Тўлебийлик ўқувчилар яна ғолиб!
Юртимизда ҳар соҳадаги истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқаришга юксак эътибор қаратилган. Буни куни кеча Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб, Шимкент шаҳрида ўтган "Келажак юлдузлари" вилоят рақс ижрочилари фестивалининг якуний босқичи ва ғолибларни тақдирлаш маросими мисолида ҳам кўриш мумкин. Унда иштирок этган Тўлебий туманининг "Феруз" рақс (раҳбари Венера Султонмуратова) ғолибликни қўлга киритиб, бош совринга эга бўлди.
Ғалаба муборак!
"Жанубий-ахборот"