Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0
Главная » 2012 » Декабрь » 12 » "Бандлик—2020" давлат дастури амалда
11:11
"Бандлик—2020" давлат дастури амалда

ТАМАРА ДУЙСЕНОВА ЖАНУБДА

Жанубий Қозоғистонга Президент Мактубини қўллаш ва тушунтириш мақсадида келган ҚР меҳнат ва аҳоли ижтимоий ҳимояси министрлигининг масъул котиби Тамара Дуйсенова Тўлебий туманининг бир қатор ташкилотларида бўлиб, аҳоли билан учрашди.Министрлик вакили 2020 давлат бандлик дастурининг Қозоғистон бўйича ва аҳоли зич жойлашган Жанубий Қозоғистонда қандай амалга оширилаётгани ҳақида учрашув қатнашчиларига гапириб берди.

—Дастур туфайли минглаб одамлар мутахассислиги бўйича иш топишса, уларнинг асосий қисми давлат ҳисобидан ўқишга юборилиб, меҳнат бозорида талаб катта бўлган техник касб эгаси бўлишди, —деди у.—Жанубий Қозоғистонда ушбу дастурни амалга ошириш учун барча имкониятлар бор, фақат ҳар бир кадр ўз меҳнатсеварлигини намойиш эта олса етарли бўлади.Фақатгина Жанубий Қозоғистон вилояти бўйича 24 минг одам бу дастур бўйича ишлай бошлади, дастурни амалга ошириш учун давлат 9,5 миллиард тенга ажратди.2,5 минг одам ўқишга юборилиб,янги мутахассиликка эга бўлди.Кадрларни қайта тайёрлаш давлат бюджетига 486 миллион тенгега тушди.
Т.Дуйсенова Кўксаек қишлоғидаги "Балаби" болалар боғчаси ва "Фудмастер—Шимкент" компаниясида бўлиб, 2020 давлат бандлик дастури бўйича ишлаётган ходимлар билан суҳбатлашди.
Иш сафарини якунлаб, муҳокама қилишга бағишланган Ленгер шаҳридаги учрашувда вилоят меҳнат ва аҳоли ижтимоий ҳимояси бошқармаси бошлиғи Мухит Алиев сўзга чиқиб, вилоятда ушбу дастур бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирди.
—5мингдан ортиқ студентлар "Ёшлар амалиёти" дастури бўйича ишлашмоқда, — деди у.—Давлат томонидан бу дастурни амалга ошириш учун 931 миллион тенга ажратилди.Юзлаб одамлар ўз малакаларини оширди.
Учрашувда сўзга чиққан алишернавоийлик тадбиркор Ерман Майлибаев давлат дастурини ўз натижасини бераётганини таъкидлади.Ерман 102 миллион тенге кредит ва 1 миллион субсидия олиб, қишлоқда иссиқхона очган, мавсум пайтида 45 одам ишлайди.Уларга давлат 20 минг тенге маош берса, тадбиркор 20 тенге беради."Лекин баъзи ёшлар ялқовлик қилиб, қоровуллик иши борми деб сўрашади", деди тадбиркор.
Учрашувда сўзга чиққан тадбиркор Б.Абенов 3 миллион тенге кредит олиб иш бошлаганини айтди.Ҳозир 80 бош қорамоли бор.
Ленгер шаҳар ҳокими М.Усербаев Ленгерни моношаҳарлар рўйхатига киритишни сўради.

Учрашувда туман ҳокими А.Тургумбеков якуний сўз билан чиқиб, министрлик вакилига миннатдорчилик билдирди.

                         ўз мухбиримиз.

Просмотров: 909 | Добавил: жанубий | Теги: жанубий | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2012  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2026
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz