Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2012 » Декабрь » 19 » 60 ХОНАДОН УЙЛИ БЎЛДИ
10:08
60 ХОНАДОН УЙЛИ БЎЛДИ

     ЯНГИ  УЙЛАР             МУБОРАК!
   Ленгер шаҳрида Қозоғистон республикаси
мустақиллигининг  21 йиллиги арафасида
қатор маданий-маърифий, мусиқий  ва
тантанали тадбирлар ва танловлар ўтказилиб, унда тумандаги кўплаб ёш ижодкорлар
истиқлол йилларида халқимиз ҳаёти ва руҳиятида рўй бераётган ўзгаришлар,
юртимизда бўлаётган улкан бунёдкорлик ишлари сингдирилган ижодий ишлари билан
қатнашишди. Танлов натижаларига кўра ғолиб деб топилган иштирокчилар ташкилотчиларнинг
эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Тўлебийликлар  давлат мустақиллигининг йигирма бир йиллигини
катта кўтаринкилик билан байрамни нишонлашди. Бу буюк сана юртдошларимиз
қалбига бемисл фахр-ифтихор, сурур бағишлайди. Жорий йилда энг улуғ, энг азиз
айёмимиз туман  бўйлаб "Тақдиримсан,
бахтимсан, эркин ва обод Қозоғистон” деган эзгу ғоя асосида нишонланди.
  Бир неча йилдан бери навбатда турган А.Мухибаева,А.Ахаев,
А.Онгаров, К.Жебетеров,Ж.Козикеев ва бошқаларга янги уй калитлари топширилгач,
шаҳар Маданият уйида йилнинг илғор мутахассисларига фахрий ёрлиқлар ва эсдалик
совғалари топширилди.Улардан тадбиркорлар Толиб Иристоев, Сауле Аристанбекова, санэпидмарказ
мутахассиси Ҳабибулла Ғозибоев, туман касалхонаси бош врачи Данияр Айтбаев,”Сайрам
–Угам” нодавлат ташкилоти раҳбари Алихан Абдешов,№5 мактаб-гимназия директори
Светлана Бородина ва бошқалар.

– Оила аъзоларим ва яқинларимнинг қувончи чексиз, – дейди А.Ахаев. – Барча қулайликларга эга бўлган
янги уйнинг калитини қабул қилиб олдик. Бундай эътибор ва ғамхўрлик эртанги
кунимизга ишончни мустаҳкамлайди.Юртимиз қишлоқларининг бугунги жамоли билан
кечаги кўринишини асло таққослаб бўлмайди. аҳоли турар-жойлари ва ижтимоий соҳа иншоотлари замонавий лойиҳалар асосида кўркам, шинам, қулай тарзда бунёд
этилмоқда.Мана, бугунги 60 хонадонга 
мўлжалланган уйнинг фойдаланишга топширилиши бунинг ёрқин далилидир.
  Тасвирда:туман ҳокими Ауелхан Тургумбеков янги уй калитини туман ички ишлар бўлими инспектори Жандар  Козикеевга топширмоқда.

                 ўз мухбиримиздан.


               




  

Просмотров: 725 | Добавил: жанубий | Теги: жанубий қозоғистон | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2012  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz