ёш, қалбим армонли...
        Ўксик қалбим тилган бу армон,зор-зор йиғлаб сўрайди бахтни,
        Хотирангиз билан яшайман, отажоним, соғиндим  сизни...
                                ТОҒОЙНА—ОНА ҚИШЛОҒИМ
Неча аср гувоҳки,оталар гувоҳ,
Дарёлар гувоҳдир,тоғларим гувоҳ,
Тоғойна номини олгандан буён,
Сўлим қишлоғимга аждодлар гувоҳ.  
 
Онам дейинму сени,азиз қишлоғим мени,
Қувонч, бахтим ўзингсан,
"Тоғ ойнам"сан сен мени.      
Не кунларни кўрмадинг,кўрганлар гувоҳ,

Фарёдларинг фалакда,булутлар гувоҳ.
Йироқда бўлганимда,ухлолмасдан гоҳ,
Қўмасайман, кўзларим ёш, қалбим фироқ.
Бедордир тунларим,пок қалбим гувоҳ,    

Қишлоғим яшнайвер, ёшлар бахтига,
Ёшлар вафо қилади, берган аҳдига.
Шукрона айтаман,тенглик бахтига,
Шеъримни атадим,оқ сут ҳаққига.      
         Хумора МИРЗАРАСУЛОВА.
       Жанубий Қозоғистон вилояти.
Категория: Мақолалар, янгиликлар | Добавил: жанубий (01.05.2013)
Просмотров: 1084 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz