Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар, янгиликлар [73]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 75
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог статей
Главная » Статьи » Мақолалар, янгиликлар

"ЖАНУБИЙ ҚОЗОҒИСТОН" —ДОИМИЙ ҲАМРОҲИМИЗ

   "ЖАНУБИЙ  ҚОЗОҒИСТОН" —ДОИМИЙ  ҲАМРОҲИМИЗ
  Тўлебий туманидаги Султонработ умумий ўрта мактабининг эришаётган ютуқларини  газетамиз мунтазам  ёритиб бормоқда.Қуйида мактаб директори Режабуви Қортатоева билан бўлган мусоҳабани эътиборингизга ҳавола қиламиз.
— Режапбуви Раҳмонқул қизи , энг аввало, Сизни, Сизнинг тимсолингизда Султонработ умумий ўрта мактабида  фаолият олиб бораётган барча  таълим фидойиларини, жонкуяр ва жонсарак устозларга газетамизни қўллаб -қувватлаётганингиз учун  газетхонларимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз. Суҳбатимизни мактаб ўқитувчи-мураббийларнинг бугунги кундаги фаолияти, соҳада амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар хусусидаги фикрларингиз билан бошласак.
- Самимий тилаклар учун мен ҳам  жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман.
 Шу ўринда таъкидлаш жоиз,  Қозоғистоннинг ўзига хос ва ўзига мос тараққиёт стратегияси - "Қозоғистон  модели" мустақиллик йилларида биз эришган барча муваффақиятлар, кенг кўламли ислоҳотлар,  юксак маънавиятли, ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш мақсадимизнинг асосий таянчига айланди. Маълумки, ҳар бир юртнинг куч-қудрати, эришган муваффақиятлари замиридаги буюк моҳият, аввало, шу замин аҳолисининг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури, юксак маънавияти билан ўлчанади, қадр топади.
   —Билим соҳасига эътибор—келажакка эътибор, деб бежиз айтилмаган.
   —Албатта.Муҳтарам Президентимиз Нурсултан Назарбаев  раҳнамолигида  мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ ёш авлод таълим-тарбиясига қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик бугун биз эришган барча ютуқ ва марралар дебочаси, дейиш мумкин. Дарҳақиқат, барча соҳаларда бўлганидек, таълим тизимида ҳам ҳар томонлама, чуқур ўйланган ислоҳотларнинг босқичма босқич, изчил равишда ҳаётга тадбиқ этилгани бугунги кунга келиб ўзининг юксак самараларини кўрсатмоқда.  Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат  дастури асосида юртимиздаги таълим муассасаларида фарзандларимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳолда таълим-тарбия олиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилди. Ўқитувчининг жамиятдаги ўрни ва мавқеи мустаҳкамланди, меҳнатимиз қадр топди. Вилоятимиз ва туманимизда кўплаб янги мактаблар қурилмоқда. Келгуси йили бизнинг мактабимиз ҳам  капитал таъмирдан ўтади, бунинг учун бюджетдан 295 миллион 765 минг тенге маблағ ажратилди.Албатта, шунча эътибор ва ғамхўрликка жавобан биз ҳам ғайрат-шижоат билан, бутун билимимиз ва тажрибамиз, салоҳиятимизни сафарбар этган ҳолда меҳнат қилишимиз ҳам қарз, ҳам фарздир.
  —Таълим-тарбиянинг тарғиботчиси ўқитувчи эканлигини шарқнинг буюк мутафаккирлари қайта-қайта эътироф этишган.
  —Ўқитувчи замондан бир-икки одим олдинда бўлиши керак. Ўз фани материлларидан ташқари давлатимиз сиёсати, маданияти ва фаннинг бошқа соҳалари бўйича етарли билимга эга бўлиб, таълим жараёнига ижодий ёндашиб, ижобий натижалар берадиган йўлларни аниқлай оладиган даражада малакали бўлмоғи керак.
Фанга, илмга муҳаббат ўқитувчига муҳаббатдан бошланади. Ўқитувчи учун ўз ўқувчисининг меҳр-муҳаббати катта бахт, катта мукофот. Ўқитувчи эътибор бериши лозим бўлган яна бир зарур хислат – одилликдир. Ўқувчилар адолат билан иш тутадиган, вазиятга холисона баҳо берадиган ўқитувчини қадрлайдилар.
  —"Жанубий Қозоғистон" газетасига тилакларингиз...
 —Келгуси йили чорак асрлик юбилейини нишонлаш арафасида турган ушбу газета мактабимиз ўқитувчиларининг севимли нашрига айланган.Сўнги ойларда газетада юз бераётган ўзгаришларни кўриб, унинг жонланаётганига, янги, қизиқарли рукнлар очилиб, мазмундор мақолалар кўпаяётганидан мамнунмиз.Газетанинг адади ошиб, ҳар бир хонадонда бўлишига тилакдошман.Ижодий жамоага муваффақиятлар тилаб қоламан. Мактабимиз  2016 -йилга  обунада фаоллик танитиб, ҳар бир ўқитувчи бу газетага ошно бўлишига ҳаракат қиламиз.
                                                            А.АБДУФАТТОҲ.

Категория: Мақолалар, янгиликлар | Добавил: жанубий (08.10.2015)
Просмотров: 809 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2024
    Бесплатный конструктор сайтов - uCoz