Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар, янгиликлар [73]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог статей
Главная » Статьи » Мақолалар, янгиликлар

ТЎЛЕБИЙДА ШАХМАТ ОММАЛАШМОҚДА

 ТЎЛЕБИЙДА ШАХМАТ ОММАЛАШМОҚДА


Тўлебий туманида шахмат ўйини оммавийлаштирилмоқда.Шаҳар ва туман биринчилиги

болалар ва ўсмирлар спорт мактаби томонидан мунтазам равишда ўтказилмоқда.Бу ақл ва

заковат ўйинининг оммавийлашиб боришида туман ўзбек этномаданият маркази ҳам

баҳола қудрат ҳисса қўшиб бормоқда.Ўтган йилдан бошлаб марказ республикамиз

мустақиллиги байрамига бағишлаб шахматдан туман биринчилигини ўтказишни йўлга

қўйди.Жорий йилги беллашувларда туманнинг 12 нафар етакчи шахматчилари ғолиблик

учун дона сурдилар.Кун бўйи давом этган ғоятда муросасиз ва қизиқарли баҳсларнинг

якунларига кўра К.Гапдилов биринчи ўринни эгаллади, иккинчи ва учинчи ўринларни А

Еримбетов ва Х.Султонбековлар баҳам кўришди.
—Чинданда, турнирнинг ташкилотчилиги юксак даражада бўлди,—деди султонработлик

шахматчи, бир неча бор Ленгер шаҳар ва Тўлебий тумани бўйича чемпионликни қўлга

киритган Хусниддин Султонбеков.— Бу эса ўйинларда ҳам ўз аксини топди. Ҳар бир

иштирокчи каби мен ҳам ҳар бир баҳсга кўтаринки кайфиятда киришдим.
.Турнирнинг ёпилиш маросими ҳам ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлди. Унда сўзга

чиққанлар мусобақа ажойиб тарзда ташкил этилганлиги билан бирга, муросасиз

курашларга бой тарзда ўтганлигини алоҳида таъкидлаб, бундай тортишувлар туманда

спортни янада оммалашувига хизмат қилишини таъкидлаб ўтдилар.
Турнир сўнггида нафақат ғолиб ва совриндорларга, балки турнирнинг барча

қатнашчиларига ташкилотчилар томонидан таъсис этилган эсдалик совғалар тантанали

суратда топширилди.
Б.ДЎСМАТОВА.
.

Категория: Мақолалар, янгиликлар | Добавил: жанубий (07.01.2014)
Просмотров: 965 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz