Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2012 » Декабрь » 12 » 1 ДЕКАБР —БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТ КУНИ
10:49
1 ДЕКАБР —БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТ КУНИ

 

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ БИЛАН

ФАХРЛАНСАК АРЗИЙДИ


   Мустақил юртимиз, Қозоғистонимизни замонавий демократик давлат сифатида жаҳон ҳамжамияти
тан олди.Бу бежиз эмас, албатта, бунга ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий асослар
давлатимизда етарли.Бу кунларга етишмоқ осон бўлмаганини ҳам унутмаслигимиз
керак.Собиқ иттифоқда биринчилардан бўлиб, Қозоғистон ўз пул бирлигини
муомалага чиқарди.Бошқа давлатлар эса бу пайтда ҳадиксираб, Қозоғистонни
кузатиб туришди.Биринчилардан бўлиб, ўз асосий қомусимиз бўлган Конституциямизни
қабул қилдик.Халқимизнинг меҳнатсеварлиги ва давлатимиз раҳбари Нурсултан
Абишули Назарбаевнинг доно сиёсати туфайли мустақиллигимизнинг биринчи
йилларидаёқ иқтисодиётимизнинг мустаҳкам пойдевори яратилди.


   Ҳаётимиз жадал ўзгараётган замонда
яшаяпмиз.Яқин-яқин вақтгача қозоғистонликлар демократик мамлакатда бозор иқтисодиёти
барча муаммоларни ҳал қилиб, ёш мамлакатимизни янги XXI асрнинг босқичига
ўз-ўзидан олиб чиқади, деган фикрга ишониб келишарди.Лекин жаҳон иқтисодий
инқирози бу фикрни йўққа чиқарди.Инсоният бўҳрондан чиқиш учун бошқарувнинг
бошқа, самарали йўлларини излай бошлади.Бу ўринда Президентимиз Нурсултан
Назарбаевнинг "Умумий Меҳнат Жамияти сари 20 қадам" деб номланган Мактуби
Қозоғистонликларга қўл келди.Унда нафақат қозоғистонликларга, балки бутун инсониятга
юқорида тилга олинган инқироз бўҳронидан мосуво бўлиш йўл-йўриқлари
кўрсатилган."Пировардида

башарият цивилизациясининг бойликлари инсон томонидан барпо этилади, молия институтларининг
сароби томонидан эмас" деган сўзлариди эса чуқур фалсафий маъно бор.  Бу мактуб орқали Қозоғистоннинг янги ижтимоий
сиёсати дунёга келди, у Умумий Меҳнат Жамиятини барпо этишга қаратилган ва
жаҳон инқирозини енгиб ўтиш учун мустаҳкам кўприк вазифасини адо этади.Ҳар бир
юртдошимиздан бу Жамият унумли ва ҳалол меҳнат қилишни талаб қилади,юрти учун
фойдаси тегиши кераклигини қайд этади.

  Президентимиз таъкидлаганидай,"Ҳар бир қозоғистонлик ҳақида
ғамхўрлик қилиш менинг вазифам", шунинг учун ҳозирги кунда ижтимоий
масалаларнинг барчасини давлатимиз раҳбари ўз назоратига олган.Ижтимоий

қонунчилигимиз янгиланмоқда, яшаш сифатининг янги, қозоғистонча шакли
яратилмоқда,маориф, соғликни

сақлаш,меҳнат муносабатлири,ёшлар сиёсати,бандлик соҳаларида ҳам янгиланиш
кузатилмоқда.Бу борада

ёшларни иш билан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Бу масалаларни
халққа тушунтириш эса биз,

депутатларнинг бурчимиз.Зеро бугунги депутат фаолияти шакл ва мазмунига кўра
қонунда белгилаб қўйилган ҳуқуқий меъёрлар доирасида давлат сиёсатининг
жойлардаги асосий тарғиботчиси ва ташкилотчиси бўлиши шарт эканлигини ҳаётнинг
ўзи кўрсатиб турибди. Бундан ўзгача бўлиши ҳам мумкин эмас. Депутат нафақат
қонун ижодкори, балки шу билан бирга амалдаги қонунларнинг ижросини барча
соҳаларда самарали таъминланишига масъул ҳамдир. У ҳар доим ўз сайловчилари
билан бирга бўлиши, уларнинг кундалик барча кичик ёки катта муаммоларини ҳал
қилишда асосий таянч кучга айланиши шу куннинг асосий талабидир.

 Ватан оила остонасидан бошлангани каби, депутатлик фаолияти ҳам ҳеч бир
муболағасиз айтиш мумкинки, сайлов участкаси вазифасини бажарган зиё
масканларидан бошланади. Зеро, ҳар бир депутат ўз фарзандлари таълим олаётган
зиё масканлари билан бирга нафас олиши қанчалик зарур бўлса, таълим
муассасалари ҳам биринчи навбатда уларга суяниши мақсадга мувофиқдир. Бундай ўзаро
манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш зарурияти бугун давлатимиз томонидан олиб
борилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг туб моҳияти ва пировард мақсадидан келиб чиқади.Демак,
бугун ижтимоий  тизимда масалаларни ҳал

этиш йўлларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ҳар бир депутат ўз фикри ва амалий
ёрдами билан фаол иштирок этиши талаб этилмоқда. Жойларда амалга оширилаётган кенг
қамровли туб ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва самарали бўлиши учун жойларда
депутатларнинг барча тузилмалар ва соҳалар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини
шакллантириш ва мустаҳкамлаш йўлидан боришимиз талаб этилади.

  Тўлебий туман маслаҳатининг инсон ҳуқуқлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш
ва депутатлик этикаси бўйича доимий комиссия аъзолари ҳам шу кунларда
Президентимиз Мактубини ташвиқот қилиб,унда ўртага қўйилган масалаларни аҳолига
тушунтириш борасида куч-ғайратимизни намоён қилишга бел боғлаганмиз.Тўлебийликлар
ҳам Президентимиз Мактубини қўллаб," Умумий Меҳнат Жамияти сари 20
қадам"ни шижоат билан амалга оширишга киришган.Мана шундай кунларда
Қозоғистонимизда биринчи Президент кунини нишонлаш нафақат биз, депутутларнинг,
балки барча қозоғистонликларнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшади, десам
муболаға бўлмайди.Зеро Қозоғистонда биринчи Президент кунини
нишонлаш—давлатимиз раҳбарининг беқиёс меҳнатини муносиб баҳолаш демакдир.Қозоғистоннинг
биринчи Президенти Нурсултан Назарбаев мамлакатда миллатлар бирлигини сақлаган
ҳолда инсон хуқуқлари, озодлиги ва эркинлигини Қонституция асосида ҳимоя қилиб
келаётган  янги мустақил давлатнинг асосчиси
бўлганлиги учун давлатимиз раҳбари билан ҳар қанча фахрлансак ҳам арзийди.


                                                Камол Османов,

                        
Тўлебий туман маслаҳати депутати.
Просмотров: 1151 | Добавил: жанубий | Теги: жанубий қозоғистон | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2012  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz