МУСОБАҚА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНДИ
Тўлебий туман ўзбек этномаданият маркази ўтган ҳафтада
Қозоғистон Республикаси мустақиллигининг 21 йиллигига бағишлиб шахматдан туман
биринчилигини ўтказди.Унда туманннинг йигирма кучли шахматчилари куч
синашишди.Айтиш жоизки, сўнгги йилларда шахмат мусобақалари туманда тегишли
маблағ ажратилмагани сабабли унутила бошлаган эди.Қадимий ўйинлардан бирини
жонлантиришга ҳаракат қилаётган туман ўзбек этномаданият марказининг бу
ҳаракатига туман фаоллари юқори баҳо беришди.Мусобақанинг очилиш маросимида
туман ўзбек этномаданият маркази раиси Усмонали Қодиров,марказ аъзоси Ирисали
Абдиров, туман спорт ва туризм бўлими боўлиғи Мусат Тлеубердиев, устоз-шахматчи
Хусниддин Османов ва бошқалар сўзга чиқиб, мусобақа қатнашчиларига омад тилашди.Мусобақага
халқаро тоифадаги судья Сергей Садовский ҳакамлик қилди.Қизғин давом этган
биринчиликда ғолибликни К.Агадилов қўлга киритди.Иккинчи ўринни
А.Еримбетов,учинчи ўринни Н.Мусабеков эгаллади.”Энг ёш шахматчи " ва "Фахрий
шахматчи” номинациялари бўйича совринлар М.Султанбеков ва П.Раззоқовга
топширилди.Ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.Мусобақанинг ҳар бир қатнашчисига эсдалик совғалари
топширилди.Устоз шахматчилардан П.Раззоқов
биринчилик юқори даражада ўтганина қайд этиб, ўйин ташкилотчиларига
миннатдорчилик билдирди.Мусобақа қатнашчилари ташкилотчилар ва ҳомийлар
томонидан ёзилган ноз-неъматларга тўла байрам дастурхонига таклиф этилди.Ёшлар
тарбиясида муҳим ўрин эгаллайдиган бу ўйин бундан буён туман ривож топиши,
мусобақалар доимий тус олиши ҳам тилга олинди.
Ўз мухбиримиз.
Тасвирларда:мусобақанинг очилиш маросими:мусобақа қатнашчилари.