20 ЙИЛЛИККА 20 НИШОН Тўлебий туманида мамлакатимиз
мустақиллигининг 20 йиллигига бағишлаб "20 йилликка 20 нишон" дастури
амалга оширилмоқда.Сешанба куни шу дастур бўйича қурилган тўрт нишоннинг
очилиш маросими бўлиб ўтди. Маданий қишлоғида Оқсув қишлоқ округи
туман бюджети ҳисобидан аввалги мактаб биноси ўрнида 24 миллион
тенгега қурган 50 ўринли болалар боғчасининг очилиш маросимида сўзга
чиққан туман ҳокими Ауелхан Тургумбеков,туман маслаҳати котиби Атирхан
Шингисбаев туманнинг иқтисодий-ижтимоий аҳволи ҳақида қисқача гапириб
беришди.Боғча ота-оналар комитети раиси Баян Бекмуратова, Улуғ Ватан
уруши фахрийси Сарсен Байгеров, ва бошқалар юртимизнинг келажаги бўлган
болажонларимизга ғамхўрлик учун давлатимиз ва туман раҳбарларига
миннатдорчилик билдиришди. Боғча мудираси Нурипа Досибаева ишониб
топширилган вазифани аъло даражада бажаришга ваъда берди.
"Фарзандларимизнинг жисмонан соғлом ва баркамол бўлиб тарбияланиши
бизнинг зиммамиздаги масъулиятни янада оширади,--деди у.-- Чунки,
мустақил юртимизнинг эртанги тақдири бугунги ёшларимиз қўлида.Бола
тарбияси бешикдан бошланади, дейилади ҳалқимизда.Бу, албатта, бежиз
эмас.Ҳам маънавий, ҳам жисмоний тарбиянинг боши мана шу болалар
боғчасида бошланади.Шу ерда болалар жисмонан чиниқишлари учун шароит
яратиб берамиз.Уларнинг яхши овқатланишига ҳам катта эътибор
қаратамиз.Эрталаб сутли овқат, сариёғ, ширин чой, тушликка эса иссиқ
овқат, шарбат берилади. Кетиш олдидан ҳам болаларни иссиқ овқат билан
таъминлаймиз. 8 март қишлоғида "Балаби"50 ўринли болалар боғчаси
очилди.Туман ҳокимидан кейин сўз олган боғча мудири Лаззат Ахметова ҳам
кўпдан бери очилиши кутилган боғча юртимиз мустақиллигининг 20
йиллигига совға бўлгани ва унинг замонавий услубда қурилиб, барча
шароитлар яратилганини қайд этди. Узунариқ қишлоғида
фельдшерлик-акушерлик пункти очилди, туман ҳокими А. Тургумбеков тиббиёт
соҳасига кўрсатилаётган ғамхўрлик ҳақида гапириб,қишлоқ аҳлини бу
қувончли воқеа билан қутлади. --Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш
тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар инсон ва унинг
манфаатларига қаратилганлиги билан аҳамиятлидир, --деди у.--Ўтган 20 йил
ичида юртимизда Президентимизнинг бевосита ташаббуси ва раҳнамолигида
соғлиқни сақлаш тизимида туб ўзгаришлар рўй берди. Бу янгиланишлар эса,
ўз навбатида, халқаро андозалар даражасидаги тиббий хизмат тизимини
барпо этиш, ҳар жиҳатдан баркамол авлодни вояга етказиш, халқимизни
янада соғломлаштириш йўлида беқиёс имкониятлар яратди.Расмий
маълумотларда ФАП, СВА тарзида қисқартма сўзлар билан ифодаланувчи
тиббиёт пунктларида аҳвол кўнгилсиз, малакали кадрлар етишмасди. Ўша
кунларнинг жонли гувоҳлари — тиббиёт ходимлари эндиликда бу манзараларни
оғир тушдек эсласалар, ажаб эмас. Зотан, бугун Президентимиз
ташаббуслари билан амалга оширилаётган соғлиқни сақлаш соҳасидаги улкан
ва изчил ислоҳотлар халқаро андозаларга мос равишда замонавийлик касб
этмоқда."Овулдан қишлоққа" деб номланган акция бўлиб, тиббий ўқув
масканлари битирувчилари қишлоқлардаги шу каби муассасаларга ишга
жойлашишиди ва улар бепул уй-жой билан таъминланди.Кундан-кунга аҳоли
ишончига сазовор бўлаётган бундай пунктларда энди аввалгиларга ўхшаб
ўрта тиббиёт ходимлари эмас, балки олий маълумотли умумий амалиёт
шифокорлари фаолият кўрсатмоқда. Маълумки, аёлга ва ўсиб келаётган ёш
авлодга бўлган эътибор, бу — жамиятнинг эртаси ва келажагига эътибор
демак. Шу боис ҳам оналик ва болалик муҳофазасини тубдан яхшилаш —
тиббиёт соҳасидаги Давлат дастурида белгиланган асосий устувор вазифа,
деб баҳоланди.Шу ғамхўрликнинг исботи --Узунариқ ва Ақбастау
қишлоқларида фельдшерлик-акушерлик пунктлари очилди. Туман раҳбари
тилга олган Акбастаудаги ва Узнариқдаги ФАП қурилишига туман бюджетидан
24 миллион 649 минг тенгедан маблағ ажратилган ва ўз вақтида
фойдаланишга топширилди. Барча қишлоқларда қишлоқ оқсоқоллари оқ
фотиҳасини бериб, юртимизга тинчлик, ёш авлодга баркамоллик, аҳолига
соғ-саломатлик тилаб қолишди.